www.ziyouz.com кутубхонаси
82
тутди.
— Отамчи, ҳайитга янгн кўйлак тиктиринглар деб газлама дафтарини киритибдилар. Вой,
шунақаям кўпки-и!..
У хабар берди-ю, сабри етмай яна югуриб, бош кўтармай дафтар варақлаб ўтирган Муборак
опасининг тепасига борди.
Зулфия Мактабхон онанинг чап томонига бориб оҳиста чўқди.
— Муборакхон, қизим, дафтарни берчи, аввал биз кўрайли, кейин сан синглинг билан
танлийсан.
Муборак дафтарни Мактабхон опага узатди. Она дафтгарни бир бошдан варақлай туриб,
«Мана, мана-а» деб қўяр, уч-тўрт варақ ўтгач, «Ёқадими, тааланглар» деб икки биқинига
сукилиб ўтирган кундошларига қараб қўярди.
— Овволоом сизга танлиймиз, опа, — деди Адолат тўнғич кундошнинг ҳурматини сақлаб.
— Ке, Мубор, силар ҳам танлашасилар.
— Ўнг қўл вазирларга хон атлас ярашади-да! — деди кулгисини яшириб Муборак.
Тўхтабой, «Мактабдош — ўнг қўл вазирим»дегашни хонадон аьзоларининг каттаю кичиги
эшитган, шу боис Муборак шунга шама қилаётганини сезган кундошлар орасида енгил кулги
кўтарилди.
— Ўрисча таҳсилга қатнаб тилинг чиқиб қолди-я, сен қизннг! — Деди Мактабхон она
кўзойнаги остидан кизига ҳайрондака ўқрайиб.
Муборак катта онасининг жиғига тегишни давом эттирди:
— Хон атлас бўлганда ҳам кўш этакли бўлса, хўп, ярашади-да!
— Ке-ке, олдин сенга танлаймиз, — деди Мактабхон она ён бериб. — Анув, дўпир-
дўнғирингни чалиш учун ҳам алоҳида кўйлак сўрарсан?
— Бўлмаса-чи! — Муборак шундай деб югуриб келди-да, катта онаси билан кичик онаси
орасига суқулиб дафтарга энгашди. — Зулфи онам менга мосини танлаб берадилар!
Зулфия гапга чечан, энди-энди ўрис тилини ўрганаётган, ҳатто Варшавадан махсус
келтирилган пианинода кўй чалишни машқ қила бошлаган бу қувноқ қизни астойдил яхши
кўрар, у ҳам бошқаларга айтилмайдиган сирларини кичик онаси — Зулфия билан баҳам кўрар
эди. Шунадай бўлсада, ҳозир Мактабхон онанинг ҳурматини сақлаш лозимлигини унутмади.
— Опа, ўтган ҳайитда хонатлас танлаган эдиз, бу сафар ўқлоғи шойидан тиктиринг. Сизга
чунонам ярашадики!.. Ниҳол-ниҳоллигидан бўлса яна яхши!.. Адолатхон опам хонатлас
кийсинлар.
— Бе-е, менга ким қўйибди хонатласни, — эътироз билдирди Адолат, — одмироқ бўлса ҳам
майли.
— Камсуқумлигинг қолмади-қолмади-да, Адол, кимсан Тўхтабойваччага қатор-қатор ўғил-
қиззи туғиб берган хотин бўлсанг, бой ота ҳайит баҳона дафтарни киритибдилар, чертиб-чертиб
танлаб-танлаб киямиз-да! Учовимиз бир сидра хонатлас, бир сидра оч пушти шойи бор-ку,
мана, рангини қаранглар, чўғдай ял-ял ёниб юрасизлар!..
— Мен ҳозир кўйлак тиктирмай турақолай...
— Вой, нега тиктирмас экансиз?! — суҳбатга аралашди Саломат.
Зулфиянинг муддаосини тушунган Адолат қизини беозор, енгилгина жеркиди:
— Сен аралашмай ўтир. — Шундай деб қалин дафтарнинг ҳар варағита ёпиштирилган бири
биридан рангдор ва чиройли газмол намуналарини ёнидагиларга кўз-кўз қила бошлади: —
Аввал ҳаммасини бир бошдан кўриб чиқайлик, ягқинда хориждан янгиларини олиб келишди
деб эшитувдим...
— Олмон шойиси деган эдилар — унинг гапини тўлдирди Зулфия.
— Мана, манави эмасми? — кўйлаклик танлашда улоқни ўз ихтиёри билан ёшларга
топширган Мактабхон она, оч ҳаворанг газмол парчада ёпиштирилган варақни кўзига
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |