|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
68
ўлмаслик учун нимадир тановул қилиш мумкин.
Столга яқинлашаётиб, ҳамдастурхонига бош ирғаб ёқимли иштаҳа тилади.
Пойтахтлик Оппоқбика жилмайиб:
— Марҳамат, шоир жаноблари! — дсди. — Аччиқ айрон, ёрма бўтқа ва ҳоказо.
— Илтимос, кесатманг, — деди йигит. — Мен шоир эмасман.
— Ғалати экансиз-ку, — деди Оппоқбика қизариб. — Газетада ишлайман, деган эдингиз.
Журналист... шоир барибир эмасми?
— Йўқ, барибир эмас.
— Мен... мени кечирасиз. Кўрмаяпсизми, емоққа арзигулик бирор вақо йўқлигидан сизга арз
қилмоқчи эдим. Бизнинг номимиздан газетага фельетон ёзармикансиз деб.
— Салкам йигирма йил фельетон ёзганман, — деди йигит, таассуф билан бош чайқаб. —
Фельетон билан ҳеч нимага эршииб бўлмайди. Фақат битта йўли бор ёппасига очлик эълон
қилиш керак.
— Жуда тўғри! — деди Оппоқбиканинг рўпарасида ўтирган тепакал бақалоқ пишиллаганча,
санчқини ҳавога ниқтаб. — Сиз ўзбекистонликсиз-а?
— Ҳа, ўзбекистонликман. Ўзбекман.
— «Литературка»да босилиб чиққан Ғойибовнинг сирли ўлимию марказлик
терговчиларнинг кирдикорлари ҳақидаги фельетон тўғрисида қандай фикрдасиз?
— Журналист ҳақ.
Бақалоқ:
— Ана, айтмовдимми сенга! — деб, шериги — қирра бурун, қирқ ёшлардаги йигитга қаради.
— Ҳали ҳаммаси фош бўлади... Ўша даврларда халқингизга қарши пухта ўйланган жараён
бошланиб кетган эди. Ҳа-ҳа!.. Ҳали ҳаммаси фош бўлади. Мен сизларнинг республикангизда
бўлганман. Биласизми...
— Бас! — Қирра бурун Бақалоқни гапиргани қўймади. — Ҳозир оғзингдан гуллайсану,
кейин пушаймон бўлиб юрасан.
Орага жимлик чўкди.
Салдан сўнг Қирра бурун товоқни нари суриб, хайр маъносида бош ирғагач, вазмин ўрнидан
тураркан, шеригига:
— Кетдик, — деди.
Бақалоқ узрчан кулимсираб, шошқалоқлик билан унинг изидан эргашди.
Улар хиёл узоқлашгач, Оппоқбика тақсимчадаги улуши — чақмоққанддек сарёғни узатиб:
— Марҳамат... Қўлимни қайтарманг, — деди. Йигит тўймаган эди:
— Раҳмат, — деди ва ёғни пичоққа илиб, нонга сурди.
Бир оздан сўнг Оппоқбика:
— Бақалоқ ошпазнинг гапига қараганда сизларда аёллар ҳамда болалар умуман гўшт
ейишмасмиш, — деди. — Лекин кунора чойхонада эркаклар паловхўрлик қилишармиш.
Тўғрими шу гап?
... суюқ. Аламзада! Парво қилмаганим учун энди заҳрини сочмоқчи. Чаён!
Йигит ёғ сурилган нон бўлагининг ярмини еган эди, қолган қисмини дастурхонга қўйди:
Оғзидаги ризқини базўр ютиб:
— Ҳам рост, ҳам бўҳтон, — деди. — Ростлиги шундаки, чойхонада паловхўрлик қиладиган
эркакларнинг халққа алоқаси камроқ. Уларнинг уйида ҳамиша бир пуд гўшт осиғлиқ туради.
Бўҳтонлиги ҳадеб гапирадиган бўлсак, яқин ўтмишда ҳам хонадонлардаги хумларда ўз ёғига
қовурилган қўйлар нимталаб босиб қўйилган бўларди. Кейинги йилларда эса жумҳуриятимизда
аҳоли жон бошига атиги ўн килодан гўшт тўғри келаяпти. Бунга ким айбдор деб ўйлайсиз?
Оппоқбика кўзларини пирпиратиб:
— Тушунарли, — деди, сўнг. Машинангиз борми? - деб сўради.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|