ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ БОБ
Майкл Корлеоне кечқурун кеч учиб келди. Ав
-
вал айтиб қўйилганидай аэропортда уни ҳеч ким
кутиб олмади. Бор-йўғи икки киши – Том Хейген
ва Альберт Нери исмли янги шахсий соқчи куза
-
тиб келди, холос.
Меҳмонхонада Майклга ва у билан бирга кел
-
ганларга энг нуфузли меҳмонларга мўлжаллан
-
ган ҳашаматли хоналар ажратилди. Қабулхонада
Майкл учрашадиган одамлар кутиб туришарди.
Фредди Корлеоне укасини бағрига босиб
кўришди. Фредди семириб кетган, кўнгилчан
бўлиб қолган эди, олифта, дадил кўринарди. Бу
-
тунлай бошқа одам бўлиб қолганди, тўрт йил ил
-
470
гари Нью-Йоркдан жўнатиб юборилган, дунёни
сув босса тўпиғига чиқмайдиган бепарво, лоқайд
Фреддига мутлақо ўхшамасди.
У сал тисарилиб Майклга меҳр билан бош
-
дан-оёқ қаради.
– Кўринишинг зўр, жароҳатингдан из ҳам қол
-
мабди. Кей қалай? Биз томонларга қачон келади?
Майкл жилмайди.
– Кўз тегмасин, сен ҳам ёмон эмассан, ўзгариб
кетибсан. Кей келарди-ю, лекин эрта-индин кўз
ёради, кейин кичкинамизга қарайдиган одам
йўқ. Устига-устак, Фредди, мен бу ерга иш билан
келдим, эртага кечқурун, кечи билан индинга эр
-
талаб қайтиб кетишим керак.
– Хўп, майли, юр, аввал тамадди қилиб олай
-
лик. Меҳмонхонанинг бош ошпази машҳур
ошпазлардан, тайёрлаган таомидан тотиб кўр
-
санг, бир умр таъми оғзингда қолади. Бор, душга
тушиб, кийиниб чиқ, унгача дастурхон ёздириб
тураман. Чақирган одамларингнинг ҳаммаси
қатор бўлиб, кутиб туришипти. Тайёр бўлишинг
билан ишора қилиб қўйсанг бас, бирин-кетин ки
-
ришаверади.
– Моу Гринни кейинроққа қолдирайлик, май
-
лими? – деди Майкл мулойимлик билан. – Овқат
-
га Жонни Фонтейн билан Нинони чақир. Люси
ҳам анави жазмани – врач йигит билан келсин.
Бир йўла гаплашиб ҳам оламиз.
Тун ярмидан ўтганда ҳашаматли хонада
овқатланишга ўтиришди. Овқатланиб бўлишгун
-
ча Майкл ҳамманинг диққат-эътиборида бўлди.
Унинг қилиқлари, гапириш одатлари донга ўх
-
шаши яққол кўзга ташланиб турарди. Хейген
-
нинг одатдагидай бор-йўқлиги билинмасди. Янги
шахсий соқчи Альберт Нерини эса ҳеч ким тани
-
масди, у ҳам ўзини камтарона тутарди. Овқат
-
471
лангиси йўқлигини айтиб, эшик ёнидаги кресло
-
да ўтириб олди-да, маҳаллий газетани ўқишга
киришди.
Тез орада официантларга жавоб бериб юбо
-
ришди. Майкл Жонни Фонтейнга қайрилди.
– Одамларнинг айтишларига қараганда аввал
-
гидан ҳам зўрроқ қўшиқ айтаётганмишсан? Мух
-
лисларинг ҳеч жойга сиғмаётганмиш. Табрик-
лайман.
– Раҳмат. – Жонни Майкл нимага чақирганини
илғаб олишга уринарди. Қанақа хизмат буюрар
-
кин?
Энди Майкл ҳаммага мурожаат қилиб давом
этди:
– Корлеонелар оиласи янги ерга – Вегасга кў
-
чиб келмоқчи. «Женко пура» савдо компанияси
-
ни сотиб, шу ерга кўчиб келади. Бу масалани дон
мен ва Хейген билан муҳокама қилди ва Нева
-
дада оиланинг келажакда тараққий этиш истиқ
-
боллари бор, деган хулосага келдик. Бунга бугун
ёки эртага эришамиз демоқчи эмасман. Ҳамма
ишга тайёргарлик кўриш, эпақага келтириш
учун эҳтимол икки, уч, тўрт йил керак бўлар. Ле
-
кин шунақа режаларимиз бор. Бу меҳмонхона ва
ишратхонада дўстларимизнинг катта улуши бор.
Шундан келиб чиқиб иш тутамиз. Моу Грин ўз
акцияси улушини бизга сотади, шундан кейин
ҳамма иш оила одамлари қўлига ўтади.
Фредди Корлеоненинг лўппи юзларида ташвиш
ифодаси пайдо бўлди.
– Майкл, бунга ишончинг комилми? Моу Грин
бу ҳақда ҳеч нарса демаганди. У меҳмонхона
-
ни беҳад яхши кўради. Очиғини айтганда бунга
рози бўлади, деб ўйламайман.
– Мен шундай бир нарса таклиф қиламанки, у
рад этолмайди, – деди Майкл бепарво.
472
Бу Чўқинтирган отанинг яхши кўрган ибо
-
раси эди. Ҳар куни эшитиб юрган бўлишларига
қарамасдан бу гапдан дастурхон атрофида ўтир
-
ганларнинг вужуди жимирлаб кетди. Майкл яна
Жонни Фонтейнга ўгирилди:
– Дон дастлабига сени ёрдам беради, деб умид
қиляпти. Мижозларни жалб этишнинг эстрада
-
дан яхши воситаси йўқ, деб айтишди. Сен билан
йилига беш марта бу ерга келиб бир ҳафта мо
-
байнида концерт қўйиб бериш юзасидан шарт
-
нома тузамиз. Кино оламидаги дўстларинг ҳам
бу борада ёрдам берадилар, деб умид қиламиз.
Сен уларнинг кўп ишини қилгансан. Энди уларга
нав бат келди.
– Бундан ташвишланмасанг ҳам бўлади, –
деди Жонни. – Чўқинтирган ота учун қўлимдан
келган ҳамма ишни қиламан. Бу сенга яхши маъ
-
лум, Майкл. – Унинг овозида шубҳа пайдо бўлди.
– Лекин, биласанми, шундоққина ёнимизда яна
ўнлаб меҳмонхона ва ишратхоналар қуриляпти.
Сизлар тайёргарлик кўргунга қадар бошқалар
бу ерни эгаллаб олишади – рақобатда бой бериш
мумкин.
Том Хейген биринчи марта суҳбатга аралашди.
– Бу меҳмонхоналардан учтасининг қурили
-
шини Корлеонелар оиласининг дўстлари маблағ
билан таъминлаяпти.
Жонни у нимага ишора қилаётганлигини ту
-
шунди. Бу учта меҳмонхона қиморхоналари би
-
лан оилага тегишли дегани эди. Яқин кишилари
-
га дамлаб қўйилган бу ошдан каттагина луқма
тегиши мумкин.
– Яхши, – деди у. – Мен ишга киришаман.
Майкл Люси ва Жул Сегалга қаради.
– Сизлардан қарздорман, – деди у Жулга. –
Менга яна ҳалол одамларни сўйишни орзу қи
-
473
лаётганлигингизни, лекин ўша кўнгилсиз аборт
воқеасидан кейин сизни касалхонада операция
столига яқин йўлатишмаётганини айтишди.
Шахсан ўзингиздан эшитмоқчи эдим, чиндан
ҳам орзу қиласизми?
Жул кулиб қўйди.
– Эҳтимол. Лекин сиз медицинадаги тартибни
яхши билмайсиз. Қанчалик кучли бўлманг, бу ме
-
дицинада иш бермайди. Бу соҳада ёрдам берол
-
масангиз керак, деб қўрқаман.
Майкл ўйчан бош қимирлатди.
– Тўғри айтасиз, сиз ҳақсиз. Аммо, биласиз
-
ми, корчалонлар даврасида анча машҳур яхши
-
гина танишларим Лас-Вегасда катта касалхо
-
на қуришмоқчи. Шаҳар тинимсиз ривожланиб
кенгайиб боради, касалхона керак бўлади. Агар
ақл билан иш тутиб, йўлини топсак, балки сиз
-
га жарроҳлик хонасига рухсат беришар. Саҳрога
кўп малакали хирургларни қизиқтириб келти
-
риб бўлармиди? Касалхонага ёрдам кўрсатамиз.
Шундай экан, олислаб кетмасдан, шу атрофда
юриб туринг. Люси билан турмуш қурмоқчимиш
-
сизлар деб эшитдим?
Жул елка қисди.
– Агар келгусида ишларимиз юришиб кетса...
– Шунақа, Майк, агар касалхона қурмасанг,
мен қари қиз бўлиб ўтаман, – деди Люси ғамгин.
Ҳамма кулди.
Майкл яна бош қимирлатди.
– Келишдик. Касалхона қурилгунча сиз тўрт
-
та меҳмонхонада медицина хизматига бошчи
-
лик қиласиз. Хизматчилар тўпланг. Люси, сен
-
га ҳам бирон-бир масъулиятлироқ иш топшир
-
моқчиман. Масалан, расталардаги ҳамма совға
дўконлари, бозорлари ишини мувофиқлашти
-
риш зарур. Ёки агар Жул сенга уйланмаса, ҳеч
474
бўлмаганда бадавлат қари қиз бўлиб қолишинг
учун ишратхонага қизлар ёллаш билан шуғулла
-
нишинг мумкин.
Бу пайтда Фредди жаҳли чиқиб, бурқситиб си
-
гарета тортарди. Майкл у томон қаради:
– Фредди, мен бор-йўғи доннинг вакилиман,
холос, – деди юмшоқ қилиб. – Табиийки, сенга
қанақа иш бермоқчилигини доннинг ўзи айтади.
Қанақа ишлигини билмайман, лекин ишончим
комилки, хурсанд бўласан. Бу ерда бошқарув
ишларини моҳирлик билан олиб бораётганингни
эшитиб турибмиз.
– Нега бўлмаса дон мендан хафа бўлади? –
йиғлагудек бўлиб сўради Фредди. – Қиморхона
-
нинг даромади камайиб кетганлиги учунми?
Мен бу масала билан шуғулланмайман. Бу ишга
Моу Грин жавоб беради. Чолга яна нима керак?
– Сен буларни кўнглингга олма. – Майкл яна
Жонни Фонтейнга қаради.
– Менга қара, Нино қани? У билан кўришмоқ
-
чийдим.
Жонни бирдан ғамгин бўлиб қолди.
– Нинонинг бутунлай мазаси қочиб қолди. Хо
-
нада ётипти, олдида ҳамшира бор. Тасаввур қи
-
либ кўргин-а, дўхтир уни жиннихонага ётқизиш
керак, деяпти. У ўзини ўзи адо қилаётганмиш.
Тасаввур қила оласанми? Нино! Пул ўзи оқиб
келаверади, иш дегани бошдан ошиб-тошиб
ётипти, хоҳласанг қўшиқ айт, хоҳласанг кинода
ўйна. Битта картинадан эллик минг пул ишлаб
олиш мумкин. Энди буларнинг ҳаммаси беҳуда.
Шон-шуҳрат уни мутлақо қизиқтирмай қўйди.
Ичкиликка муккасидан берилиб кетди, лаънати.
Жул бир нарса демоқчи эди, лекин шу пайт
эшик тақиллаб қолди. Эшик олдидаги соқчи пар
-
во ҳам қилмаганлигини, газетасини ўқиб ўтира
-
475
верганлигини кўриб, у таажжубланди. Эшикни
Хейген очди. Шу пайт уни бир четга суриб, сал
бўлмаса итариб ташлагудай бўлиб, катта-катта
қадам ташлаб хонага Моу Грин, унинг орқасидан
икки шахсий соқчи кирди.
Ўтмиши шубҳали бўлган, Бруклинда ёлланма
қотиллик қилган давангирдай Моу Грин биринчи
бўлиб Лас-Вегаснинг келажагини кўра билган би
-
ринчилар қаторида бу ерда меҳмонхона, қимор
-
хона қурган одам эди. Ҳозир ҳам жаҳли чиқиб
турганда унинг қўлига тушиб қолиш хавфли эди
– меҳмонхонада ҳамма ундан қўрқар ва ундан
нарироқ юришга ҳаракат қиларди.
Ғазабланганидан ҳозир унинг чиройли қиёфа
-
си кўкариб кетганди. У Майкл Корлеонега қараб:
– Қанча кутишим керак, Майк, – деди. – Эрта
-
га ишим бошимдан ошиб-тошиб ётипти. Шунинг
учун ҳузурингга бугун киришга қарор қилдим.
Хўш, гаплашиб оламизми?
Майкл Корлеоненинг юзида дўстона таажжуб-
ланиш пайдо бўлди.
– Мамнуният билан гаплашамиз. – У Хейгенга
ишора қилди. – Мистер Гринга ичкиликдан қуй,
Том.
Жул Альберт Нери Моу Гриндан кўз узмай
диққат билан уни кузатаётганлигини сезиб қол
-
ди. Моу Грин шахсий соқчиларига қараб:
– Бу ердагиларнинг ҳаммасига соққа беринг,
казиномизни бориб кўришсин, – деди. – Мен
меҳмон қиламан. – Бу гап Жулга, Люсига, Жонни
Фонтейнга ва Майклнинг шахсий соқчиси Аль
-
берт Нерига тегишли эди.
Майкл Корлеоне бош ирғаб маъқуллади.
– Яхши фикр.
Бир неча дақиқадан кейин хонада Фредди,
Том Хейген, Моу Грин ва Майкл қолдилар.
476
Грин стаканни стол устига қўйиб, ғазабини
зўрға босиб, гап бошлади.
– Корлеонелар менинг улушимни сотиб олармиш
деган гаплар юрипти. Бу қанақаси бўлди? Сиз
эмас, мен сизнинг улушингизни сотиб оламан.
Майкл оғир-босиқ жавоб берди:
– Мантиқан олиб қараганда қиморхонанг
инқирозга учрайди. Ишингда қандайдир чал
-
кашлик бор. Эҳтимол, биз ишни тўғри ташкил
этишга эришармиз.
Грин қўпол хахолаб кулди.
– Бу қанақаси бўлди, а, сицилиялик тасқара
-
лар? Бошингизга оғир кун тушганда Фреддига
бошпана бериб яхшилик қилгандим. Энди мени
даврадан суриб чиқармоқчи бўляпсизларми? Бу
сизларга ўнғай туюляпти, шекилли-да, а? Чиран
-
манглар, чиқаролмайсизлар, ёрдамга келадиган
дўстларим топилиб қолади.
Майкл ўша оғир-босиқлик билан:
– Корлеонелар оиласи сенга меҳмонхонани
пардозлаш ишларига пул бергани учун ҳам Фред
-
дига бошпана бердинг. Қиморхона очишингга
ҳам катта пул берган. Соҳилдаги Молинарилар
оиласи эса Фреддининг ва сенинг қиморхонанг-
нинг хавфсизлигини таъминлаш билан банд бўл
-
ган. Бизнинг оиланинг сен билан ораси очиқ.
Ҳайронман, нега норози бўляпсан. Биз сотиб
оладиган улушинг учун оғзингга сиққанича пул
тўлаймиз, бунинг нимаси ёмон? Бунинг нимаси
адолатсизлик? Бари бир қиморхонанг инқирозга
учрайди. Биз сенга яхшилик қилмоқчимиз.
Грин бош чайқади.
– Менга қара, қўй бу гапларни, Корлеонелар
оиласининг энди аввалгидай куч-қудрати йўқ.
Чўқинтирган ота касал. Сизларни Беш оила
Нью-Йоркдан суриб чиқармоқчи, шунинг учун
477
бу ердан сердаромад жойни эгаллаб олиш фик-
рига тушиб қолгансизлар. Сенга маслаҳатим
шуки, Майк, бу ишни хаёлингга ҳам келтирма.
– Шунинг учун ҳам сен одамлар ўртасида
Фреддининг тишларини қоқиб қўлига берган
экансан-да, а?
Фредди Корлеоне қизариб кетди.
– Бас қил, Майк... Моу баъзида жаҳли чиққан
-
да шунақа бўлиб қолади, аслида умуман муноса
-
батларимиз ёмон эмас. Тўғрими, Моу?
Грин дарҳол ҳушёр тортди.
– Ҳа, энди... бир-биримиз билан сал тортишиб
қолгандик, ақл киргизиб қўйишга тўғри келди.
Майкл акасига қаради.
– Қалай, ақл кирдими, Фредди?
Фредди қовоғини солиб, зимдан укасига қара
-
ди ва индамади. Моу Грин каби одамларга ўзини
ҳақоратлашга йўл қўйиш Корлеонелар оиласини
ҳақоратлаш билан баробар эди. Отаси Фреддини
ёқтирмаслигининг сабаби тушунарли бўлиб қолди.
Майкл ўрнидан турди. Бу учрашув тамом де
-
ган маънони билдирарди.
– Эртага Нью-Йоркка қайтишим керак, улу
-
шингнинг баҳоси ҳақида ўйлаб кўриб айтарсан.
Грин бақириб гапирди:
– Сен, ифлос, мени осонгина қўлга оламан, деб
ўйладингми? Нью-Йоркка бориб доннинг ўзи би
-
лан гаплашаман.
Фредди ташвишланиб, Том Хейгенга қаради.
– Том, сен ахир consiglioriсан-ку, дон билан
гап лашиб кўр, унга тушунтир.
Шу пайт Майкл Корлеоненинг юзидан ниқоб
кўтарилиб, ҳақиқий қиёфаси кўрингандай бўлди.
– Дон қисман ишдан четлашди, – деди у. – Ои
-
лавий бизнесга асосан мен бошчилик қиламан.
Томни эса мен consigliori лавозимидан бўшат
-
478
дим. Энди у фақат ҳуқуқий масалалар билан
шуғулланади. Икки ойдан кейин у оиласи би
-
лан кўчиб келади ва менинг Вегасдаги юридик
маслаҳатчим бўлади, ишнинг юридик томонлари
билан банд бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қанча
гапингиз бўлса менга айтинг.
Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Хейген келиб
эшикни очди. Моу Грин ва Фредди билан хайр
-
лашмасдан чиқишди.
Эрталаб Майкл Корлеонега Моу Грин ўз ак
-
цияси улушини ҳеч қанақа пулга сотмаслигини
айтишди. Бу хабарни Фредди айтди. Майкл елка
қисди.
– Мен кетгунимча Нино билан учрашмоқчи
-
ман, – деди у акасига.
Нинонинг хонасида улар кушеткада ўтириб
нонушта қилаётган Жонни Фонтейнга дуч ке
-
лишди. Ётоқхонага олиб кирадиган эшик парда
-
си очиқ эди. Врач Нинони кўраётганди. Ниҳоят
парда орқасидан Жул Сегал чиқди.
Майкл Нинонинг кўринишидан ҳайратда қол
-
ди, унинг аҳволи ночорлигини бир қарашдаёқ
билиш мумкин эди. У билан беш дақиқача у ёқ
бу ёқдан гаплашгандан кейин Майкл кетишга
тараддудланди.
– Донга айтадиган гапинг йўқми, Нино? У
доим сени сўраб-суриштириб туради.
Нино бир дақиқа худди аввалги ҳолатига ке
-
либ, заҳарханда қилди.
– Мени ўляпти деб айтиб қўй. Яна шуни ҳам
айтиб қўйки, шоу-бизнес хавфли нарса. Четдан
зайтун мойи келтириб сотишдан хавфлироқ.
Фредди укасини ва унинг одамларини аэро
-
портга етказиб қўйди. Том Хейген билан само
-
лётга ўтираркан, Майкл шахсий соқчисига ўги
-
рилди:
479
– Хўш, Аль, Моу Гринни суратга туширдингми?
Альберт Нери бармоғи билан пешанасини
чертди.
– Суратни тайёрлаб, эртага чиқаётган сонга
бервордим.
Достарыңызбен бөлісу: |