Сифати менежменти йўналишидаги ѐндашувлар изоҳланган


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES



Pdf көрінісі
бет10/13
Дата31.03.2022
өлшемі294,11 Kb.
#137495
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Байланысты:
Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 3 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00466 
Academic Research, Uzbekistan 775 www.ares.uz 
тизимларини ҳам уларда ташқи ѐки ички баҳолашга урғу берилишига қараб, 
шартли равишда, икки моделга бўлиш мумкин. 
Биринчи, таълим муассасаларининг жамият ва давлат олдидаги 
масъулиятини аттестация, аккредитация ва назорат қилиш воситасида ташқи 
баҳолашга асосланган “француз” модели. Бунда таълим муассасаси томонидан 
ўзини-ўзи баҳолашга юзаки қаралади, чунки асосий эътибор ташқи баҳолашни 
самарали ўтказишга қаратилади.
Таълим сифатини баҳолашнинг иккинчи – “инглиз” модели асосини 
таълим муассасаси томонидан ички баҳолаш ташкил қилади. Француз модели 
Франция, Норвегия, Чехия, Латвия, Эстония каби Европа мамлакатларида, 
инглиз модели Буюк Британия, Дания, Германия, Словения, Польша, АҚШ, 
Лотин Америкаси давлатларида қўлланилади. АҚШ, Финляндия ва бошқа 
айрим мамлакатларда таълим сифатини баҳолашнинг ҳар иккала моделидан 
самарали фойдаланиб келмоқда.
Демак таълим сифати назорати ички ва ташқи баҳолашдан иборат бўлиб, 
мазкур баҳолашларнинг механизмлари турлича бўлиши ва таълим сифатини 
таъминлашда ички баҳолаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. 
Бугунги кунда жаҳон олий таълим тизимида 10 дан ортиқ таълим сифати 
менежменти моделлари қўлланилиб келинмоқда ва бу моделлар олий таълим 
муассасаларининг сифат бўйича талаб қилинган натижаларига эришига 
қаратилган фаолият жараѐнлари ва жиҳатларига нисбатан белгиланган талаблар 
ва кўрсаткичлар, тамойиллар, методлар ҳамда ушбу жараѐнларнинг 
такомиллашув даражасини белгилаб берувчи мезонлар, уларни баҳолаш 
йўллари йиғиндиси деб тушунилади. Сифатни баҳолашга асосланган моделлар 
тизимли равишда ўз-ўзини баҳолаш, SWOT –таҳлили востасида ОТМ 
фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш ва камчиликларни 
бартараф этишни назарда тутади.
Таълим дастурини амалга ошириш самарадорлиги таълим бериш методи, 
ўқитиш сифатини баҳолаш механизмининг мавжудлиги ва самарадорлиги каби 
кўрсаткичлар орқали баҳоланади. Таълим дастурларини ички баҳолаш 
натижасида таълим муассасаси томонидан ўқитишнинг анъанавий ва 
интерфаол шакллари, уларнинг ўзаро нисбати, таълим олувчиларнинг якуний 
натижалари, ўқитиш методлари ва уларнинг қабул қилиниши ҳақидаги 
маълумотлар шакллантирилади. Мазкур маълумотларни эътиборга олган ҳолда 
таълим дастурини ўқитиш методлари, талабалар билимини баҳолаш 
механизмларининг мавжудлиги ва самарадорлиги ҳамда ўқитиш сифати 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет