УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет15/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ЎН УЧИНЧИ БОБ
Жонни Фонтейн овоз ёзиб олинадиган студия 
жойлашган катта залда ўтириб, сариқ дафтарча 
варағида харажатларни ҳисоблаётганди. Эшик 
олдида бирин-кетин мусиқачилар пайдо бўлиш
-
ди. Уларнинг ҳаммаси Жоннининг танишлари 
бўлиб, ҳар бирини ёшлигидан, жаз оркестрли 
эстрадада қўшиқ айта бошлаган пайтидан бери 
биларди. Енгил мусиқа дунёсида анча таниқли 
бўлган дирижёр оркестр мусиқачиларига нота
-
лар тарқатиб, оғзаки топшириқлар берди. Ди
-
рижёрнинг исм-шарифи Эдди Нилс эди. У жуда 
банд одам бўлиб, бу галги овоз ёзиб олишга илти
-
фот кўрсатиб, Жонни билан эски дўстлиги ҳур
-
мати рози бўлганди.
Нино Валенти рояль ёнида асабий ҳолда кла
-
вишларни босиб-босиб ўтирарди. Вақти-вақти 
билан у узун стакандаги муз солинган вискидан 
ҳўплаб қўярди. Бироқ бу Жоннини ташвишлан
-
тирмасди. У Нино ширакайфлигида ҳушёрлигига 
қараганда ёмон куйламаслигини биларди. Усти
-
га-устак бугун ундан юксак ижрочилик маҳора
-
ти ҳам талаб қилинмасди.
Эдди Нилс бу галги ёзув учун бир неча қа
-
димий италян ва сицилианча халқ қўшиқлари
-


238
га куй мослаган ва Конни Корлеоненинг тўйида 
Жонни Нино билан бирга куйлаган ҳазил лапар
-
ни қайта ишлаган эди. Дон халқ қўшиқларини 
яхши кўришини ва Рождество байрамида унинг 
учун ана шундай қўшиқлар ёзилган пластинка
-
дан яхшироқ совға бўлмаслигини Жонни билар
-
ди. Бу ёзувни у асосан ана шу мақсадда ташкил 
этган эди. Бундан ташқари ички бир сезги унга 
пластинкалар тез ва албатта миллионга етиб 
эмас, лекин ҳар ҳолда кўп тарқалишини айтиб 
турарди. Яна Жонни дон Корлеоне ундан нима 
кутаётганлигини, у Нинога ёрдам бериш керак
-
лигини, шу билан Жоннининг ўзига кўрсатилган 
ёрдам учун орани очиқ қилиб олмоқчи бўлганли
-
гини сезиб қолди. Ахир Нино ҳам охир-оқибатда 
донга чўқинтирилган ўғил-да...
Жонни сариқ дафтарчани ёнида турган йиғма 
стол устига қўйди-да, ўрнидан шаҳд туриб рояль 
ёнига келди.
– Хўш, қалай, ҳамшаҳар? – деди у.
Нино бошини кўтариб, унга қаради ва нои
-
лож жилмайди. Унинг кайфияти яхши эмаслиги 
кўриниб турарди. Жонни энгашиб унинг елкаси
-
га уриб қўйди.
– Ўзингни эркин тут, ҳеч нарсани ўйлама, – 
деди у. – Агар бугун бор маҳоратингни намойиш 
қилсанг, Голливуднинг энг машҳур, ҳамма ҳавас 
қиладиган юлдузларидан бири билан таништи
-
риб қўяман.
Нино стакандаги вискидан бир ҳўплади.
– Ким у? – дея тўнғиллади. – «Лэсси» лақаблиси 
эмасми?
Оркестр бир текисда попуррига киришни 
бош лади. Жонни Фонтейн диққат билан тингла
-
ди. Эдди Нилс мусиқа жўрлигини махсус аран
-


