УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет23/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ
Бироқ тақдир тақозоси билан дон Корлеоне 
ўғли Майклни Қўшма Штатларга қайтаришга 
эришгунча орадан яна деярли уч йил ўтди. Ана 
шу йиллар мобайнида оила аъзолари бунинг қу
-
лай йўлини топиш устида тинимсиз бош қотир
-
дилар. Таклиф қилинган режаларнинг биронтаси 
ҳам донга маъқул бўлмасди.
Ниҳоят бу муаммони ҳал этишга Боккикьолар 
оиласида юз берган бахтсизлик ёрдам берди. Жа
-
моа аъзолари орасида Америкада туғилган, она 
табиат бу сафар одатига хилоф равишда яхши 
ишлайдиган калла ато қилган Феликс исмли йи
-
гит бор эди. Боккикьоларнинг асл касб-кори ахлат 
йиғиштирувчилик эди. Феликс эса оила касби би
-
лан шуғулланишни рад этди, насл-насаби инглиз 
бўлган обрў-эътиборли оиладан чиққан қизга уй
-
ланиб, қариндош-уруғлари билан бўлган узилишни 
янада чуқурлаштириб юборди. Юрист бўлишни 
мақсад қилиб олган Феликс кечқурунлари ўқишга 
қатнади, кундузи почтада ишлади. Бу йиллар да
-
вомида уч болали бўлди, бироқ хотини тежаб-тер
-
габ оилани бошқариб турди. Феликс диплом олгун
-
га қадар хотинининг маоши ҳисобига яшадилар.
Шундай қилиб, Феликс Боккикьо кўп одамлар 
ёшлигида ўйлаганидек, тер тўкиб, қийинчилик-
лар билан касби бўйича билим олганимдан кейин 
орзу-истакларим ўз-ўзидан рўёбга чиқади, мў
-
май-мўмай пул оқиб келаверади деб ўйлаганди. 
Ҳаёт бу ширин орзуларни пучга чиқарди. Ҳамон 
у мағрурлик қилиб қариндошларининг ҳар қа
-
нақа ёрдамини қатъиян рад этиб келаётганди.
Ёш, лекин таниш-билишлари бор, келгусида 
йирик адвокатлар идорасида хизмат қилишдан 


404
умидвор бўлиб юрган таниш юристларидан бири 
Феликсни унчалик катта бўлмаган бир ишга ёр
-
дамлашиб юборишга кўндирди. Гап сиртдан қа
-
раганда тўла қонуний, аслида эса қалбаки бир 
синиш билан боғлиқ бўлган ўта мураккаб ва но
-
зик иш ҳақида борарди. Бу фирибгарликнинг 
ошкор бўлиб қолиш эҳтимоллиги жуда кам бўлиб, 
миллиондан бир даражада эди. Феликс Боккикьо 
таваккалига иш тутишга журъат қилди. Бу ора
-
да профессионал маҳорат талаб қилинадиган ва
-
зият эса унинг кўз олдида бу фирибгарликнинг 
жиноий ёки ҳеч бўлмаганда ножўя моҳиятини 
нима учундир ҳайрон қоладиган даражада ка
-
майтириб кўрсатган эди.
Нима бўлганда ҳам бу кўзбўямачилик фош 
бўлиб қолди. Таниш юрист Феликсга ёрдам бе
-
ришда қўлини совуқ сувга ҳам урмади, ҳатто 
қўнғироқ қилганда гўшакни ҳам олмади. Бу иш
-
нинг асосий иштирокчилари бўлган икки кекса 
ва учига чиққан ашаддий корчалон Феликс Бок
-
кикьони ишни чатоғи чиқмайдиган қилиб удда
-
лай олмагани учун болахонадор қилиб сўкишиб, 
айбларини тан олиш ва терговга ёрдамлашишни 
лозим деб топдилар: улар Феликс Боккикьони бу 
кўзбўямачиликнинг ташаббускори деб айтишди 
ва гўё Феликс уларнинг корхонасига ўрнашиб ол
-
ган ва уларни бўйсундириш мақсадида дўқ-пў
-
ниса қилиб, бу фирибгарликка кўндирган деб 
кўрсатма беришди. Кўрсатмаларида Феликснинг 
тоғалари ва ўгай акалари ўтмишда жиноий иш 
қилганликларини, зўравонлик қилиб судланган
-
ликларини айтишди. Ана шу гувоҳликлар асоси
-
да Феликс судга берилди.
Иккала корчалон шартли жазо билан қутулиб 
қолди. Феликс Боккикьо эса беш йил қамоққа 


405
ҳукм қилинди. Унинг қариндош-уруғлари ёрдам 
сўраб на дон Корлеонега, на бошқа оилаларга му
-
рожаат қилишди. Чунки Феликс доим уларнинг 
ёрдамини инкор қилиб келганди. Шунинг учун 
оиладан бошқа ёрдам берадиган кимса йўқли
-
гини, оилавий жамоа жамиятга қараганда са
-
доқатлироқ ва ишончлироқ эканлигини унга ўр
-
гатиб қўймоқчи бўлишди.
Нима бўлганда ҳам Феликс уч йил ўтиргандан 
кейин қамоқдан чиқиб, уйига келди, хотини ва 
бола-чақаларини бағрига олди. Бир йил тинч, осу
-
да яшади. Кейин Боккикьо деган исм-шарифни 
бекорга кўтариб юрмаганлигини исботлади. Қа
-
ердандир тўппонча топиб, ўша таниш юристни 
отиб ташлади. Кейин икки корчалоннинг йўлини 
пойлади. Улар газакхонадан чиқишганда икка
-
ласининг калласини мўлжаллаб ўқ узди. Сўнгра 
уларнинг жасадларини четлаб ўтиб, газакхонага 
кирди-да, қаҳва ичиб, олиб кетишларини хотир
-
жам кутиб ўтирди.
Тездаёқ суд бўлди, ҳукм шафқатсиз эди. Жи
-
ноятчилик дунёсининг учига чиққан каллаке
-
сари унинг қонуний қамалишига сабаб бўлган 
уч гувоҳни совуққонлик билан намойишкоро
-
на отиб ташлади. Бу жамиятга ошкора қарши 
чиқиш эмасми? Бу жамиятнинг баъзи бир ар
-
боб-арконлари, омма, матбуот, ҳатто кўнгилчан 
ва инсонпарварлик жонкуярлари ҳам якдиллик 
билан Феликс Боккикьони электр стулга ўтқа
-
зиш тарафдорлари бўлиб чиқдилар. Табиийки, 
Боккикьолар жамоаси ҳукмни бекор қилиш учун 
юқори ташкилотларга пулни аяшмасди. Энди 
қариндош-уруғлари Феликс билан фахрлана
-
диган бўлиб қолишди. Қонунда кўзда тутилган, 
дарвоқе, анча вақтга чўзилиши мумкин бўлган 


406
қуруқ расмиятчиликлардан кейин Феликс Бок
-
кикьони электр курсида ўлим кутаётганди.
Балки ёш йигитга ёрдам беришнинг бирон-бир 
йўли бордир, деган умид билан мурожаат қил
-
ган Боккикьолардан бирининг илтимосига кўра 
Хейген доннинг диққат-эътиборини бу воқеага 
қаратди. Дон Корлеоне қисқа, қуруқ рад этиш 
билан жавоб берди. У сеҳргар эмас. Ундан имко
-
ни йўқ нарсани талаб қилишяпти. Лекин эртаси 
куни дон Хейгенни хонасига чақириб, бу ишни 
майда икир-чикирларигача батафсил сўзлаб бе
-
ришни сўради. Хейген ҳикоясини тугатганда дон 
Корлеоне музокара олиб бориш учун Лонг-Бич
-
га Боккикьолар жамоаси бошлиғини таклиф қи
-
лишни буюрди.
Боккикьони чақиришдан осон ва лўнда мақ
-
сад кўзда тутилган эди. Дон Корлеоне Феликс 
Боккикьонинг хотини ва бола-чақасини катта 
миқдорда нафақа билан таъминлашни зимма
-
сига олади. Бу пул жамоа бошлиғига ҳозирнинг 
ўзидаёқ берилади. Бунинг эвазига Феликс ўзини 
Солоццо ва полиция капитани Макклоскининг 
қотили деб аташи керак бўлади.
Бу масаланинг майда-чуйдалари келишиб 
олинди. Жамоа бошлиғи пулни олди. Бундан ха
-
бардор қилиш ва талаб қилинган кўрсатма бе
-
риш учун Феликс билан алоқа боғланди. Ўйлан
-
ган режа амалга ошди – икки марта қилинган 
қотиллик катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳамма
-
си хамирдан қил суғургандай осон кўчди. Шунга 
қарамасдан дон Корлеоне ўзига хос эҳтиёткор
-
лик билан яна тўрт ой кутди. Ҳукм ижро этил
-
гандан кейингина ниҳоят Майкл Корлеонега уйга 
қайтиш тўғрисида кўрсатма берилди.


407


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет