ЎН БИРИНЧИ БОБ
Полиция бўлими хонасида капитан Марк
Макк лоски девордаги осма соатга қараб қўйди.
Солоццони олиб келадиган, бетини ювмаган бу
Туркни Корлеонелар оиласи вакили билан учра
-
шувга кузатиб борадиган вақт бўлганди. Макк-
лоски шкафни очиб, фуқароча кийимини кия
бошлади. Кейин хотинига қўнғироқ қилиб, кеч
-
ки овқатга боролмаслигини, топшириқ билан
кетаётганлигини айтди. У ҳеч қачон хотинига
кўнглидагини очиқ айтмасди. Тентак, ҳамон эри
олаётган биргина маошнинг ўзига ҳозиргидек
яшашлари мумкин деб ўйлайди. Макклоски ки
-
нояли кулиб қўйди. Онаси ҳам шунақа эди.
Лекин Макклоскининг кўзи эрта очилди – ота
-
си унга пул топишнинг яширин йўлларини кўр
-
сатиб берди.
Отаси полицияда сержант лавозимида хизмат
қиларди. У ҳар ҳафтанинг охирида ўғлини етак-
лаб олиб, участкасини айланиб чиқарди. Катта
Макклоски олти ёшли ўғилчасини дўкондорларга
кўрсатаркан:
– Бу бизнинг кичкинтойимиз, – дерди.
Дўкондорлар сержантнинг қўлини қисишар,
болани мақташар, кассаларини жиринглатиб
192
очишиб, боланинг киссасига эллик доллар пул со
-
либ қўйишарди. Куннинг охирига бориб, кички
-
на Марк Макклоскининг чўнтаклари пулга тўлар,
ўзи эса отасининг ўртоқларига ёққанидан, уни
кўришлари биланоқ пул берганликларидан фахр
-
ланиб қувонарди. Табиийки, отаси бу пулларни
ўғлини коллежга жойлаштиришга керак бўлади,
деб банкка қўяр, Маркнинг қўлига беш-ўн цент
берарди, холос.
Кейин улар уйга қараб йўл олишарди. Полици
-
ячи амакилар ундан катта бўлсанг ким бўласан,
деб сўрашар, у эса «Полициячи» деб жавоб берар,
амакилар қоринларини ушлаб, хахолаб кулишар
-
ди. Мактабни битиргандан кейин у отаси ўйла
-
гандек коллежга эмас, полициячилар курсига
ўқишга киргани тушунарли ҳол эди.
У ҳалол, тиришқоқ, жасур полициячи эди. Тек
-
канга тегиб, тегмаганга кесак отадиган безо рилар
уни кўришлари билан жуфтакни ростлаб қоли
-
шарди. Кейинчалик эса унинг участкасида мут
-
лақо безорилар қолмади. У отасига ўхшаб, ўғил
-
ларини дўконларда етаклаб юрмас, тўлиб-тошиб
ётган ювинди идишларга ва рухсат берилмаган
жойга қўйилган машиналарга панжа орасидан
қараганлиги учун дўкондорлардан хайр-садақа
тамагирлик қилмасди. У очиқчасига пул оларди,
чунки уни ҳалол ишлаб топилган пул деб ҳисоблар
-
ди. Бошқа полициячиларга ўхшаб у нав батчилик
пайтида кинотеатрларга кирмас, совуқ қиш ке
-
чаларида ресторанларда ўтирмасди. Участкасини
айланиб юрарди. Дўкондорлар у туфайли ўзлари
-
ни худди тош девор ичидаги каби бехатар ҳис қи
-
лишар, ундан миннатдор бўлишар ва бу миннат
-
дорчиликни амалда исбот қилишарди.
У айёрлик қилмас, шубҳали ишларга аралаш
-
мас, фақат пора оларди. Гарчи сакрашлар бўл
-
193
маса-да, у хизмат поғонасидан тинмай кўтари
-
либ борди.
Тўрт ўғил тарбиялаб ўстирди, лекин улардан
биронтаси ҳам полицияда хизмат қилишга кир
-
мади. Ҳаммаси дорилфунунга ўқишга кирди.
Бу йиллар давомида Макклоски сержантликдан
лейтенантликкача, лейтенантликдан капитан
-
ликкача кўтарилди. Шунинг учун ҳам ўғиллари
ҳеч нарсадан камчилик сезмадилар. Худди шу
пайтга келиб учига чиққан муттаҳам, фирибгар
сифатида Макклоскининг номи чиқа бошлади.
Унинг участкасидаги букмекерлар қонундан ҳи
-
моя қилганлиги учун унга Нью-Йоркдаги бошқа
участкалардагига нисбатан кўп ҳақ тўлайдиган
бўлишди. Ахир тўрт ўғилни дорилфунунда ўқи
-
тиш осон эмасди-да!
Макклоски бегоналар ишини тушунмасликка
олишни ўзи учун қонун қилиб олди. Солоццо Кор
-
леоне ётган палатадан соқчиларни олиб ташлаш
тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилганда
Макклоски «Нима учун?» деб сўрамади, «Қанча
бўлади?» деб сўради. Солоццо ўн минг бериши
-
ни айтганда Макклоски нима учунлигини дарҳол
тушунди. У ўйлаб ўтирмади. Корлеоне Америка
мафиясининг йирик бошлиқларидан бири эди.
Ҳукумат аппаратида унинг таниш-билишлари
шунчалик кўп эдики, ҳатто Аль Капоненинг ўзи
ҳам бу борада унинг олдига тушолмасди. Корле
-
онени ўлдирган ҳар қандай одам Макклоскига
яхшилик қилган бўларди. Макклоски ваъда қи
-
линган пулни олдиндан олди ва Солоццо илти
-
мосини адо этишга киришди. Солоццо қўнғи
-
роқ қилиб, касалхона олдида Корлеонеларнинг
икки одами турганлигини айтганда у ғазаб отига
минди. Бу қанақаси бўлди? Ахир у Тессионинг
ҳамма одамларини тарқатиб юборганди-ку! Кор
-
194
леоне палатаси олдидаги полициячилар постини
олиб ташлаганди-ку! Энди ваъдасининг устидан
чиқолмаган одам сифатида ўнг мингни Солоц
-
цога қайтариб беришга тўғри келади. Ваҳолан
-
ки, бу пулни у невараларини ўқитишга ажратиб
қўйганди. Касалхонага қутурган ҳолда учиб кел
-
ганлигининг, Майкл Корлеоненинг тумшуғига ту
-
ширганининг сабаби ҳам ана шунда эди.
Хайриятки, иши ўнгидан келди. Таттальянинг
тунги клубида Солоццони учратиб қолди ва унга
янада мўмайроқ даромад келтирадиган ишни
таклиф қилишди. Макклоски савол бериб ўтир
-
мади, чунки жавобини олдиндан биларди. Фақат
хизмат ҳақи тўғрисида қатъий келишиб олди. Ҳа
-
ётини хавф остига қўяётгани унинг хаёлига ҳам
келгани йўқ. Бирор кимсанинг калласига Нью-
Йорк полицияси капитанини ўлдириш тўғриси
-
даги кулгили фикр келишини тасаввур қилиб
бўлмасди. Энг кичик полиция хизматчиси мушт
туширганда ҳам ҳатто энг учига чиққан каз
-
зоб-ўғри ҳам унга қарши қўл кўтаришга журъат
этолмасди. Полициячини ўлдириш фойдасиз иш.
Чунки қамоққа олишда қаршилик кўрсатди ёки
қочишга уринди, деган баҳона билан бирин-ке
-
тин ҳамма ўғриларни отиб ташлашади. Бунга
ким тўсқинлик қила олади?
Макклоски чуқур хўрсинди-да, хонадан
чиқишга тайёрланди. Ташвишлар, бир умр туга
-
майдиган ташвишлар. Ана, хотинининг Ирлан
-
диядаги опаси ракдан ўлди. Бир неча йил касал
бўлиб ётди, врачларга қанчадан-қанча пул кет
-
ди. Энди дафн этишга ҳам пул керак. Картошка
экилган далаларда тонг отмасдан кун ботгунга
қадар тер тўкиб, аранг тирикчилик қилаётган
қариндош-уруғлари – хола ва тоғаларига ҳам
баъзи-баъзида бўлса-да, ёрдамлашиб туриши
195
керак. Йўқ, у хасислик қилаётгани ёки нолиёт
-
гани йўқ. Лекин хотини билан юртига борганда
уларни шоҳона кутиб олишарди. Бу йил ёзда бо
-
риб келишса яхши бўларди – уруш тугади, қў
-
лига пулнинг ўзи сувдай оқиб келиб турипти.
Макклос ки навбатчига агар керак бўлиб қолса,
қаердан топишни айтди. Унга эҳтиёткорликнинг
зарурати йўқ эди. Ҳар доим айғоқчи билан уч
-
рашдим, дейиши мумкин. У полиция бўлимидан
чиқиб, икки квартал пиёда юрди, кейин таксига
ўтириб, Солоццо кутаётган уй томон жўнади.
Майклни мамлакатдан қочириб юбориш учун
зарур бўлган сохта паспорт, денгизчилар гувоҳ
-
номаси, Сицилия портларидан бирига борадиган
Италия савдо кемасидан бўш каравот тайёрлаш
каби ишлар Том Хейген зиммасига юкланди. Шу
куннинг ўзида Сицилия тоғларида иш кўраётган
мафия бошлиғи ҳузурида Майклни яширинади
-
ган жой билан таъминлаш мақсадида самолёт
билан Сицилияга элчилар жўнатилди.
Сонни Майклни Солоццо билан учрашади
-
ган ресторандан чиққанда уни машина билан
ишонч ли одам кутиб туриши ҳақида огоҳлантир
-
ди. Бу сафар ана шундай ишончли одам Тессио
бўлади – устига-устак кўнгилли тарзда унинг ўзи
бу вазифани адо этиш истаги билан чиқди. У
кўринишидан пачоғи чиққан аравага ўхшаш, ле
-
кин бақувват мотор билан жиҳозланган машина
миниб келади. Машинага қалбаки номер илинган
бўлади. Унингсиз ҳам бу машина қаердан кел
-
ганлигини, кимга қарашли эканлигини аниқлаб
бўлмайди. Бу машина юз бериши мумкин бўлган
худди мана шундай ҳаддан ташқари алоҳида ҳо
-
латлар учун атайин сақлаб қўйилган эди.
Майкл кун бўйи Клеменца билан унга етка
-
зиб бериладиган митти тўппончадан отишни
196
ўрганди. Тўппончанинг овозни сўндирадиган
мосламасини кийдирмайдиган бўлишди. Чунки
бирон-бир жанжалкаш ёки бекорчи нималар юз
бераётганини суриштирмасдан тўполонга арала
-
шиб, бекордан-бекорга ўлиб кетиши мумкин. Ўқ
овозини эшитганда эса тумшуғини суқмайди.
Майкл тўппонча отишни ўрганар, Клеменца
эса унга тинимсиз кўрсатма берарди:
– Ўқ узиб бўлишинг билан тўппончани секин
ерга ташла. Ҳеч ким сезмайди. Ҳамма сени ав
-
валгидек қуроли бор, деб ўйлайди. Ҳеч ким қў
-
лингга қарамайди, ҳамма юзингга қарайди. Шу
пайт сен дарҳол жуфтакни ростлаб қоласан, ле
-
кин югурма, юриб чиқавер. Ҳеч кимнинг кўзига
тик қарама, аммо одамлардан кўзингни ҳам олиб
қочма. Шуни унутмаки, сен атрофдагиларнинг
ҳаммасини даҳшатга солиб қўясан. Ҳа, шундай
бўлади, бунга ишончинг комил бўлаверсин. Рес-
торандан чиқишинг билан сени Тессио кутиб
олади. Дарҳол машинага ўтирасан. Қолганини
Тессиога қўйиб берасан. Қани, энди шляпани
кийиб кўр-чи.
У Майклнинг бошига похол шляпани кийдир
-
ди. Умрида шляпа киймаган Майкл афтини бу
-
риштирди, лекин Клеменца қаттиқ турди.
– Кийиб олавер, зарар қилмайди, сени таниш
қийин бўлади. Энг муҳими бу гувоҳларга адаш
-
ганликларини тушунтирганимизда улар берган
кўрсатмаларидан тонишларига туртки бўлади.
Эсингда тут, Майкл, бармоқ излари бошингни
оғритмасин. Тўппончанинг дастаси ва тепкиси
-
га махсус юпқа парда қопланган бўлади. Бошқа
қисмларига қўл теккизма.
– Солоццо мени авраб, қаёққа олиб бормоқчи
бўлаётганини Сонни аниқладими? – сўради Майкл.
Клеменца елка қисди.
197
– Ҳозирча аниқлай олгани йўқ. Солоццо жуда
эҳтиёткорлик қилмоқда. Лекин ташвиш қилма
-
санг ҳам бўлади, у сенга тегмайдн. Сен соғ-са
-
ломат қайтиб келгунингча унинг воситачисини
гаровда ушлаб турамиз. У Солоццо одамлари
орасида «олтилик» эмас, энг камида қирол ку
-
зир. Солоццо уни сенга алмаштирмайди. Бу ерда
бош қача ҳисоб-китоб бор. Сенга ҳеч нарса қил
-
майди. Азобини кейин биз тортамиз.
– Сизларга қийин бўладими?
– Эҳ-ҳе, нимасини айтасан, жуда қийин бўла
-
ди, – деди Клеменца. – Ошкора уруш бўлади.
Таттальялар оиласи Корлеонелар оиласига қар
-
ши урушади. Бу йил қишда кўча тозаловчилар
кўплаб ўликларни йиғиштириб олишади. – У бо
-
шини чайқади. – Начора, сал ён берсанг, улар
беш панжасини тенг оғзига солишади, бошинг-
га чиқиб олишади. Яхшиси, вақтида таъзирини
бериб қўйиш керак, Гитлернинг ҳам Мюнхенда
таъзирини бериб қўйишганда зап иш бўларди.
Бунинг ўрнига оппа-осонгина қўйиб юборишиб,
бошларига ташвиш орттириб олишди.
Шунга ўхшаган гапни Майкл 1939 йилда, ҳали
уруш бошланмасдан олдин отасидан ҳам эшит
-
ганди. Оилавий мафиячиларга давлат департа
-
ментида иш олиб бориш имкониятини бериш
-
ганда борми, қарабсизки, иккинчи жаҳон уруши
ҳам бўлмасди, ўйлади Майкл кулиб.
Улар доннинг Сонни штаб-квартирага айлан
-
тириб олган қароргоҳига қайтиб келишди. Сонни
диванда мудраб ўтирарди. Дон пайтида одатда
саранжом-саришта турадиган хона арзон меҳ
-
монхонанинг ташландиқ хонасига ўхшаб қолган
-
ди. Майкл акасининг елкасидан туртди:
– Менга қара, хонани тозалаб қўйсанг бўлмай
-
дими? Туриш-турмушинг худди дарбадар одам
-
ларнинг турмушига ўхшайди.
198
Сонни эснаб кўзини очди.
– Хўш, казармани текшираётган қайси коман
-
дир экан? Бемаъни гапларни қўй, Майк, ҳалига
-
ча бу иблис Солоццо билан Макклоски сени қаерга
олиб боришларини билолганимиз йўқ. Ким билсин,
сенга қандай қилиб қурол етказиб берамиз?
– Балки ўзим билан бирга олволарман? – сўра
-
ди Майкл. – Топиб олишган тақдирда ҳам нима
қипти, қуролни тортиб олишади, холос.
– Йўқ, бунақаси кетмайди, – деди у. – Бу Со
-
лоццони гумдон қилишнинг ягона йўли, уни бар
-
бод қилиб бўлмайди. Клеменца тўппончани ерга
ташлаб юбор, деб айтдими?
– Юз марта айтди, – деди Майкл.
Сонни дивандан туриб, Майклга яқинлашди.
– Жағинг тузукми, қария?
– Расво, – деди Майкл. Чап томони тинимсиз
қаттиқ азоб бераётганди. У стол устида турган
вискини олди-да, шиша оғзидан ича бошлади.
Оғриқ бир оз босилгандай бўлди.
– Эй, Майк, ҳозир виски ичадиган пайт эмас,
учиб қолмагин тағин.
Майкл жеркиб ташлади.
– Бор-е, ғашимга тегмаган сен қолгандинг...
Агар билсанг, фронтда Солоццоингдан бақувват-
роқ йигитлар билан солишганман. Шароит ҳам
бундан бешбаттар оғир эди. Ҳамма гап қасд қи
-
лишда. Ўлдириш ҳеч гап эмас. Энг қийини қасд
қилиш. Қасд қилдингми – тамом.
Хонага Том Хейген кирди. Соннининг сўзсиз
саволига у бош чайқаш билан жавоб берди.
– Миқ этган овоз йўқ, – деди у. – Кўринишидан
Солоццо охирги дақиқагача миқ этмайди.
Телефон жиринглади. Гарчи ҳамма жим бўлиб
қолган бўлса ҳам, шовқин қилмасликлари учун
Сонни гўшакни баланд кўтарди. У дафтарчага
199
алланарсаларни ёзаркан, «Жуда соз, ўша жойда
бўлади» деб гўшакни илиб қўйди.
– Вой аблаҳ, вой сурбет-ей. Демак, гап бун
-
дай. Кечқурун соат саккизда Солоццо капитан
Макклос ки билан бирга Майклни олиб кетгани
Бродвейдаги Жек Жемпси барига машинада кела
-
ди. Шу ердан учаласи музокара олиб бориладиган
жойга жўнашади. Қайси томонга жўнаш лари но
-
маълум. Яна бир гап – анави ирландиялик искович
ҳам балони тушунмаслиги учун Майкл Солоццо би
-
лан италянча гаплашишади. Макклоски италянча
«сальдо» сўзидан бошқасини тушунмайди. Сен ху
-
сусингда эса, Майкл, улар сицилияча талаффузни
тушунишингни суриштириб билишипти.
Майк қуруққина қилиб:
– Анча-мунча эсимдан чиққан, лекин суҳбати
-
миз узоқ чўзилмайди-ку, – деди.
– Воситачи келмагунча Майк бу ердан чиқ
-
майди, – деди Том Хейген. – Бу ҳақда аниқ кели
-
шиб олганмиз.
Клеменца бош қимирлатди.
– Воситачи шу ерда, менинг уч йигитим билан
карта ўйнаяпти. Улар менинг қўнғироғимни ку
-
тишади. Менинг рухсатимсиз унга жавоб бериш
-
майди.
Сонни чарм қопланган креслога ўтирди.
– Уҳ-ҳ, аҳвол роса мушкуллашди. Музокара
-
ни қаерда олиб боришларини қаердан билсак
бўларкин?
Хейген оғир нафас олди.
– Уларнинг орқасидан айғоқчи қўйишдан ва
тақдирга умид боғлашдан бошқа чорамиз йўқ.
Сонни бош чайқади.
– Э, йўқ, айғоқчини осонгина лақиллатиб
кетиш лари мумкин. Улар энг аввало шунинг
ташвишини қилишади.
200
Бу пайтда соат кечки бешга яқинлашиб қол
-
ган эди.
Хейген ўрта ва бош бармоқларини бир-бирига
уриб шиқирлатди.
– Анави полициядаги йигит Филипс бор-ку,
Сонни, ўшанга қўнғироқ қилиб кўрмайсанми?
Агар зарур бўлиб қолса капитан Макклоскини
қаердан излаш кераклигини бўлимдан билиб
берсин. Капитаннинг қаерга кетганлиги билан
ким нима учун қизиққанлигига у сариқ чақача
-
лик ҳам эътибор бермайди.
Сонни телефон рақамларини терди, паст овоз
-
да нималардир деди, кейин гўшакни илиб қўйди.
– Билиб, кейин қўнғироқ қилади.
Орадан ярим соат ўтгач, телефон жирингла
-
ди. Филипс қўнғироқ қилганди. Сонни яна даф
-
тарчасига нималарнидир ёзиб олди-да, гўшакни
илиб қўйди. Ёноқларини шиширди.
– Менимча, баъзи бир нарсалар ойдинлашяпти.
Капитан Макклоски у билан боғлана олишла
-
ри учун қаерга боришини иш жойига айтиб ке
-
тишга мажбур экан. Шундай қилиб, бугун у соат
саккиздан ўнгача Бронксдаги «Мовий камар»да
бўларкан. Бу жойни ким билади?
– Мен биламан, – деди дадил Тессио. – Айни
бизбоп жой. Кичкина, тинч оилавий ресторан.
Меҳмонлар бегона кўздан пана бўлишлари учун
столлар орасига тўсиқчалар қўйилган. Яхши
таом тайёрлашади. Биров билан бировнинг иши
йўқ. Жуда соз жой. – У столга яқинроқ сурилди. –
Клеменца, вақт зиқ. Дарҳол тўппончани яшириб
қўядиган одамни жўнат. Ресторандаги ҳожатхо
-
на эскича жиҳозланган, бак идиши билан девор
оралиғида бўш жой бор. Қуролни бак идишнинг
орқасига ёпишқоқ мато билан ёпиштириб қўй
-
син. Майк, сени машинада тинтиб кўришади,
201
ҳеч нарса йўқлигига ишонишгач, тинчланишади.
Ресторанда бошқаларнинг кўзини чалғитиш учун
аввал бир оз ўтир, кейин узр сўраб ҳожатхонага ўт.
Лекин қайтиб кирганингда асло вақтни бой берма.
Қайта ўтирма, тиккасидан от. Мўлжални аниқ ол.
Ҳар бирининг калласига қаратиб, биттадан ўқ уз,
кейин дарҳол жуфтакни ростлаб қол.
Клеменца ишончли қилиб, қўшиб қўйди:
– Тўппонча жойида бўлади, мен бунга кафолат
бераман.
– Вазифа аниқ, – деди Сонни. – Демак, ишга
киришдик.
Тессио билан Клеменца ташқарига чиқишди.
Том Хейген сўради:
– Сонни, Майклни Нью-Йоркка етказиб қўяйми?
– Йўқ, – деди Сонни. – Сен бу ердан жилмай
-
сан. Майк топшириқни бажаргандан кейин бу
ерда шундай ишлар бошланадики, эҳ-ҳе, ўшанда
сен менга керак бўласан. Газетачилар билан ке
-
лишиб қўйдингми?
Хейген бош қимирлатди.
– Тўс-тўполон бошлангандан кейин уларга ах
-
борот бера бошлайсан.
Сонни ўрнидан туриб, Майклнинг олдига кел
-
ди ва унинг юзига тикилиб қаради. Укасига қў
-
лини узатиб:
– Мана, қария, сенга ҳам навбат келди, ўзинг-
ни кўрсат, – деди. – Ойим билан хайрлаша олмай
-
сан, унга ўзим тушунтириб қўяман. Севгилингга
ҳам айтиб қўяман. Фақат кейинроқ, маъқулми?
– Начора, маъқул, – деди Майкл. – Қандай деб
ўйлайсан, неча йил узоқларда юришимга тўғри
келади?
– Энг камида бир йил, – деди Сонни.
– Илгарироқ қайтиб келишинг ҳам эҳтимол
-
дан холи эмас, – гапга аралашди Том Хейген.
202
– Лекин, Майк, сен умидсизланма. Қачон қай
-
тиб келишинг жуда кўп нарсаларга боғлиқ. Га
-
зетачилар биз ташлаган хўракка илинишадими,
йўқми? Полиция бошқармасидагилар ходимини
ҳимоя қилишадими, йўқми? Бошқа оилалар биз
-
га қарши туришадими, йўқми? Лекин шу нарса
аниқки, бизни олдинда жуда қаттиқ таъқиблар,
қийинчиликлар кутяпти. Олишув қизғин бўлади.
Майк Хейгеннинг қўлини қисди.
– Ҳар ҳолда сен ҳаракат қил, узоқ санқиб юр
-
май, – деди у. – Уч йил бегона юртларда юрдим,
яна узоқлашиб кетгани тоқатим йўқ.
– Майк, ҳали ҳам кеч эмас, ўрнингга бошқа
бировни юборишимиз мумкин, – деди Хейген му
-
лойимлик билан. – Агар уриб жағингни пачоқла
-
гани учун шу ишга бораётган бўлсанг, чакки қи
-
ласан. Биринчидан, Макклоски аблаҳ бир тўнка,
кейин бу шахсий ўч олиш эмас, корчалонлар ўр
-
тасида тез-тез бўлиб турадиган воқеа, холос.
Бугунги кунда у иккинчи марта Майкл Корле
-
оненинг юзи қотиб қолганлигини кўрди, бу юзда
доннинг қиёфасидагига ўхшаш аллақандай бел
-
гилар пайдо бўлди.
– Том, бу масалада сен ўзингни ўзинг алдама.
Корчалонлар ўртасида бўладиган ҳар қандай иш
кимгадир нисбатан шахсий ўч олиш бўлади. Ҳар
бир одам кундалик иш туфайли ичига ютиш
-
га мажбур бўладиган ифлослик ҳам шахсий ўч
олиш бўлади. Биласанми, буни мен кимдан ўр
-
ганганман? Дондан. Ўз отамдан. Чўқинтирган
отадан. Агар ўртоғини яшин урса, отам буни ҳам
шахсий ўч олиш деб ҳисобларди. Яна бошқа баъ
-
зи бир нарсаларни ҳам айтиб берайми? Бахтсиз
ҳодисаларни шахсий хақорат сифатида қабул
қиладиганлар билан ҳеч бир бахтсиз ҳодиса юз
бермайди. Ҳа, жағимни пачоқлашганини мен
203
шахсий адоват деб ҳисоблайман. Ҳа, жин урсин,
Солоццо отамни ўлдиришни ўйлаганини ҳам мен
шахсий адоват деб биламан. – Майкл кулиб қўй
-
ди. – Донга айтиб қўй, буларнинг ҳаммасини мен
ундан ўрганганман. У менга қилган ҳамма яхши
-
ликлари учун яхшилик билан жавоб қайтариш
имконияти туғилганидан хурсандман. У менга
ҳақиқий оталик қилди.
Майкл бир оз жим тургач, қўшиб қўйди:
– Ишонасанми, у бирон марта менга, ё Сонни
-
га ёки Фреддига қўл текизганини эслай олмайман.
Конни ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Унга ҳатто
бирон марта пўписа ҳам қилмаган. Энди Том, мен
-
га тўғрисини айт, сенингча дон ўз қўли билан ёки
бошқалар қўли билан нечта одам ўлдирган?
Том Хейген кўзини олиб қочди.
– Мен сен отангдан ўрганиб улгурмаган нарса
-
ларинг ҳақида гапирай, – деди у. – Шундай ҳол
-
лар бўладики, бирон иш амалга оширилади-ю,
кейин бу ҳақида қайта оғиз очилмайди. Бундай
ишларни оқлашга ҳам уринмайсан. Уларни оқлаб
ҳам бўлмайди. Бундай ишларни бажарасан, та
-
мом. Кейин унутасан.
Майкл Корлеоне қовоғини уйди. У хотиржам
сўради:
– Сен consigliori сифатида Солоццонинг тирик
қолиши дон ва оиламиз учун хавфли эканлигига
қўшиласанми?
– Қўшиламан, – деди Хейген.
– Тушунарли, – деди Майкл. – Демак, мен уни
ўлдиришим керак.
Майкл Корлеоне Бродвейда Жек Жемпси рес-
торани ёнида Солоццони кутиб турарди. У соа
-
тига қаради. Беш дақиқаси кам саккиз. Солоццо
роса белгиланган вақтда келса керак. У эса илга
-
204
рироқ келишга шошилди. Мана, ўн беш дақиқа
-
дирки, Солоццони кутяпти.
Бродвейда одам унча кўп эмасди. Совуқ,
гарчи кечки спектаклларнинг бошланишига оз
қолган бўлса-да, вақт анча ноқулай эди. Майкл
чўчиб тушди: тротуар чеккасига катта қора ма
-
шина келиб тўхтади, ҳайдовчи ўриндиқ устидан
чўзилиб, олдинги эшикни очди.
– Ўтир, Майк.
Қоп-қора текис сочлари бир томонга таралган,
қайтарма ёқали кўйлак кийган бу болани Майкл
биринчи марта кўриши эди. Шунга қарамай,
унинг гапига кўнди. Орқада капитан Макклоски
ва Солоццо ўтирарди.
Ўтирғич суянчиғи орасидан Солоццо қўлини
узатди. Майкл унинг қўлини қисди. Солоццонинг
қўли қаттиқ, иссиқ, қуруқ эди.
– Келганинг яхши бўлди, Майк, – деди Со
-
лоццо. – Сен билан бирга бу кўнгилсизликларга
нуқта қўямиз, деб умид қиламан. Бу даҳшатли
иш мутлақо мен ўйламаган томонга оғиб кетди.
Яхши бўлмади, бу ҳеч кимга керак эмас.
Майкл Корлеоне бепарволик билан:
– Тўғри, сиз билан тил топишимизга умид қи
-
ламан, – деди. – Мен отамга энди бошқа тегиш
-
маса, дейман.
– Тегишмайди, – деди Солоццо ишонадиган
қилиб. – Болаларимнинг соғлиги ҳаққи қасам
ичаман, энди ҳеч ким тегмайди. Фақат сен ма
-
салага ақл-идрок билан ёндашишга ҳаракат қил.
Сен акангга ўхшамайсан, деб умид қиламан.
Сонни худди қуруқ пайраҳага ўхшайди. У билан
иш тўғрисида гаплашиб бўлмайди.
Капитан Макклоски минғирлади:
– Бу йигит билан тил топишса бўлади, ажойиб
йигит. – У олдинга энгашиб, Майклнинг елкаси
-
205
га уриб қўйди. – Кечаги ишга хафа бўлма, Майк,
кечир. Қарияпман, ўзимни тутолмай қоляпман,
тушунасанми? Дам олгани чиқадиган вақт бўлди
шекилли. Асаблар панд беряпти – ахир кун бўйи
асаблар таранг тортилган бўлади. Баъзида ўзинг-
ни тутолмай қоладиган вақтлар бўлиб қолади...
– Макклоски ғамгин хўрсинди ва гап жараёнида
Майклнинг қуроли бор-йўқлигини усталик билан
текширди.
Ўн дақиқадан кейин машина кичикроқ итал-
янлар маҳалласига кирди ва ресторанча олдига
келиб тўхтади. Кўчада ҳеч ким кўринмасди. Рес-
торанда уч-тўртта кеч қолган мижозлар овқатла
-
ниб бўлишаётганди. Майкл ҳайдовчи ҳам бирга
кирмасайди, деб ташвишланганди, йўқ, яхши, у
машинада қолди. Воситачи ҳайдовчи ҳақида лом-
мим демаганди, умуман, у ҳеч кимнинг хаёлига
келмаганди. Тўғрисини айтганда, Солоццо ҳай
-
довчи билан келиб, шартномани бузганди. Гарчи
олдиндан унинг сукут сақлашини иродасизлик
белгиси, музокаралар муваффақиятсиз тугаши
-
дан қўрқиш далили, деб тушунишларини билса
ҳам Майкл бу ҳақда оғиз очмасликка қарор қилди.
Улар доира шаклидаги ягона бўш столга ўти
-
ришди. Тўсиқчалар билан ажратилган столчалар
-
дан бирига ўтиришни Солоццо рад қилди. Энди
улардан ташқари ресторанда бор-йўғи икки
киши қолганди. Туркнинг одамлари эмасмикин,
деган фикр ўтди Майклнинг миясидан. Дарвоқе,
бунинг аҳамияти йўқ эди.
Макклоски қизиқиб сўради:
– Бу ерда италянча овқатларни яхши тайёрла
-
шадими?
Солоццо уни тинчлантирди:
– Биргина сўқим гўштини олиб кўринг, бунақа
-
сини Нью-Йоркдан бошқа жойда тополмайсиз.
206
Қўлида бир шиша вино билан официант пайдо
бўлди. У шишанинг оғзини очди. Қизиғи шунда
-
ки, Макклоски ичмайдиганлардан чиқиб қолди.
– Ҳамма ирландияликлар орасида ичмайдига
-
ни битта мен бўлсам керак, – деди у. – Бу заҳар
кўп яхши одамларнинг ёстиғини қуритди. Мен
уларнинг жуда кўпини кўрдим.
Солоццо капитанга хотиржам деди:
– Мен Майкл билан италянча гаплашаман.
Кўнглингизга менга ишонмаяпти деган шубҳа
келмасин. Шунчаки, фикримни инглиз тилида
ифодалашга қийналяпман. Майкни эса мен бу
ишга яхши ният билан қўл ураётганимга, агар
бугун битимга кела олсак, бундан ҳамма ютиши
-
га ишонтиришим керак. Айбга буюрмайсиз, бу
мутлақо сизга ишонмаганлигимдан эмас.
Капитан Макклоски унисига ҳам, бунисига
ҳам кулимсираб қараб қўйди.
– Тушунарли, гаплашаверинглар, – деди у. –
Мен эса сўқим гўшти ва спагетти билан машғул
бўламан.
Солоццо Майклга қараб сицилианча лаҳжада
гап бошлади:
– Энг аввало, отанг иккимизнинг ўртамизда
бўлган ҳамма воқеанинг илдизи фақат ишга бо
-
риб тақалишини тушунишинг керак. Мен дон
Корлеонени чуқур ҳурмат қиламан, жон-жон деб
унинг қўлида хизмат қилган бўлардим. Лекин
айни пайтда отанг масалага эскича қарайдиган
одам эканлигини тушунсанг керак, деб ўйлай
-
ман. Ҳамма олға қараб ҳаракат қиляпти, отанг
эса йўлга кўндаланг бўлиб турипти. Мен бошла
-
ган иш эртанги куннинг иши, келажак даъва
-
ти, бу иш замирида сон-саноқсиз миллионлар
ётипти. Отанг эса умрини яшаб бўлган аллақан
-
дай инжиқлиги туфайли оқимга қарши боряпти.
207
Шу йўл билан менга ўхшаганларга ўз ҳукмини
ўтказяпти. Тўғри, у билганингизни қилинг, бу
сизнинг ишингиз, деяпти, лекин бу қуруқ гапдан
бошқа нарса эмаслигини иккаламиз ҳам яққол
кўриб, билиб турипмиз. Амалда эса иккаламиз
ҳам бир-биримизнинг бўғзимиздан олишга пайт
пойлаб турипмиз. Аслида у мен бошқа нарсани,
бу фойдали бизнесдан воз кечишимни айтяпти.
Мен ўзимни ҳурмат қила билганлигим ва ҳеч қа
-
чон бошқалар менга ҳукмини ўтказишларига йўл
қўймаслигим учун кутилаётган воқеа юз берди.
Қўшимча қилиб шуни айтишим керакки, мен
Нью-Йоркдаги Беш оиланинг, гарчи улар сукут
сақлашган бўлсалар ҳам, маъқуллашлари асоси
-
да бу ишга қўл урдим. Таттальялар оиласи пайчи
бўлиб бу ишга қўшилишди. Агар бу жанжал да
-
вом этадиган бўлса, Корлеонелар оиласи ҳаммага
қарши бир ўзи ёлғиз қолади. Албатта, агар отанг
соғ бўлганда сизлар матонат билан қарши тури
-
шинглар мумкин эди. Лекин сен кўнглингга ол
-
магину, аканг ҳали Чўқинтирган ота бўлишига,
consiglioriнгиз ирландиялик Хейгеннинг, жойи
жаннатда бўлсин, Женко Аббандандога тенгла
-
шишига ҳали узоқ. Шунинг учун ҳам мен тинч-
лик, тўғрироғи сулҳ таклиф қиляпман. Келинг-
лар, сенинг отанг тузалиб чиқиб, музокараларда
шахсан иштирок эта олгунга қадар душманлик
ҳаракатларини тўхтатиб турайлик. Татталья ме
-
нинг маслаҳатим ва кафолатим билан ўғли Бру
-
но ўлими учун қасд олиш фикридан воз кечишга
рози. Тинчликда яшайлик. Ҳозирча эса бари бир
тирикчилик қилиш керак бўлади. Шундай экан,
мен аста-секин ўзимнинг савдо ишларим билан
шуғулланаман. Мен сизларни шерикликка чақи
-
раётганим йўқ. Мен фақат Корлеонелар оила
-
сидан халақит бермасликни илтимос қиляпман.
208
Менинг ўй-мулоҳазаларим шундай. Агар янглиш
-
масам сенга бу ўй-фикрларим сизларга тўғри ке
-
лиш-келмаслигини ҳал этиш ҳуқуқи берилган.
Майкл ҳам сицилияча лаҳжада сўзлади:
– Тушунарлироқ қилиб айтинг-чи, сиз ишни
қандай олиб бормоқчисиз, бу ишда бизнинг ои
-
ламизга қандай вазифа берилади, биз ундан қа
-
нақа фойда кўрамиз?
– Сен таклифларимнинг моҳиятини батафсил
баён қилиб беришимни хоҳлаяпсанми? – сўради
Солоццо.
Майкл жиддий жавоб берди:
– Энг аввало менга отамнинг ҳаётига яна суи
-
қасд бўлмаслиги учун кафолат керак.
Солоццо маъноли қилиб қўлини кўтарди.
– Мен қанақа кафолат беришим мумкин? Ҳо
-
зир ўзим зўрға жон сақлаб юрибман. Имконияг
берилганди, мен уни бой бердим. Оғайни, сен
мен ҳақимда жуда юқори фикрда экансан. Мен,
агар билсанг, сеҳргар эмасман.
Бу учрашувдан мақсад вақтдан ютиш, бир
неча кунлик муддатга эга бўлишдан иборат
эканлигига Майклда шубҳа қолмади. Дон Кор
-
леонени орадан олиб ташлашга Солоццо албатта
яна уриниб кўради. Турк уни менсимаётганлиги,
лапашанг, она сути оғзидан кетмаган гўдак деб
ўйлаётганлиги Майклга жуда қаттиқ таъсир қил
-
ди. Учинчи марта унинг танаси бўйлаб ёқимли ва
игна сингари совуқ бир ҳис-туйғу таралди. У бир
нарсадан озор тортгандай қошларини чимирди.
– Нима бўлди? – деб сўради қисқа қилиб Со
-
лоццо.
– Вино... Кўпроқ ичиб қўйибман шекилли. Бир
дақиқага чиқиб келсам майлими? – сўради инг-
лиз тилида Майкл хижолат бўлиб.
Солоццонинг қора кўзлари синовчан нигоҳ би
-
лан унинг юзига қадалди. Майкл лабларини қисди.
209
– Мен уни тинтиб чиқдим, топ-тоза, – деди
Макклоски.
Солоццо ноиложликдан:
– Бўпти, фақат тезроқ бўл, – деди. Бу одамда
ҳайвонларга хос сезги бор эди. Унда ҳозир ҳам
шубҳа туғилганди.
Майкл ўрнидан туриб, ҳожатхона томон юрди.
У сув тўла эмалланган бак идиш орқасига қўли
-
ни тиқиб, ёпишқоқ мато билан идиш орқасига
ёпиштириб қўйилган миттигина тўмтоқ тўппон
-
чани пайпаслаб кўрди. Клеменца ёпишқоқ матода
қоладиган бармоқ изларидан ташвишланма, деб
айтганди. Майкл ёпишқоқ тасмачани юлиб ташла
-
ди-да, тўппончани белига қистириб, устидан пид
-
жак тугмаларини қадаб олди. Қўлини ювиб, сочи
-
ни ҳўллади. Рўмолчаси билан бармоқ излари қол
-
ган кранни артди. Кейин секин чиқди.
Солоццо ҳушёр тортиб, қоп-қора кўзлари йил
-
тиллаб, шундоққина ҳожатхона эшиги рўпараси
-
да ўтирарди. Майкл унга қараб кулиб қўйди.
– Энди бемалол гаплашсак бўлаверади, – деди
енгил нафас олиб.
Капитан Макклоски бу вақт ичида келтириб
қўйилган сўқим гўшти ва спагеттини тушириш
билан овора эди. Нариги чеккадаги девор ёнига
қўйилган столда ўтирган мижоз ҳам Майклни ку
-
затаркан, аста бўшашди.
Майкл аввалги жойига ўтирмади. Клеменца
-
нинг жойингга қайтиб ўтирма, ҳожатхонадан
чиқишинг билан тиккасидан отиб ташла дега
-
ни эсида эди. Бироқ ғайриихтиёрий бир истак
устун келдими ёки қўрққаниданми, у бошқача
йўл тутди. Агар шошилиб ҳаракат қилгудек бўл
-
са, дастлабки уринишдаёқ отиб ташлашлари
-
ни яхши биларди. Энди у ўзини дадилроқ тута
бош лади. Ҳа, оёқлари қалтираб, тиззалари буки
-
210
либ, тик туришга мадори қолмаган экан, демак,
қўрққанлиги рост.
Солоццо бутун гавдаси билан у томон энгаш
-
ди. Майкл Солоццонинг гапларига асаблари та
-
ранг ҳолда қулоқ соларкан, сал энгашган ҳолда
стол устини пана қилиб, пиджагининг тугма
-
ларини ечди. У Солоццонинг сўзларини тушун
-
масди. Қон босимидан чакка томирлари лўқил
-
лар, тинглаётган овозининг маъноси миясига
етиб бормасди. Ўнг қўли стол остида пайпаслаб
тўппончани топди ва белидан суғуриб олди. Шу
пайт буюртма қабул қилиш учун официант ке
-
либ қолди. Солоццо официант томон ўгирилди.
Майкл чап қўли билан столни итариб юборди-да,
ўнг қўлидаги тўппончани худди Солоццонинг пе
-
шанасига олиб борди. Турк жуда чаққон ҳаракат
қилиш қобилиятига эга эди. Майкл қимирлашга
улгурмасданоқ у орқага ташланди. Лекин Майкл
ёш эди, унинг мияси тезроқ ишлади ва у тепки
-
ни босишга улгурди. Қаердандир унда Солоццога
битта ўқ етарли, деган ишонч пайдо бўлди. Сўнг-
ги дақиқада Солоццо ўгирилиб қаради ва Майкл
худди ўчиб бораётган шам каби унинг кўзларида
сўнаётган ҳаётини яққол кўрди.
Орадан бир дақиқа ўтгач, у тўппончанинг
оғзини Макклоскига тўғрилади. Худди юз бер
-
ган воқеанинг унга мутлақо дахли йўқдай поли
-
ция капитани Солоццога ҳайрон бўлиб, кўзлари
бақрайиб қараб қолди. Капитан Майклга қара
-
ганда унинг қиёфасида шунчалик ўзига ҳаддан
ортиқча ишонч ва нафрат бор эдики, она сути
оғзидан кетмаган бу гўдак ҳозир ё унга таслим
бўлади, ёки жуфтакни ростлаб қолади, деб ўй
-
лаш мумкин эди. Майкл унинг истеҳзоли жил
-
майишига бардош беролмай тепкини босди. Мўл
-
жални аниқ ололмади. Ўқ Макклоскининг ҳўкиз
211
бўйнидай йўғон бўйнини ялаб ўтди. Майкл со
-
вуққонлик билан капитаннинг оқ оралай бошла
-
ган калласининг тепасини мўлжаллаб, иккинчи
ўқни узди.
Ресторан ичини пуштиранг тутун қоплагандай
бўлди. Майкл шошиб девор ёнидаги столга қара
-
ди. У ерда ўтирган одам жойидан қимирламаган
эди. У очиқ қўлларини стол устига қўйиб, кўзини
олиб қочди. Майкл бармоқларини ёзди, тўппонча
унинг ёнидан сирғалиб, ерга тушди. Девор ёни
-
даги столчада ўтирган одам ҳам, официант ҳам
у қўлидаги қуролни қандай қилиб ташлаганини
сезмай қолишди. Майкл бир неча қадам ташлаб,
эшик ёнида пайдо бўлди, эшикни очди. Солоц
-
цонинг машинаси ҳамон йўлак чеккасида турар,
лекин ҳайдовчиси кўринмасди. Майкл чап томон
юриб, бурчакдан ўтиб бурилди. Олдинда чироқ
кўринди ва унинг олдига пачағи чиққан усти
ёпиқ эски машина келиб тўхтади. Машина эши
-
ги очилди. Майкл ўзини ичкарига урди ва ма
-
шина бўкириб, олдинга ўқдай учиб кетди. Рулда
Тессио ўтирарди. Унинг бўртиб чиққан қиёфаси
худди мармардан ясалгандай қотиб қолганди.
– Солоццони гумдон қилдингми? – сўради у.
– Иккаласини ҳам саранжомладим, – деди
Майкл.
– Бунга ишончинг комилми?
– Иккаласининг миясининг қатиғи сочилиб ёт
-
ганини ўз кўзим билан кўрдим.
Майкл алмаштириб кийиб оладиган кийим
-
лар машинада эди. Йигирма дақиқадан кейин у
Сицилия қирғоқларига жўнаб кетаётган Италия
савдо кемаси бортида эди. Икки соатдан кейин
эса кема денгизга чиқди ва Майклга иллюмина
-
тор ортида худди дўзах алангасига ўхшаб шуъла
-
ланаётган Нью-Йорк чироқлари кўринди. У ўзи
-
212
ни жуда енгил ҳис қилди. У ўт ичидан қутулиб
чиқди, энди у ҳеч нарсага дахлдор эмас. Бу та
-
ниш ҳис-туйғу эди. У денгизчи пиёдалар отряди
билан бирга тушган оролдан ўзини қандай олиб
кетишганини эслади. Ҳали жанг давом этарди,
лекин енгил яраланган Майклни сузиб юрувчи
госпитал бортига жўнатишганди. Ўшанда ҳам
уни худди ҳозиргидек қувонч, шодлик туйғуси
қамраб олганди. Ҳа, энди бу ерда жаҳаннамнинг
эшиги очилади, лекин Майкл узоқларда бўлади.
Солоццо ва Макклоски ўлимининг эртаси
куни Нью-Йорк полициясининг ҳар бир бўлими
участка инспекторлари орқали шундай кўрсатма
берди: капитан Макклоскининг қотили топилма
-
гунча қиморхоналар, фоҳишахоналар, тотализа
-
торлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб ёппасига қуршаб
олишлар бошланди. Қонунни бузиб даромад кел
-
тирувчи ҳар қандай иш тақиқлаб қўйилди.
Кечга яқин Нью-Йоркдаги Беш оилавий син
-
дикат воситачи орқали Корлеонелар оиласи қо
-
тилни беришга рози ёки рози эмаслигини сўра
-
ди. Воситачига бу воқеанинг бу оилага дахли
йўқ, деб жавоб беришди. Қоронғи тушганда
Корлеонеларга қарашли уйлар яқинида портлаш
юз берди – паркка кираверишда занжир билан
тўсиб қўйилган жойга яқин келган машина се
-
кинлади, ундан бомба ташланди, кейин машина
ўкириб кўздан ғойиб бўлди. Орадан яна озгина
вақт ўтгач эса Корлеонеларнинг оддий хизмат
-
чиларидан икки кишини Гринич Виллиждаги
италян ресторанларидан бирида тушлик қилиб
ўтирган жойида отиб кетишди. 1946 йилдаги
ўзаро уруш ана шундай бошланганди.
213
Достарыңызбен бөлісу: |