Байланысты: Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари
МУҲОКАМА Таҳлил қилинган тадқиқотлар таълим сифати бошқаруви йўналишида
турлича ѐндашувлар мавжудлигини кўрсатди ва уларни изоҳлаб ўтиш мақсадга
мувофиқ. Сифат менежменти асосчиси В.Шухарт маҳсулот сифатини ҳар бир
қисмини назорат қилишга асосланган ѐндашувни технологик жараѐнларнинг
бир меъѐрда ишлашини таъминлашга қаратилган методика билан
алмаштиришни таклиф қилган. Унинг сифатни доимий яхшилаб бориш
зарурлиги тўғрисидаги ғояси Э.Деминг томонидан ривожлантирилиб, ишлаб
чиқариш амалиѐтига PDCA (Plan-Do-Check-Act), яъни РБНҲ (Режалаштириш-
Бажариш-Назорат-Ҳаракат) – “Шухарт-Деминг методи” ѐки “Деминг цикли”
номи билан жорий этилди. Кейинги сифат менежменти мутахассиси
А.Фейгенбаум сифатни ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш
босқичларидан иборат бўлган Сифатнинг Ялпи Назорати (Total Quality Control)
тушунчасини киритди.
Шухарт, Деминг ва Фейгенбаумлар томонидан жорий этилган мазкур
сифат менежменти методи асосида сифатни ялпи бошқариш концепцияси (Total
Quality Management – TQM) ишлаб чиқилди. Унинг моҳияти бошқаришнинг
таълим муассасасини муваффақиятига олиб борувчи тамойилларидан
фойдаланишдан иборат. TQM концепциясида сифатни бошқаришга доир
аввалги концепцияларга хос бўлган барча ижобий жиҳатлар ўз аксини топган.
У ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кўпгина замонавий менежмент
тизимларининг асосини ташкил қилади. TQMнинг кўпгина ѐндашувлари ISO