239
жировкада ижро этди. Кейин синов ёзуви бўл
-
ди. мусиқани тингларкан, Жонни ҳар бир сўзни 
қандай қилиб бир қўшиқдан иккинчисига ўтиш 
зарурлигини хаёлида белгилаб борарди. У овози 
кўпга етмаслигини биларди, лекин ҳечқиси йўқ, 
қўшиқни асосан Нино айтди, у эса фақат баъ
-
зи-баъзида қўшилиб турарди. Албатта, лапар-ду
-
этни истисно этганда дуэт учун овозни эҳтиёт 
қилиб сақлаши керак.
У Нинони қўлидан тортиб стулдан турғизди 
ва бирга микрофонга яқин келишди. Нинонинг 
гапи ичига тушиб кетди. Саросимага тушиб қол
-
ган Нинонинг афти бужмайиб кетди. Жонни ҳа
-
зиллашиб сўради:
– Вақтни чўзяпсанми, а? Ортиқча вақт учун 
қўшимча ҳақ олмоқчимисан?
– Ўрганиб қолганман, – деди Нино. – Қўлимда 
мандолина бўлмаса, қўшиқ айтолмайман.
Жонни бир дақиқа ўйланиб қолди.
– Қани, мана бу стаканни ушла-чи.
Гарчи гоҳи-гоҳида Нино стаканни лабига те
-
гизиб олганлигини ҳисобга олмаса, бу ёрдам бер
-
ди. Бундан қўшиққа зарар етмади. Жонни ярим 
овоз билан, зўриқмасдан куйлади. Нино бошлар, 
у эса қўшилар, асосни куйни енгил безаклар би
-
лан безарди. Бунақа қўшиқ айтиб қониқмайсан, 
лекин Жонни ўзининг овоз бошқариш санъати
-
дан ўта мамнун бўлди. Ҳа, қўшиқ айтиб ўтказган 
ўн йили бекорга кетмаганди.
Навбат пластинкага ёзиладиган охирги қўшиқ 
дуэт-лапарга келганда Жонни бор овози билан 
куйлади. Кейин томоғи қичишиб қолди. Бу ҳатто 
кўпни кўрган тажрибали оркестр мусиқачиларни 
ҳам ҳайрон қилди. Бунақаси камдан-кам бўлади. 
Машшоқлар камонча ва бармоқ суяклари билан 
асбобларни чертишди, қарсак чалиш ўрнига ер 


240
тепишди. Ударник
2
мамнуният билдириш маъ
-
носида асбобини дириллатиб чалиб қўйди.
Дам олишлар, танаффуслар бўлиб, тўрт соат 
ишлашди. Кетишдан олдин Эдди Нилс Жонни
-
нинг олдига келиб секин:
– Азизим, овозинг жуда яхши, – деди. – Яна 
янги пластинкага қўшиқ ёзиш учун овозинг ети
-
липти. Дарвоқе, худди сенга аталгандай янги қў
-
шиқ ҳам бор.
Жонни бош чайқади.
– Қўй, Эдди, кераги йўқ. Икки соатдан кейин 
овозим шундай бўғилиб қоладики, ҳатто гапира 
олмай қоламан... Нима деб ўйлайсан, сенингча 
ёзган қўшиқларимизнинг куйларини қайта 
ёзишга тўғри келса керак, а?
Эдди ўйчан деди:
– Эртага Нино студияга борсин. Гарчи мен ўй
-
лагандан анча яхши куйлаган бўлсанг ҳам, қў
-
шиқнинг баъзи бир жойларида камчиликлар бор. 
Агар сенинг қўшиқларингда маъқул бўлмайдиган 
жойлари чиқиб қолса техника ёрдамида тўғри
-
лаймиз. Эътироз билдирмайсанми?
– Э, йўқ, – деди Жонни. – Қачон эшитса бўлади?
– Эртага, кечга яқин, – деди Эдди. – Хоҳласанг 
сеникида эшитишимиз ҳам мумкин.
– Майли, – деди Жонни. – Раҳмат, Эдди. Де
-
мак, эртагача хайр.
У Нинонинг тирсагидан олди ва иккаласи сту
-
диядан чиқишди.
Дон Корлеонега суиқасд қилинганлиги 
тўғрисидаги хабарни эшитганда Жонни Фон
-
тейннинг хаёлида дастлабки дақиқадан бошла
-
боқ Чўқинтирган отанинг ҳаётидан ташвишла
-
2
Ударник – уриб чалинадиган асбоб чолғучиси


241
ниш туйғуси эндиликда ўзи мустақил тарзда 
фильмлар чиқариш учун пул олиш-ололмасли
-
ги тўғрисидаги шубҳа билан аралаш-қуралаш 
бўлиб кетди. У донни касалхонага бориб кўриб 
келиш учун Нью-Йоркка отланганда матбуотда 
сўзсиз салбий мақолалар пайдо бўлишига олиб 
келадиган бундай хатти-ҳаракатни энг аввало 
дон Корлеоне маъқулламаган бўларди, деб ай
-
тишди. Жонни кута бошлади. Бир ҳафтадан 
кейин Том Хейгендан вакил келди. Фильм қў-
йишга қарз бериш тўғрисидаги битим ўз ку
-
чида қолганди. Фақат бешта фильм бирданига 
эмас, балки бирин-кетин навбат билан суратга 
олинадиган бўлди.
Шу аснода Голливуд билан ўзи хоҳлаганича та
-
нишиш ихтиёрини Нинонинг ўзига қўйиб берди. 
Вақти-вақти билан у қадрдон дўстини чақириб 
турар ва оқшомларни бирга ўтказиш учун бирор 
жойга олиб борар, лекин ҳеч бир масалада унга 
таъсир ўтказишга уринмасди. Кунлардан бири
-
да дон Корлеонега қилинган суиқасд ҳақида гап 
борганда Нино шундай деди:
– Биласанми, бир пайтлар мен ташкилотга 
ишга кирмоқчи бўлгандим, мени дон қабул қил
-
маганди. У пайтда юк машинасида ишлаш жо
-
нимга текканди, ташкилотда ишлаб яхшироқ 
пул топмоқчи бўлгандим. Биласанми, дон нима 
деганди ўшанда: «Ҳар бир одамнинг тақдири ол
-
диндан белгилаб қўйилган бўлади, сенинг пеша
-
нангга артист бўлиш ёзилган. Бизнинг ишимиз
-
да сендан ҳеч қанақа фойда чиқмайди».
Унинг гаплари Жоннини ўйлантириб қўйди. 
У ташкилот ишида Нинога ўхшаган одамлардан 
фойда чиқмаслигини, бундай одамлар панд бе
-
риши ёки уларни ўлдириб кетишларини дарҳол 


242
билган Чўқинтирган отанинг зийраклиги ва за
-
коватлилиги ҳақида ўйларди. Салгина бежо қа
-
дам ташладими – бўлди, ўлдириб кетишади.
Лекин Нинонинг пешанасига артист бўлиш 
ёзилганини дон қаёқдан билади? Э, жин урсин, 
ахир доннинг ҳисоб-китобларига қараганда Ни
-
нонинг артист бўлишига эртами-кечми Жонни 
Фонтейн ёрдам бериши керак-да! Шундан би
-
лади. Хўш, ҳисоб-китобларида нимага асослан
-
ган? Буниси жуда осон, ўйлади Жонни, суҳбат 
пайтида Нинонинг оғзидан гўёки тасодифан шу 
сўз чиқиб кетади, мен донга миннатдорчилик 
билдириш йўлини тополмай юрганим учун бу 
сўзга маҳкам ёпиша қоламан. Йўқ, буни тўғри
-
дан-тўғри илтимос қилишни у ўзига муносиб деб 
билмайди. Фақат шу йўл билан уни хурсанд қили
-
шим мумкинлигини шама қилган, холос... Жон
-
ни хўрсинди. Энди бўлса Чўқинтирган отанинг 
ўзи фалокатга дучор бўлиб турипти. Вольц бўлса 
унинг чўқинтирган ўғлига гўр қазияпти, ёрдам 
кутадиган жой йўқ – шундай бўлгач, алвидо ши
-
рин орзу бўлган «Оскар». Бу борада фақат дон 
таниш-билишлари орқали ёрдам бериши мумкин 
эди. Лекин ҳозир Корлеоне оиласининг бошида 
бошқа ташвишлар тўлиб-тошиб ётипти. Жонни 
уларга ёрдам бермоқчи бўлганди, Хейген гапни 
калта қилиб рад этди.
Ҳозирча Жоннининг биринчи картинасини 
суратга олишга қизғин тайёргарлик борарди. 
Жонни Фонтейн иштирок этган сўнгги фильм 
сценарийсининг муаллифи бўлган ёзувчи янги 
романини ёзиб тугатди ва унинг таклифига кўра, 
шахсан, воситачиларсиз музокара олиб бориш 
учун Калифорнияга келди. Ёзувчининг иккинчи 
китоби Жоннининг режаларига жуда мос эди. 


243
Энг муҳими фильмининг бош қаҳрамони қўшиқ 
айтмайди, устига-устак фожиа саргузаштлар
-
га тўла сюжет, аёллар, фаҳш ва худди Нинога 
мўлжаллаб ёзилган роль. Персонаж худди Нино
-
га ўхшаб гапирар, ҳаракат қилар, ҳатто ташқи 
кўриниши ҳам қуйиб қўйгандай Нинога ўхшар
-
ди. Нинодан камера олдида туриб бериш талаб 
қилинарди, холос.
Иш юришиб кетди. Жонни кино ишлаб чиқа
-
риш соҳасида ўзи ўйлаганидан кўпроқ нарса
-
дан хабардорлигини сезиб қолди. Лекин кор
-
хонани бошқариш учун ҳар ҳолда бир пайтлар 
қора рўйхатга тушиб, ишдан ҳайдалган, энди
-
ликда иш излаб юрган билимдон, ўз ишининг 
устаси бўлган одамни таклиф қилди. Жонни 
унинг ночор аҳволдалигидан фойдаланиб қо
-
лишни хаёлига ҳам келтирмади, балки ҳар икки 
томон учун адолатли бўлган шартлар асосида 
битим тузди ва:
– Сизнинг даромадингиз билан кўпроқ даро
-
мад оламан, – деб чин кўнгилдан тан олди.
Кейин бу одам Жоннинг олдига келиб касаба 
уюшмаси корхоналари қўлига эллик минг доллар 
атрофида пул тутқазиш кераклигини айтганда у 
анча довдираб қолди. Ортиқча ишлар ва битим
-
лар билан боғлиқ бўлган бир қатор мушкуллик-
лар пайдо бўлди. Шундай экан, бу ҳаракат ўзини 
оқлайди. Лекин Жоннида бу одам қаллоблик қил
-
моқчи эмасмикин, деган шубҳа пайдо бўлди.
– Менинг олдимга ўша касаба уюшмасининг 
вакилини жўнатинг, – деди.
Касаба уюшмасининг вакили Билли Гофф 
экан. Жонни унга:
– Мен касаба уюшмасининг ҳамма парракча
-
лари мойлаб қўйилган, деб ўйлагандим, – деди. – 


244
Дўстларим бу масалада мутлақо ташвишланмас
-
лигим тўғрисида огоҳлантиришганди.
– Ким огоҳлантирганди? – сўради Гофф.
– Ким огоҳлантирганини сиз мендан яхшироқ 
биласиз. Мен унинг кимлигини айтишим шарт 
эмас. Лекин у огоҳлантирган экан, демак, шун
-
дай бўлиши керак.
– Вазият ўзгарди, – деди Гофф. – Танишингиз 
ҳаётида кўнгилсизликлар юз берди. Энди унинг 
гапи Ғарбий соҳилда бутунлай кучини йўқотди.
Жонни елкасини қисди.
– Икки кундан кейин менга учрашинг, хўпми?
Гофф илжайди.
– Худо ярлақасин, Жонни. Бироқ Нью-Йорк
-
ка қиладиган қўнғироғингизнинг фойдаси кам 
бўлади, деб ўйлайман.
Лекин Нью-Йоркка қилинган телефон қўнғи
-
роғи ёрдам берди. Жонни Хейгеннинг идорасига 
қўнғироқ қилди. Хейген сариқ чақа ҳам тўлама, 
деб аниқ кўрсатма берди.
– Агар сен ўша муттаҳамга ақаллиси ўн цент 
берадиган бўлсанг, яхшиси кейин Чўқинтирган 
отанинг кўзига кўринма. Бу доннинг обрў-эъти
-
борига путур етказади. Ҳозирги вазиятда у бун
-
дай қилишингга мутлақо йўл қўймайди.
– Мен ўзим дон билан гаплашиб кўрсам бўл
-
майдими? Ё сен гаплашиб кўрсанг ҳам бўларми
-
ди? Ахир картинани давом эттириш керак...
– Ҳозир ҳеч кимга дон билан гаплашиш мум
-
кин эмас, – деди Хейген. – Унинг аҳволи ўта оғир. 
Сенинг ишинг юзасидан Сонни билан маслаҳат
-
лашаман. Лекин менинг қарорим қатъий – у мут
-
таҳамга сариқ чақа ҳам берма. Бирор янгилик 
бўлса хабар қиламан.
Жонни жаҳли чиқиб, гўшакни қўйди. Касаба 
уюшмаси билан бўладиган чалкашликлар фильм-


245
нинг харажатини ҳаддан ташқари кўпайтириб 
юбориши ёки умуман студияни бутунлай синди
-
риши мумкин. У бир дақиқа иккиланиб қолди – 
шов-шувсиз ўша эллик мингни Гоффга бергани 
маъқул эмасмикин? Ниҳоят дон, Чўқинтирган 
ота, ўзи гапиргани бошқа-ю, Хейген гапириб 
кўрсатма бергани бошқа-да! Лекин ҳар ҳолда бир 
неча кун кутишга қарор қилди.
Ана шу қарори эллик минг долларни тежаб 
қолишга сабаб бўлди. Орадан икки кун ўтгач, 
Гоффни Глендейлдаги уйи ётоқхонасида отиб 
ўлдирилган ҳолатда топишди. Шундан кейин 
касаба уюшмалари бошлиқларининг оғзини 
мойлаш зарурлиги тўғрисида ҳеч ким оғиз оч
-
мади. Бу воқеалар Жоннини бирмунча ганги
-
тиб қўйди. Доннинг узун қўли биринчи марта 
шундоққина унинг яқинидаги одамга ҳалокат
-
ли зарба урган эди.
Ҳафта ўтган сайин Жонни Фонтейн ишга то
-
бора чуқурроқ шўнғиб кетди: ҳали сценарий 
устида ишлар, ҳали актёрлар танлар, юзлаб май
-
да-чуйда ишларга берилиб кетарди. У овоздан 
маҳрум бўлганлигини, энди куйлай олмаслигини 
унутганди. Шунга қарамасдан Академия муко
-
фотига номзодларнинг исми-шарифлари тилга 
олинганда, улар орасида Жонни ҳам бор эди. 
Мукофотлаш тантаналари пайтида телевидение 
орқали бутун мамлакатга намойиш қилинади
-
ган «Оскар»га тавсия қилинган бирорта қўшиғи 
билан қатнашишга таклиф қилмаганликлари 
учун хафа бўлди. Бироқ у мунгли ўй-фикрлари
-
ни бир четга йиғиштириб қўйди-да, яна мукка
-
сидан ишга киришиб кетди. Ҳозир Чўқинтирган 
ота ишни бошқаришдан четга чиқиб қолган бир 
пайтда, у мукофотдан умидини узиб қўйганди. 


246
Номзод қилиб кўрсатишганлиги учун раҳмат. Бу 
ҳам ҳар ҳолда ҳазилакам гап эмас...
Италян халқ қўшиқлари ёзилган сўнгги плас-
тинкани қўшиқ шинавандалари тез орада та
-
лаб кетишди. Яқин орада бундай ҳол бўлмаган
-
ди. Бу кўпроқ Нинонинг муваффақияти экан
-
лигини Жонни яхши биларди. У қўшиқчилик 
фаолияти тугаганлигини ноилож тан олишга 
мажбур бўлди. Аммо картина устида иш олиб 
боришга муккасидан киришиб кетди. У уйга 
кеч келарди, кўпинча ёлғиз ўзи қиттак-қит
-
так ичиб, эски пластинкалардан бирини қў-
йиб эшитар, айрим жойларида секин жўр ҳам 
бўларди. Ҳа, бир пайтлар яхши қўшиқ айтарди. 
Яхши қўшиқчи эканлигига ўзи ҳам шубҳалан
-
масди. Ҳатто камдан-кам учрайдиган овози
-
нинг ўзига хослигини ҳисобга олмаганда ҳам 
бари бир ажойиб қўшиқчи эди. Овозининг но
-
ёблиги эса унинг хизмати эмас, балки табиат
-
нинг унга берган инъоми эди. У ҳақиқий артист 
эди, лекин буни ўзи сезмасди. Бундан ташқари 
қўшиқлари унинг учун қанчалик қадрли экан
-
лигини ҳам тушунмасди. Ичкилик ичди, тама
-
ки чекди, аёллар билан кўнгилхушлик қилди ва 
айнан баъзи бир нарсаларни тушуна бошлаган 
пайтида овозини ишдан чиқарди.
Қиттак-қиттак қилгани гоҳо Нино кириб ке
-
лар, у ҳам қўшиқ эшитарди. Бундай пайтларда 
Жонни кесатиб:
– Эшитяпсанми, тарбия кўрмаган қовоқ? Сен 
икки дунёда ҳам бундай қўшиқ айта олмайсан, – 
деб қоларди.
Нино фақат унинг ўзигагина хос бўлган муло-
йим жилмайиш билан Жоннига боқаркан, боши
-
ни чайқаб:


247
– Тўғри, сен каби қўшиқ айтолмаслигим аниқ, 
– деди. Унинг овозида ҳамдардлик бўларди. У 
Жоннининг қалбида туғён ураётган ҳис-туйғу
-
лардан хабардор эди.
Ниҳоят, кинони суратга олиш бошланишига 
бир ҳафта қолганда мукофотлар топширилади
-
ган кун етиб келди. Жонни Нинодан бирга бо
-
ришни сўраганда у ўжарлик қилди.
– Дўстим, сендан ҳеч қачон ҳеч нарса илтимос 
қилган эмасман, тўғрими? Бугун бир марта илти
-
фот кўрсатиб, мен билан бирга боргин. Агар мен
-
га бериладиган мукофотни бошқа бировга инъом 
қилиб юборишса, фақат сен менга чин юракдан 
ҳамдард бўла оласан.
Нино бир дақиқа саросимага тушиб қолди, ле
-
кин дарҳол жавоб берди.
– Албатта бораман, ҳеч қанақа гап-сўз бўлиши 
мумкин эмас, – деди. У индамай қолди. Кейин: 
– Агар мукофотни бошқа бировга инъом қилиб 
юборишса парво қилма. Ҳаммасига тупур. Бо
-
шингни баланд кўтар, ўзингни дадил тут, сир 
берма. Мен ёнингда бўламан. Бир қултум ҳам ич
-
майман. Таваккал, нима бўлса бўлди. Хўш? Бун
-
дай дўст ҳақида нима дейсан?
– Тўғри, оғайни, – деди Жонни Фонтейн. – Буни 
чинакам дўстлик деб биламан.
Мукофотлаш тантанасида эркаклар ижро эт
-
ган энг яхши роль учун «Оскар» мукофоти кимга 
берилиши эълон қилингунга қадар Нино ўлгудай 
зерикиб ўтирди. «Жонни Фонтейн» сўзларини 
эшитганда қандайдир куч уни ўтирган жойидан 
турғазиб юборди. У сакраб турди-да, қарсакка 
зўр берди. Жонни унга қўлини узатди. Нино бу 
қўлни маҳкам қисди. Нино унинг дўсти ҳозирги 
дақиқада меҳр-муҳаббатга, ҳамдард одамга ўта 
муҳтожлигини билар ва уни тантанали дақиқа
-


248
ларда Жоннининг ўзидай майпараст дўстидан 
бошқа суянадиган одами йўқлигидан қаттиқ аф
-
сусланди.
Кейин эса кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар 
бошланди. Ҳамма бош мукофотлар Жек Вольцнинг 
картинасига берилди. Ғалаба тантаналари нишон
-
ланаётган студияга газетачилар, кино оламида сал 
бўлса-да кўтарилиш илинжида ҳамма нарсага тай
-
ёр турган йигитлар, қизлар тўсиқларни ағдариб, 
ёпирилиб киришди. Ваъдасига содиқ қолган Нино 
оғзига бир қултум ҳам ичкилик олмасдан Жоннини 
кузатиб юрди. Лекин аёллар бир-бирига гал бермай 
Жонни Фонтейнни икки оғиз сўз айтиш учун бўш 
хоналарга тортиша бошлади. Борган сари Жонни
-
нинг кайфи оша бошлади.
Аёллар ролини энг яхши ижро этганлиги учун 
«Оскар» мукофотига сазовор бўлган актриса ҳам 
шу қисматга дучор бўлди. Лекин бу актрисага 
хуш ёқар ва у осонгина қутуларди. Бу ерга тўп-
ланганлардан фақат Ниногина у билан ёлғиз бир
-
га бўлиш истагини билдирмади.
Тантана охирида кимнингдир миясига ажо-
йиб бир фикр келди. Ҳамма жой-жойига ўтира
-
диган ва «Оскар» мукофотига сазовор бўлганлар 
томошабинларнинг кўз олдида ишқий иш билан 
шуғулланадиган бўлишди.
Актрисани бирпасда қип-яланғоч қилиб ечин
-
тиришди. Бир тўп аёллар Жонни Фонтейннинг 
кийим-кечагига ёпишишди. Бу маросимда як
-
ка-ёлғиз ҳушёр одам Нино эди. Шу пайт у ярим 
яланғоч Жоннини шарт елкасига кўтарди-да, 
одамлар орасидан ўтиб, ташқарига чиқди ва уни 
машинага ётқизди.
Агар шон-шуҳрат дегани шунақа бўладиган 
бўлса, ўйлади Нино Валенти, унга текинга ҳам 
керак эмас.


249


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет