Байланысты: Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари
НАТИЖАЛАР Таълим сифати менежменти натижавийлигини кафолатлаш учун таълим
муассасалари раҳбар ходимлари бошқарувга бошқарув субъекти томонидан
амалга ошириладиган узлуксиз, изчил фаолият сифатида қараши лозим бўлади.
Бунда таълим жараѐнлари доимий ҳаракатдаги динамик ижтимоий тизим
сифатида бошқарув объекти ҳисобланади ва у ижтимоий тизимларга хос бўлган
барча хусусиятларни ўзида жамлайди. Таълим муассасаси ва ундаги таълим
сифатини бошқаришга методологик ѐндашувларни бошқарувнинг умумий
қонуниятлари, тамойиллари ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда амалга
ошириш лозим.
Таълим сифатини бошқариш таълимни бошқаришнинг умумий тузилмаси
таркибига киради ва унинг самарадорлиги таълимнинг умумий бошқарувини
сезиларли даражада ошишини таъминлаши мумкин бўлган тузилма
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам таълим сифати менежменти таълим тизимидаги
бошқарув фаолиятининг мавжуд назарияси ва амалиѐтини муҳим элементлар
билан тўлдиради ва самарали натижавийлигини таъминлайди.