Байланысты: Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари
ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 2 | ISSUE 3 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00466 Academic Research, Uzbekistan 772 www.ares.uz “Таълим сифати” сўз бирикмаси мамлакатимизда илк бор 1997 йилда
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таълим сифати
устидан давлат назоратига бағишланган модда ва бўлимларида расмий равишда
қайд этилган. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини таъминлашга доир қатор
назарий ва амалий ишланмаларнинг яратилишига туртки бўлмоқда.
Ш.Қурбонов ва Э.Сейтхалиловларнинг тадқиқотларида таълим сифати деганда
таълим жараѐнининг турли иштирокчилари таълим муассасаси томонидан
кўрсатилаѐтган таълим хизматларидан кутганларининг қаноатлантирилиши
даражаси тушунилади.
Н.Шмырева, М.Губанова ва З.Крецанлар таълим сифати – ўқувчи шахсини
ҳар томонлама ривожлантиришга доир эҳтиѐжларни қондиришни таъминловчи
таълим хизматлари истеъмоллилик хусусиятларининг мажмуаси, деб
ҳисоблайди.
А.Воронин томонидан таълим сифати – жамиятда таълим жараѐнининг
ҳолати ва натижасини, шахснинг фуқаролик, ҳаѐтий ва касбий
компетенцияларининг ривожланиши ҳамда шаклланиш эҳтиѐжлари ва
умидларига мувофиқлигини аниқловчи категория тарзида талқин қилинган.
Е.Домбровская таълим сифатини таълимнинг Давлат таълим стандартлари,
тегишли таълим дастурининг ўқув-дастурий ҳужжатлари талабларига
мувофиқлиги, деб эътироф этади. Адабиѐтлар таҳлили умумлашган маънода,
таълим сифатига инсон эҳтиѐжи ҳамда жамият ва давлат манфаатларини
қондирувчи хусусиятлар йиғиндиси сифатида қаралганлигини кўрсатади.
Юқоридаги тавсифлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим сифати –
таълим олувчилар билимининг ҳалқаро давлат стандартларига мослиги, турли
даражалардаги таълим муассасаси сифат натижавийлиги, муассасанинг
муваффақиятли фаолияти, шунингдек, таълим жараѐни иштирокчиларининг
инновацион таълим хизматлари сифатини таъминлашдаги фаолияти натижаси
ҳисобланади.
Тадқиқотлар жараѐнида “таълим сифати менежменти”ни тавсифлашга
бўлган турли ѐндашувларнинг мавжудлиги қайд этилди, жумладан,
Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалиловлар таълим сифатини бошқариш – муайян
ижтимоий ва педагогик шарт-шароитларнинг таъсири оқибатида юзага келган
ва кўп функцияли вазифаларни ўз ичига олган тизим, деб таърифлайди.
М.Поташник, В.Панасюк ва бошқалар таълим сифатини бошқаришни
рақобатбардош мутахассисни шакллантиришга бўлган ижтимоий буюртмани
қондиришга йўналтирилган кўп ўлчовли мослашувчан тизим, деб ҳисоблайди.