www.ziyouz.com кутубхонаси
11
— Ана у киши нимага ишламаяпти? — деди у ёзув столи ёнида тахтадай қотиб турган
Олтинчига ишора қилиб. Унинг бу қадар серсаволлигига ҳам ҳайрон бўлиб, ҳам ғаши келиб
турган Биринчи ишдан бош кўтармай тўнғиллади:
— Тепадаги шиорнн ўқимадингми?
— Ўқиш керакми? — деб сўради Еттинчи.
— Яна савол беради-я. Мунча саволи кўп экан?
Кейин шиорни ўқиди: «Қўшимча мажбуриятни муддатадан олдин бажарамиз!»
Унинг овозини эшитгач, қизил алвондаги безаклар бирдан жонланиб кетгандан, ҳамма
анқайиб тепага қаради. — Ана энди тушундингми? — деди Биринчи Еттинчига. Кейин қотиб турган Олтинчига
ишора қилди: — У ана шуни ғоявий жиҳатдан таъминлайди.
Афтидан, Биринчи кўп нарсани билар, шиорни ҳам ўқиган экан шекиллию, камтар экан-да.
Тарбия кўрган одам камтар бўлиши керак. Каттаодамлар бор, кичкина одамлар бор. Кичкина,
камтар одам ҳаргиз ўз хаёлларига изн беравермаслиги керак. Ҳадеб савол ҳам бераверма, дедй
ўзига ўзи Еттинчи.
Шу билан гап-сўз тиниб қолди, астойдил меҳнат қилишга шарт-шароит туғилди.
Тупроқ шовуллайди. Бетиним, бир маромда, ҳамма ерда тупроқ шовуллайди. Телефонли
стол ёнида турган Олтинчинпиг хаёлига «Меҳнат поэзияси!» дегаи таниш сўз бирикмаси
келади, қорача юзлари ёришади.
Шундай жимликда ғайритабиий бир шитирлаш эшитилади. Икки марта эшитилди. Савол
беравериш нақадар ноқулай бўлса ҳам, Еттинчи ўзини тиёлмади:
— Бу, дейман, жуда ичкарига ўйиб кириб кетдик-ку, тепамиз ўпирилиб босиб қолмасмикин?
— Босмайди. Босмайди дейишган, — деди Учинчи билан Тўртинчи баробарига бўш
замбилни ерга қўйиб.
— Ҳа ундай бўлса... — дея, хотиржам бўлиб кажавага тупроқ ташлай бошлади Еттинчи.
Тепаликнинг босиб қолмаслигига энди ишончи комил эди, қорача манглайидан меҳнат терини
сидириб ташлади.
Лекин бир пастдан кейин ҳалиги шитирлаш яна эшитилди. Илҳомбахш меҳнат жараёнида
бунга ким ҳам эътибор берарди. Хиёл ўтиб, кираверишда тепадан топ этиб иккита кесак тушди.
Кесаклар ушалиб, сочилиб кетди. Топ этган товушга қайрилиб қарашган ҳам эдики худди ўша
жойда тепадан гуп этиб лўмбаздай тупроқ ўпирилиб тушди. Чанг тўзғиб, ташқари кўринмай
қолди, яна алланималар гурсиллади. Зимистондай қоронғида чангдан нафаси қайтган одамлар
жон ҳолатда аввал уёқ-буёққа югуришиб, кейин гурсиллашу шовуллашлардан қулоқлари ҳам
битгач, бир-бирларидан нажот истагандай қўл ушлашиб ўрталиқда гуж бўлиб қолдилар.
Даҳшатли гурса-гурслар тинганда ҳам, қулоқларига ишонмай, бир-бирларини қўйиб
юборишдан қўрққандек, тирик жон тафтндан умид узолмасдан шу ҳолатда узоқ туриб қолдилар.
Ҳеч нарса эшитилмас, ҳеч нарса кўринмас, у дунёдами — бу дунёдами эканликларини
билолмагандай гарангсиб, қимир этгани журъат тополмай туравердилар.
Анчадан кейингина қуюқ тўзон аста босилиб аввал ён деворда «Ҳурмат тахтаси» тепасидаги
икки чирог хирагина бўлиб кўринди. Одамлар ўз нафасларини эшитиб, бир-бирларининг чангга
беланган афти-ангорларинн кўрдилар. Ҳаммага гўё қайтадан жон кирди, тирик эканликларига
қувондилар, кўзлари ҳам аста-секин қоронғига ўрганиб ўраб олган қора деворларни илғай
бошладилар. Чор атроф куру гумгурс эди. Югура бориб деворларни бир-бир ушлаб, итариб,
тепиб кўрдилар. Илгари очиқ турган томон ҳам бутунлан босиб қолган, улар тириклай кўмилган
эдилар.
— Э... энди... нима қиламиз? — деди Еттинчи.
Бу чексиз жимликда қора деворлардан титроқ акс-садо берган биринчи журъатли товуш эди.
У ҳам бўлса-савол. Шу ҳолатда ҳам савол беради. Еттинчи ўзи бирон жўяли фикр таклиф