УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет26/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ БОБ
Сицилиянинг эрталабки қуёши ётоқхонани 
лимон рангидаги нур билан чулғаган эди. Ипак
-
дай майин аёл танасининг елкасига тегиб кетга
-
нидан уйғонган Майкл Аполлония устига энга
-
шиб, уни уйғотди. Аполлония кўрпадан турди. 


442
Бир неча дақиқадан кейин Майкл унинг йўлак 
охиридан, ванна томондан келаётган яланг оёқ 
юришидан чиққан шипиллаган овозни эшитди. 
Майкл ҳамон ўрнида яланғоч танасини ёқимли 
қуёш нурига товлаб чўзилиб ётаркан, сигаре
-
та туташтирди. Бу виллада, бу уйда улар бугун 
охирги тонгни қаршилашди. Дон Томмазино уни 
бошқа жойга – Сицилиянинг жанубий соҳили
-
даги кичик бир шаҳарчага кўчираётганди. Бир 
ойлик ҳомиласи бор Аполлония бир-икки ҳафта 
ота-онасининг олдида туриб, кейин унинг олди
-
га, янги бошпанага бормоқчи бўлди.
Бир кун аввал кечқурун Аполлония ухлагани 
кириб кетганидан кейин дон Томмазино Майкл 
билан боғда узоқ ўтирди. У ташвишли ва чар
-
чаган кўринарди. Майклнинг хавфсизлигидан 
ташвишланаётганини айтди. 
– Тўй туфайли отнинг қашқасидай ҳаммага 
танилиб қолдинг, – деди у. – Қизиқ, нега отанг 
сенга бошқа бошпана топишни ўйламаганикин?
У чўпонлар Кало ва Фабриццио Майклни 
қўриқлаб машинада бирга боришларини, ўзи эса 
эрталаб кузатгани келолмаслигини, иш билан Па
-
лермога бориши зарурлигини, эрта тонгда жўнаб 
кетишини қўшиб қўйди. Бу ердан жўнаб кет
-
ганлигини дўхтир Тазага айтмаслик керак – бу 
фосиқ бугун вақтичоғлик қилиш учун Палермога 
боради, бирор жойда тасодифан оғзидан гуллаб 
қўйиши мумкин.
Дон Томмазино безовталаниб юрганини Майкл-
нинг ўзи ҳам сезганди. Кейинги пайтларда дон 
қурол билан юрадиган, шахсий соқчисиз ҳеч 
жойга бормайдиган бўлиб қолди...
Эрталабки қуёш аямай куйдира бошлади. 
Майкл сигарета қолдиғини ўчириб, жомакор 
иштон-кўйлагини кийди. Сицилияда эркаклар
-


443
нинг кўпчилиги кийиб юрадиган кепкасини бо
-
шига қўндирди. Яланг оёқ ётоқхона деразаси 
олдига келиб, ташқарига қаради. Пастда тўқима 
стулга ястаниб олган Фабриццио қалин қора соч
-
ларини эринчоқлик билан тараб ўтирарди. Майкл 
ҳуштак чалди. Фабриццио бошини кўтарди.
– Машинани келтир, – деди унга Майкл. – Беш 
дақиқадан кейин жўнаймиз. Кало қани?
Фабриццио ўрнидан турди. Кўйлагининг туг
-
маси солинмаганидан кўкрагига чизилган расм
-
нинг кўк-қизил чизиқлари кўзга ташланди. 
– Ошхонада қаҳва ичяпти, – деб жавоб берди 
у. – Рафиқангиз ҳам сиз билан бирга кетадими?
Майкл кўзларини қисди. Нима учундир Фаб-
риццио кейинги пайтларда Аполлониядан кўзи
-
ни узмайдиган бўлиб қолди. Дони дўстининг хо
-
тинига кўз олайтиришга журъат этолмайди, Си
-
цилияда бундай ишни жонидан тўйган одамгина 
қилиши мумкин. Аммо ҳар ҳолда... Майкл совуқ 
жавоб берди.
– Йўқ, у бир-икки ҳафтага отасиникида қола
-
ди. – У Фабриццио «Альфа-ромео» машинаси учун 
гараж вазифасини ўтаётган тош қоровулхона 
томон шошилиб юрганини кўрди. Кейин ювин
-
гани кириб кетди. Аполлония кўринмасди, унга 
нонушта тайёрлаш учун ошхонага тушган бўлса 
керак. Бироқ у ошхонада ҳам йўқ эди.
Кало кирди.
– Машина тайёр. Жомадонларни олиб чиқаве
-
райми?
– Йўқ, ўзим олиб чиқаман, – деди Майкл. – 
Аполла қани?
Калонинг совуқ юзида табассум пайдо бўлди.
– Машинада, рулда ўтирипти. Американи ту
-
шида ҳам кўрмаган-у, худди америкалик аёллар
-
га ўхшаб қолди.


444
Сицилиялик деҳқон аёлнинг автомашина ру
-
лига ўтириши ақл бовар қилмайдиган гап эди.
– Бор, Фабрицциони чақир ва мени машинада 
кутинглар...
У ошхонадан чиқди ва зинапоядан югуриб 
юқорига кўтарилди. Кечқурун тайёрлаб қўйил
-
ган жомадон ётоқхонада турарди. Уни кўтариш
-
дан олдин Майкл яна деразадан қаради. Маши
-
нани олиб чиқишганди. Лекин у ошхона олдида 
эмас, пешайвон олдида, катта дарвоза ёнида ту
-
рарди. Аполлония худди машинага чиқиб ўйна
-
ётган ёш қизчадай рулга қўлини қўйиб ўтирарди. 
Кало орқа ўриндиққа йўлда тамадди қилиш учун 
озиқ-овқат солинган кажавани қўйди. Шу пайт 
Майкл сўнгги дақиқада аллақандай нарса эсига 
тушган одамдай шошиб дарвоза орқасига ўтиб 
кетаётган Фабрицциони кўриб қолди. Нега шуни 
олдинроқ ўйламадийкин, лаънати? Фабриццио 
елкаси оша ўғринча қайрилиб қаради. Бу чўпон
-
ни сал тартибга чақириб қўйиш керак, шекилли.
У жомадонни ошхона эшиги олдига кўтариб 
чиқди, эрталабки иссиққа қўшилиб лимон ҳид-
ларининг муаттар ҳиди унинг димоғига келиб 
урилди. Аполлония унга қўл силкитди. Майкл 
машинани Аполлониянинг ўзи эшик ёнига олиб 
келмоқчи бўлаётганини, ундан турган жойидан 
жилмасликни илтимос қилаётганини тушунди. 
Оралиқ ўн қадамча эди. Калта милтиғини қўли
-
га ушлаб олган Кало машина ёнида оғзининг та
-
ноби қочиб турарди. Фабриццио ҳамон йўқ эди. 
Шу дақиқада Майклнинг миясида биров эъти
-
бор бермайдиган майда-чуйдалардан ярқ этган 
фикр туғилди.
– Шошма! – бақирди у Аполлонияга. – Тўхта!
Унинг овози кучли портлаш овозига қўшилиб 
йўқ бўлиб кетди: Аполлония машинани ўт ол
-


445
дирган эди. Ошхона эшиги парча-парча бўлди. 
Майклни аллақандай бир куч уйнинг деворига 
олиб бориб урди. Устига томдан тупроқ тўкилди, 
бошига тош тушди. Ҳушидан кетаркан, у «Аль
-
фа-ромео»дан тўртта ғилдирак ва ғилдирак ўқла
-
ридан бошқа ҳеч нарса қолмаганини кўрди.
У ҳушига келган хона қоронғи эди. Кимлар
-
нингдир бўғиқ овози эшитиларди, лекин у сўз
-
ларни бир-биридан фарқлай олмасди. Майкл 
ўзига келганини сездирмасликка уринди. Бироқ 
овозлар тинди, каравоти олдида ўтирган одам 
унга энгашаркан:
– Хайрият, ўзига келди, – деди.
Чироқ ёнди, нурдан унинг кўзи қамашди. Майкл 
ўгирилиб олди. Чўяндай оғир боши зирқираб 
оғрирди. Каравот тепасидаги оқ доғ аста-секин ти
-
ниқлашиб, дўхтир Таза қиёфаси тусини олди.
– Қани, зудлик билан бир кўриб қўяй-чи, ке-
йин чироқни ўчирамиз, – деди секин дўхтир. 
У фонарча билан Майклнинг кўзини ёритди. – 
Хўш, жойида, ҳаммаси яхши бўлиб кетади. – У 
қаддини тиклади-да, кимгадир мурожаат қилиб:
Гаплашишингиз мумкин, – деди.
Каравот ёндаги стулда дон Томмазино ўтирар
-
ди. Майкл уни энди аниқ кўрди.
– Майкл, Майкл, менинг гапимни эшитяпсан
-
ми? Сендан икки оғиз гап сўрасам бўладими?
Энг осони унга қўл кўтариш билан жавоб бе
-
риш эди. Майкл шундай қилди.
– Машинани гараждан ким олиб чиққанди, 
Фабрицциоми? – деб сўради дон Томмазино.
Майкл ўзи ҳам ҳис этмаган ҳолда саволга со
-
вуқ жилмайиш билан бош қимирлатиб жавоб 
берди. Дон Томмазино давом этди.
– Фабриццио ғойиб бўлди. Қулоқ сол, Майкл. 
Сен бир ҳафта беҳуш ётдинг. Тушуняпсанми? 


446
Ҳамма сени ўлди, деб ўйлаяпти, хавф-хатар чет
-
лаб ўтди, энди сени ҳеч ким таъқиб этмайди. 
Отангга хабар бердим, ундан кўрсатма келди. 
Сен Америкага қайтасан, бунга оз қолди. Ҳозир
-
ча шу ердан жилмай турасан. Тоғда бир ҳужрам 
бор, у ерда сени ҳеч ким тополмайди. Сенинг ўл
-
ганинг тўғрисида миш-миш тарқалгандан кейин 
Палермодаги душманларим менга сулҳ таклиф 
қилишди. Демак, бошиданоқ уларга мен эмас
сен керак бўлгансан. Улар шунчаки чалғитиш 
учун ҳийла-найранг ишлатиб, аслида қотилликка 
тайёргарлик кўришган экан. Буни эсдан чиқар
-
ма. Бошқасини эса менга қўйиб бер, ҳеч нарсани 
ўйлама. Аста-секин соғаявер.
Энди Майкл ҳамма нарсани эслади. У хотини 
тирик қолмаганлигини, Кало тирик эмаслигини 
биларди. Зўрға лабларини қимирлатди.
– Фабриццио. Чўпонларга айтиб қўйинг, ким
-
ки менга Фабрицциони ушлаб берса, Сицилияда
-
ги энг яхши яйловларга эга бўлади.
Тоға-жиян бир-бири билан кўз уриштириб 
олишди. Дўхтир Таза каравотга яқин келди ва 
ўйчан:
– Оғайни, энди сен бевасан. Сицилияда бу кам уч
-
райдиган ҳодиса, – дея гўё уни юпатмоқчи бўлди.
Майкл дон Томмазинони имлаб яқинроқ чақир
-
ди. Дон каравот ёнига ўтириб, унга энгашди.
– Отамга айтинг, мени уйга қайтариб олиб кет
-
син, – деди Майкл. – Айтинг, унга чинакам ўғил 
бўлмоқчиман.
Лекин Майкл бутунлай соғайиб кетгунча яна 
икки ой, сўнгра эса ҳужжатларни тўғрилаб, у 
ўтадиган йўлларни аниқлагунча яна икки ой 
ўтди. Шундан кейин уни Палермодан самолётда 
Римга, Римдан эса Нью-Йоркка жўнатиб юбо
-
ришди. Бу вақт ичида Фабриццио топилмади.


447


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет