№12 | 2022
25
Масалан, Хўжанд уезди бошлиғи 700 рубль пул маблағи унга
етарли эканлигини маълум
қилган. Бу албатта маҳаллий бюджетдан таъминланган.
3.
1876 йилги фармонга кўра Туркистон генерал губернатори томонидан барча уезд
бошлиқларига маҳаллий бюджетдан 1000 рублдан пул маблағларини сарфлашга рухсат
берилган. Шундай қилиб маҳаллий амалдорларни сайлаш учун 1882 йилда 700 рублдан 4900
рублгача пул маблағлари сарфланган [1.ЎЗМА И-1, 11-рўйхат, 251-йиғма жилд. 1-варақ.].
Мазкур ҳолатдан кўриниб турибдики, Туркистон генерал губернаторлиги томонидан ҳар бир
сайлов участкаси учун ажратилган 1000 рубль қийматидаги пул маблағларини оддийгина
сайлов учун бу пул маблағи ортиқча эканлигини таъкидлаганлар. Бундан асосий мақсад шу
эдики, ўлка ҳудудидаги баъзи амалдорлар рус ҳарбийларига яхши кўриниш учун, уларга
ўзларини яхши кўрсатиш мақсадида шу усулни танлаганлар. Аслида эса мазкур ажратилган
пул маблағлари сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш учун етмас эди.
Бундан ташқари 1908 йилнинг 28 апрелида Туркистон
генерал губернатори номига
Самарқанд уезди Фалгар волости Варзаминор қишлоқ жамоасида истиқомат қилувчи 400
кишилик хонадон эгалари ва улар билан бирга Мирбобо Амурмуҳаммадов, Мирхусан
Азимбаев ҳамда шу қишлоқда истиқомат қилувчи Мулла шариф Ниязов, Мулла Жунайдулло
Бабаевлар қишлоқ оқсоқоли лавозимига ўтказилган сайловни ноқонуний ўтганлиги ва сайлов
жараёнини ташкил этишда юзага келган муаммолар тўғрисида Туркистон генерал
губернаторлиги номига ариза ёзганлар. Мазкур аризада Брежезийкийга турли кўринишдаги
совға-саломлар яъни, айиқ териси ва икки ўрам эчки тўнидан тайёрланган кийим берилганлиги
Мулла Жунайдулло Бабаев томонидан кўрсатилган [2.ЎЗМА И-1, 13-рўйхат, 706-йиғма жилд.
18-варақ.]. Бу эса ўз навбатида сайлов жараёнидаги адолатсизликнинг ёрқин намунасидир.
Мазкур оқсоқолликка ўтказилган сайлов белгиланган қонун қоидалар асосида амалга
оширилмаганлиги, қишлоқ маҳаллий аҳолиси танлаган шахслар сайланмаганлиги, сайловда
сайланган шахс Самарқанд уезди бошлиғи ҳисобланмиш подполковникка
турли хилдаги
совга-саломлар бериш йўллари орқали ўз мақсадларига эришганликлари такидланган.
Бундан ташқари, сайлов жараёнида адолатсизликлардан яна бир мисоли сифатида 1908
йил 12 июль Тошкент волостида яшовчилар Туркистон генерал губернатори номига шикоят
хати йўллаганлар. Унда таъкидланишича, мингбоши лавозимига халқ орасида ҳеч қандай
обрў-этиборга эга бўлмаган Музаффархон Ҳўжахолов сайланган. Аҳолининг шикоят хатида
таъкидланишича, у доимо уезд бошлиғи Колшевнинг ўзига катта-катта совга-саломлар берган,
Колшевнинг фарзандларини отда сайр қилдирган ва қўзичоқ совға қилган,
бошқа
фарзандларига эса турли хилдаги ширинликлар иъном этган [3.ЎЗМА И-1, 13-рўйхат, 706-
йиғма жилд. 97-варақ.]. Мазкур шикоят хатига 1908 йилнинг 9 августида Н:12224 сонли
хабарнома билан Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори жавоб қайтарган. Мазкур хатда
Музаффар Ҳўжахолов, инсофли халқ орасида катта обрў-этиборга эга деб таъриф берилган.
Унга нисбатан бизда ҳеч қандай шубҳа ва гумонлар мавжуд эмас, деб таъкидланган [4.ЎЗМА
И-1, 13-рўйхат, 706-йиғма жилд. 100-варақ.] У, мазкур лавозимга сайланишидан илгари,
халққа олдиндан юқорида турувчи амалдорларга совға-саломлар бериб, бўлажак сайловда ўзи
ғолиб чиқиши ҳақида гапириб берганлиги ҳам маълумдир. Тошкент волостида ўтказилган
сайловда биринчи навбатда маҳаллий халқ ўзи танлаган номзодга овоз берганлар, лекин рус
амалдорлари томонидан номзод тасдиқланмаганлиги маълум бўлди.
Бунинг асосий
сабабларидан бири сифатида рус амалдорларига ўзини яхши кўрсатган, совға-саломлар билан
сийлаб турганлар сайловларда ғолиб чиқганликларини кўришимиз мумкин. Генерал
губернаторлик томонидан юқоридаги шикоят аризасига берилган жавобдан ҳам кўришимиз
мумкинки, сайлов жараёнларида пул эвазига сотиб олиш, порахўрлик иллатлари,
турли
хилдаги бериладиган совға-саломлар оддий халқнинг норозилигига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб рус генерал губернаторлари томонидан маҳаллий
аҳолимизга нисбатан берилган таърифга, яъни хабарномага назар ташлаймиз. 1911 йилнинг 1
январидан волост бошқарувчиси лавозимига сайланганларнинг сайлов муддати тугайди.
Шунинг учун ҳам янги сайловлар ўтказилиши керак. Сайлов тизими бу маҳаллий халққа
берилган инъомдир. Маҳаллий халқ аввал бу нарса нима эканлигини билмаган ва тушунмаган.
№12 | 2022
26
Хонлар давридаги бошқарувга ўрганган халқ буни яхши қабул қилмади. Шунинг учун ҳам
савлов тизими салбий оқибатларга олиб келди [ 5.ЎЗМА И-1, 13-рўйхат, 888-йиғма жилд. 1-
варақ.], маҳаллий халқ орасида катта норозиликларга сабаб бўлди. Бунинг асосий сабаблари,
у элликбошилар қўлида эди. Элликбоши бу 50 та хонадонга масъул бўлган шахс ҳисобланади,
халқ орасида обрўли инсон ҳисобланади, унга маош берилмаса ҳам жамоат ишларига,
ишчиларни қурилишларга жалб этишга,
материаллар олиб бериш, статистик маълумотлар
тўплаш, йўллар қурилиши ва ҳоказоларга масъул ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у доимо
пулга мухтож, сайловларда асосий ролни пул ўйнайди, сайловчининг шахсий фазилати эмас,
деб таъкидланади. Сайловлар асосан ҳосил йиғими даврида ўтказилган. Шунинг учун ҳам
қишлоқ оқсоқоллари ва уезд бошлиқлари кейинги босқичга сайланиши учун солиқ ва бошқа
турдаги йиғимларни йиғиб олишда анчагина жонбозлик кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам кўп
ҳолларда волост бошқарувчилигига пахта учун пул берувчилар сайланган. Бунинг асосий
сабаби улар ўзларининг савдо операцияларини бажаришлари учун қулай бўлиши учун шундай
йўлни тутганлар. Агарда улар буни ҳоҳламаган тақдирда ўзларига тобеъ ёки яқин
шахсларнинг номзодларини кўрсатиб улар орқали ўз ишларини юритганлар [6.ЎЗМА И-1, 13-
рўйхат, 888-йиғма жилд. 2-варақ.]. Сайлов вақтида маҳаллий аҳоли 2 партияга бўлинганлар ва
улар ўртасида сиёсий кураш бошланган. Аризабозлик сайловларни сотиб олиш ва ҳоказолар
бунинг ёрқин мисолидир. Сайлов жараёнидаги сотиб олиш, порахўрлик иллатлари ҳеч қандай
далиллар билан исботланмаган. Масалан, сайловда сотиб олиш йўллари
орқали сайланган
шахсларнинг ишидан мисол тариқасида 35 та кишидан фақатгина 2 таси иши исботланган.
Сайлов жарёнларида пул маблағлари 600 – 900 рублгача сарфланган. Бу ҳаражатларни
сайловдан сўнг қайтариб олишга ҳаракат қилинган. Бу эса ўз навбатида қонуннинг
бузулишларига сабаб бўлган [7.ЎЗМА И-1, 13-рўйхат, 888-йиғма жилд. 3-варақ.]
Достарыңызбен бөлісу: