УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет25/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

О Л Т И Н Ч И Қ И С М
ЙИГИРМА УЧИНЧИ БОБ
Майкл Корлеоне Сицилия заминида қувғин
-
да яшаган беш ой мобайнида ниҳоят отасининг 
тақдири ва феъл-атвори тўғрисидаги кўп нарса
-
га тушуниб етди. Люка Бразига ёки caporegime 
Клеменцага ўхшаган одамлар қайдан пайдо бў
-
лишини ва нима сабабдан онаси ўз вазифасини 
сабр-тоқат билан итоаткорона адо этиб келаёт
-
ганлигини ҳам тушунди. Чунки қисматга қарши 
курашмасалар, улар қандай ачинарли аҳволга 
тушиб қолишлари мумкинлигини Сицилияда ўз 
кўзи билан кўрди. У дон нимага ҳар бир одамнинг 
фақат ўзига хос, яккаю ягона тақдири бор де-
йишни яхши кўришини тушунди. Қонуний ҳоки
-
миятга, ҳукуматга нисбатан ҳурматсизликнинг 
келиб чиқиш манбалари, сукут сақлаш – omerta 
қасамини бузган ҳар қандай кимсага нисбатан 
нафрат сабаблари унга очиқ-ойдин бўлиб қолди.
Кийилавериб анча уринган кепка ва жулдир 
костюмда у Палермо соҳилига тушди. Бу ердан 
уни орол ичкарисига, овлоқ провинциянинг мар
-
казига, мафия тўла ҳукмронлик қилаётган ва 
ўтмишдаги қандайдир муҳим хизмати учун дон 
Корлеоне олдида қарздор бўлиб қолган маҳаллий 
саро-mafioso, мафия бошлиғи ҳузурига жўна
-
тишди. Корлеоне шаҳарчаси ана шу провинция-
да эди. Майклнинг бир пайтлар Америкага қо
-
чиб кетган отаси ана шу шаҳарча номини ўзига 
янги исм-шариф қилиб олганди. Лекин бу ерда 


424
доннинг биронта қариндош-уруғи қолмаганди. 
Аёллар кексалик ёшига етишмасданоқ ўлиб кети
-
шар, эркаклар эса қонли қасос қурбони бўлишар 
ёки қадрдон гўшаларини ташлаб кетишга маж
-
бур бўлишарди.
Майклни саро-mafiosoнинг амакисиникига 
жойлаштиришди. Ёши етмишдан ошган, қари 
бўйдоқ амаки округдаги яккаю ягона врач эди. 
Исми-шарифи Томмазино бўлган эллик беш 
ёшлардаги доннинг ўзи сицилиялик машҳур 
мулк дорлардан бирига тегишли бўлган ерларга 
қараб туриш учун қўйилганди. Унга ўхшаганлар
-
нинг вазифаси бекор ётган ерларни камбағал
-
лар эгаллаб, бир қарич ерга ҳам ўзларига экин 
экиб олмасликларига, уларнинг яширинча овчи
-
лик қилишига йўл қўймасликка кўз-ғқулоқ бўлиб 
туришдан иборат эди. Қисқа қилиб айтганда у 
бойларнинг мулкини йўқсил одамлар томонидан 
қилинадиган энг кичик, гарчи қонуний бўлса-да, 
тажовузлардан ҳам сақлаши керак эди. Агар 
камбағал деҳқонлардан биронтасининг миясида 
ташландиқ ер участкасини қонуний асосда эгал
-
лаш фикри туғилса, бундайларга дон Томмазино 
қасос олиш билан дағдаға қиларди. Камбағал эса 
ниятидан воз кечишга мажбур бўларди.
Бундан ташқари дон Томмазино провинция
-
да сув тақсимлаш билан шуғулланар ва Римда
-
ги ҳукумат томонидан рухсат берилган тўғонлар 
қурилишига тўсқинлик қиларди. Тўғонлар сер
-
фойда ишга – тегарада ерости қудуқлари суви
-
ни сотишга халақит берган, бу жойларда асрлар 
мобайнида изчиллик билан жорий этилган сув 
таъминоти асосларини издан чиқарган бўлар
-
ди. Унга ўхшаган одам ҳимоясида ҳеч нарса
-
дан қўрқмасдан яшаш мумкин эди. Шунга қа
-
рамасдан Майклнинг кимлигини яшириш зарур 


425
деб топишди. Унинг ерлари дўхтир Тазанинг 
мулки билан чегарадош эди.
Дўхтир Таза сицилияликлар учун хос бўлмаган 
даражада новча, икки бети қип-қизил, сочлари 
оппоқ киши бўлиб, ўта китобпараст эди. У қўли
-
га тушган китобни ўнг-терсига қарамай ўқий
-
верар, сўнгра ўқиган китобларини қўшнилари, 
саводсиз деҳқонлар, беморлари, чўпонлар билан 
муҳокама қилаверганлиги учун ҳамқишлоқлари 
орасида қуруқ одам деб ном таратганди. Ахир 
уларнинг китоб билан қанчалик иши бор?
Оқшом чоғлари дўхтир Таза, дон Томмазино 
ва Майкл учаласи бу оролдаги мўъжиза туфай
-
ли худди қора узум токлари билан ёнма-ён ўсиб 
чиққандай мармар ҳайкалчалар ўрнатилган кат
-
та боғда суҳбатлашиб ўтиргани чиқишарди. Дўх
-
тир Таза мафия ҳақида, унинг асрлар давоми
-
даги фаолияти ҳақида сон-саноқсиз воқеаларни 
айтиб берар, Майкл Корлеоне берилиб тинглар
-
ди. Баъзида дон Томмазино ҳам тунги муаттар 
ҳиддан ва хушбўй, кучли винодан, бу сеҳрли боғ
-
нинг гўзаллиги ва тинчлигидан завқланиб, ҳаёти
-
да дуч келган воқеа-ҳодисаларни эслаб қоларди. 
Дўхтир тимсолида афсоналар, дон тимсолида эса 
бугунги ҳаёт мужассамлашган эди.
Бу қадимий боғда Майклнинг кўз олдида ота
-
сига ўхшаган одамларни юзага чиқарган ил
-
дизлар намоён бўлди. У «мафия» сўзи дастлаб 
«пана жой» маъносини англатганини билиб олди. 
Кейин бу сўз мамлакатни ва унинг халқини юз
-
лаб йиллар мобайнида эзиб келган ҳукмдорлар
-
га қарши курашиш учун пайдо бўлган яширин 
ташкилотнинг номига айланди. Тарихда бунча
-
лик шафқатсиз зўравонликка дучор бўлган бош-
қа ўлка бўлмаган. Оролда шафқатсиз азоб-уқу
-
бат ким камбағал, ким бойлигининг фарқига 


426
бормасдан худди қуюн сингари кезиб юрарди. 
Аслзода заминдорлар ва католик черковининг 
князлари деҳқонлар ва чўпонларнинг темир қўли 
билан ҳокимиятни мустаҳкам ҳимоя қилардилар. 
Полиция бу ҳокимиятнинг қуроли бўлиб хизмат 
қиларди. Халқ полицияни ҳокимлар билан шу 
даражада тенг кўрар эдики, Сицилияда бирор 
одамни полициячи деб аташдан кучлироқ ҳақо
-
рат йўқ эди. Азоб-уқубатдан қийналган одамлар 
якка ҳокимликнинг шафқатсиз истибдоди ости
-
да соғ-саломат қолиш йўлларини излаб, нафрати 
ва ранж-аламини ҳеч қачон сиртига чиқармас
-
ликни ўрганиб олишди. Ҳеч қачон дўқ-пўписа 
қилмаслик керак, чунки дўқ-пўписа ижро этил
-
гунга қадар унга жавобан жазо чораси қўллана
-
ди. Жамият сенинг душманинг эканлигини, агар 
адолатсизлик учун ўч олмоқчи бўлсанг, яширин 
исёнчилар, мафия ҳузурига боришни унутмас
-
лигинг керак. Бу мафия кучая бориб Сицилияда 
omertaни – бир-бирини қўллаб-қувватлаш, сукут 
сақлаш қонунини жорий этди. Қишлоқ жойдан 
ўтиб бораётган одам энг яқин шаҳарчага олиб 
борадиган йўлни сўраса, айтишмайди. Мафия 
аъзосининг, масалан, унга ким ўқ узганлигини 
полицияга айтиб қўйиш энг катта жиноят ҳисоб-
ланади. Оmerta қонуни одамлар учун ўзига хос 
динга айланиб қолди. Агар бирор аёлнинг эри
-
ни ўлдириб кетишган бўлса, у полицияга қотил
-
нинг исмини айтмайди ёки боласини бадбаша
-
ра қилиб калтаклаган, қизини зўрлаган одамни 
кўрсатиб бермайди. Ҳокимиятдан адолат кутиб 
бўлмаслигига тушунган одамлар адолат излаб 
мафия га мурожаат қиладиган бўлишди.
Ҳозирга қадар мафия маълум даражада бу ва
-
зифани адо этиб келмоқда. Бирор кор-ҳол бўлса 
одамлар маҳаллий саро-mafiosoга мурожаат қи
-


427
лишади. У округ аҳолиси учун ўзига хос ишбо
-
ши, ҳимоячи – жамият ҳомийси эди – одамларни 
ишга жойлаштирар, уйида егани овқати йўқлар
-
га овқат берар эди.
Бироқ дўхтир Таза йиллар ўтиши билан Сици
-
лияда мафия бойлар қўлидаги қуролга ва маълум 
маънода мавжуд сиёсий тузумнинг яширин та
-
янчига айланганлиги ҳақида оғиз очмади. Буни 
Майкл аста-секин ўзи билиб олди. 
Майкл Корлеоне отаси тоифасидаги одамлар 
нима сабабдан қотил бўлишни қонунга итоат қи
-
ладиган тор фикрлайдиган одам бўлишдан устун 
қўйганлигини биринчи марта тушунди. Ваҳи
-
ма, ҳуқуқсизлик, қашшоқлик ўта даҳшатли эди, 
мустақил одамлар жамият таклиф этган нарса
-
ни қабул қилишни рад этардилар. Уларнинг та
-
саввурида қонуний ҳокимиятнинг шафқатсизли
-
гини бартараф этиш мумкин эмасди. Америкада 
кўпинча уларнинг бу ишончи ўзгармай қоларди.
Майклнинг шошилинч тарзда Нью-Йоркдан 
чиқиб кетиши синган жағини жиддий даволашга 
имкон бермади. У ҳалигача капитан Макклоски 
эсдалигини кўтариб юрарди. Жағ суякларининг 
нотўғри битиб қолиши туфайли унинг қиёфаси, 
айниқса, чап томондан қараганда бир оз қа
-
роқчиларнинг қиёфасига ўхшаб қолганди. Дўх
-
тир Таза бир неча бор хизматини таклиф этди. 
Лекин Майкл рад қилди. Ўтган ойлар мобайни
-
да у Сицилияда Тазадан зўрроқ врач йўқлигига 
ишонч ҳосил қилиб улгурган эди. Сицилия ма
-
фияси бошлиқларидан энг каттасининг ёрдами 
туфайлигина у ўз вақтида имтиҳон топшириб, 
врачлик дипломига эга бўлиб олган эди. Бу жа
-
миятда пайдо бўлган текинхўр ўсимта жамият 
учун қай даражада зарарли эканлигининг ёрқин 
намунаси эди. Одамнинг бирор ишга яроқлилиги 


428
ёки яроқсизлиги ҳисобга олинмасди. Истеъдод, 
иштиёқ аҳамиятга эга эмасди. Мафиоза – Чўқин
-
тирган ота совға сифатида сенга мутахассислик 
ҳадя этарди...
Майклнинг мулоҳаза қилиш, кўп нарсалар
-
нинг мағзини чақишга вақти етарли эди. Кунду
-
зи доим дон Томмазино қўл остидаги шу ерлик 
икки чўпон ҳамроҳлигида шу атрофларни сайр 
қиларди. Мафия кўпинча маҳаллий чўпонлар
-
дан қотил ёлларди. Чўпонлар дарҳол ишга кири
-
шардилар. Чунки тирикчилик қилишнинг бошқа 
воситаси йўқ эди. Майкл отаси уюштирган таш
-
килот ҳақида ўйларди. Агар бу ташкилот кейин 
ҳам ҳозиргидай муваффақиятли иш олиб бора
-
диган бўлса, рак ўсимтасига ўхшаб каттайиб 
бориб, худди шу орол сингари мамлакатни ҳам 
вайрон қилади. Сицилия соялар салтанатига ай
-
ланиб қолганди. Эркаклар бир парча нон топиш 
ёки қонун йўл қўйган иқтисодий ва сиёсий эр
-
кинликлардан фойдаланишга уриниб кўрганлик-
лари учун ўч олинишидан қутулиш мақсадида 
дунёнинг турли томонларига кетиб қолишганди.
Икки соқчи чўпон Майкл билан сайрга чиққан
-
да доим лупар олиб юришарди. Сицилия калта 
милтиғи мафиячиларнинг энг яхши кўрган қу
-
роли эди. Оролни мафиядан тозаламоқчи бўлган 
Муссолини даврида лупар сақлаганлар ушла
-
ниб, лагерга жўнатиларди. Сицилия иттифоқчи 
қўшинлар томонидан озод қилингандан кейин 
америкалик ҳарбий амалдорлар фашистлар зуғу
-
мидан зарар кўрган ҳар бир одамни демократия 
курашчиси деб ҳисоблаб, лагерга тушган мафия
-
чини кўпинча провинция шаҳарчаси мэрлигига, 
ҳарбий комендатура ҳузурида таржимонлик қи
-
лишга тайинлашарди. Воқеаларнинг бундай тус 
олиши мафияга сафларини тезда тиклаб олиш ва 


429
аввалгига қараганда янада даҳшатлироқ кучга 
айланиш имконини берди.
Узоқ сайр қилиб юриб, бир коса pasta – гўштли 
макарон еб ва бир шиша кучли вино ичиб, тў-
йиб овқатлангандан кейин гарчи тунлари жағи 
зирқираб оғриб чиқса ҳам, Майкл бир оз ухлаб 
ором оларди. Дўхтир Таза тинимсиз унга па
-
чоқланган жағини операция қилиш кераклигини 
айтиб, жонига тегарди. Бунинг устига вақт ўт
-
ган сари Майклнинг жағи кучлироқ азоб берар, 
у тез-тез Тазадан оғриқни босадиган бирор дори 
сўрашга мажбур бўларди. Майкл операция қи
-
лишни ўжарлик билан рад этарди. Ниҳоят дўх
-
тир бунинг сабабини сўраганда, у қовоғини со
-
либ тиржайди:
– Ҳар ҳолда уйдан эсдалик.
Қишлоқдаги бу тинч ва осойишта ҳаёт етти ой 
давом этди. Кейин дон Томмазино нимадандир 
ташвишга тушиб қолди, виллада деярли кўрин
-
масдан узоқ вақт ғойиб бўлиб қолди. Палермо
-
да «янги мафия» пайдо бўлди – ёшлар урушдан 
кейин авж олган қурилиш шов-шувида катта пул 
ишлаб олишди ва замондан орқада қолаётган 
қиш лоқ бошлиқларини дадил таъқиб эта бош-
ладилар. Дон Томмазино ўзининг мол-мулкини 
ҳимоя қилиш билан овора эди.
Қуёш чарақлаб турган кунларнинг бирида, эр
-
талаб Майкл одатига кўра икки садоқатли шах
-
сий соқчиси ҳамроҳлигида дала кезгани жўна
-
ди. Соқчилардан бирининг исми Кало бўлиб, у 
соддароқ, бадқовоқ, индамас, худди ҳиндулар
-
га ўхшаб қиёфаси совуқ, ҳозирча жир битмаган 
ҳақиқий сицилиялик каби пакана ва чайир эди. 
Иккинчиси ёшроқ ва одамшаванда бўлиб, ҳа
-
ётида анча-мунча нарсани кўришга улгурганди. 
Урушда флотда денгизчи бўлиб хизмат қилган
-


430
лиги учун асосан денгизни кўрганди. Инглизлар 
у хизмат қилаётган кемани чўктириб юборишиб, 
асирга тушгунга қадар баданига солиб улгурган 
жимжимадор расмлари шундан гувоҳлик берар
-
ди. Фабриццио – унинг исми шундай эди – кўк-
рагидаги расмлар билан ҳамқишлоқлари олдида 
ҳаддан ортиқча мақтанарди деб бўлмайди. Расм
-
нинг мазмуни Сицилияда мавжуд бўлган «ор-но
-
мус» ҳақидаги тасаввурларга асосланган бўлиб, 
унда эр бегона эркак қўйнида ётган хотинига пи
-
чоқ ураётгани тасвирланганди.
Учаласи сертупроқ қишлоқ йўлидан ёрқин 
ранг лар билан безатилган эшак араваларни 
орқада қолдириб боришарди. Атроф гулга ғарқ 
бўлганди – апельсин боғлари, бодомзорлар ва 
зай тунзорлар чаман-чаман бўлиб гуллаганди, яй
-
ловлар сергул гиламни эслатарди. Майкл мутлақо 
бундай манзарага дуч келаман деб кутмаганди. 
Сицилияликларнинг қашшоқлиги тўғрисида кўп 
эшитган Майкл гиёҳ ўсмайдиган саҳрони кўра
-
ман, деб ўйлаганди, жаннатга тушиб қолди. Шун
-
дай ўлкадан бадарға қилиш учун одам одамга 
нисбатан қанчалик ваҳший бўлиши керак...
Майкл кечгача денгиз соҳилидаги Мадзара 
қиш лоғига етиб бориб, Корлеонега автобусда 
қайтишни ўйлаган эди. Йўлда тамадди қилиш 
учун чўпонлар елкасидаги халталарга нон ва 
пиш лоқ солиб олишганди. Лекин денгиз соҳи
-
лига бориш унга шу куни насиб этмади. Ўн беш 
миль йўл босиб ўтишгандан кейин улар яшил, 
салқин апельсинлар соясида ўтириб дам олишди. 
Фабриццио қачонлардир Америкага ўтиб кетиш 
тўғрисида вайсаркан, халтасидан овқат ва вино 
олди. Овқатланиб бўлишгач, салқин жойга чўзи
-
лишди. Фабриццио кўйлаги тугмаларини ечиб, 
мускулларини қимирлатиб, кўкрагига чизилган 


431
расмни ҳаракатга келтирарди. Худди шу пайт
-
да сицилияликлар тили билан айтганда Майклни 
яшин урди.
Апельсинзорларнинг нариги томонида вилла
-
га, мармар пешайвонли кичкина саройга қараб 
кетган йўл бор эди. Кутилмаганда ўша томонда 
бир тўда қишлоқ қизлари пайдо бўлди. Қадим за
-
монлардан буён сақланиб келаётган феодал тобе
-
лик мажбуриятини адо этиб, мулкдорнинг уйини 
йиғиштириб, тозалаб, унинг келишига тайёрлаб 
қўйишиб, энди хоналарни безатиш учун гул тер
-
гани чиқишган бўлсалар керак. Дарахтлар таги
-
да ётган эркакларни кўрмаган қизлар аста-се
-
кин яқинлашиб келавердилар. Бир пайт улардан 
учтаси дугонасини қувлашга тушди. Дугонаси 
эса чап қўлидаги шингил узумдан йирик-йирик 
қоп-қора доналарини узиб, қувлаётган қизларга 
отиб қоча бошлади. Унинг қалин сочлари узум 
доналари сингари қоп-қора эди.
Апельсинзорнинг чеккасига келганда, дугона
-
лари қувлаётган қиз ўтлар орасида ётган эркак-
лар кўйлаги гулларини кўриб, қоққан қозиқдай 
жойида туриб қолди – оёқларининг учида худди 
ҳозир қочиб қоладиган оҳу боласига ўхшаб, қилт 
этмай турарди. Яқин масофадан эркаклар қиз
-
нинг чиройли чўзиқроқ таранг юзидаги ҳар бир 
белгини – қалин ва узун киприклар сояси остида
-
ги сафсарга мойил катта-катта жигарранг кўз
-
лари, оч буғдойранг танаси, узум ранги ўрнашиб 
қолган қип-қизил нозик лабларини аниқ кўрди
-
лар. Қиз шунчалик гўзал эдики, Фабриццио бе
-
ихтиёр:
– Эй худо, осий бандангнинг руҳини қабул эт, 
мен ўляпман, – деб юборди.
Унинг овозини эшитган қиз оёғининг учида 
орқасига қайрилди-да, дугоналари томон югу
-


432
риб кетди. Уларнинг олдига етиб бориб, орқаси
-
га қаради, қўли билаи апельсинзорни кўрсатди. 
Кейин қизлар қаҳ-қаҳа отиб кулганларича келган 
томонларига югуриб кетдилар.
Майкл Корлеоне ўзига келганда тик турар, бу
-
тун вужудини енгил титроқ босган, юраги гурс-
гурс урарди. Оролдаги ҳамма ўсимликлар – гулга 
бурканиб ётган апельсинзорлар ва лимонзорлар
-
нинг муаттар, узумларнинг хушбўй ҳидларини 
шамол олиб келиб димоғига урган, у карахт бў
-
либ қолганди. Бирдан у чўпонлар кулаётганини 
эшитиб қолди.
– Нима бўлди, юракдан урди шекилли, а? – 
сўради Фабриццио унинг елкасига ураркан.
Одатда гапга аралашмайдиган Кало ҳам 
ҳамдардлик билдириб, Майклнинг тирсагидан 
олди.
– Ҳечқиси йўқ, йигитча. Бу ҳеч нарса эмас, – 
деди худди Майклни машина уриб кетган-у, у 
соғ-омон қолгандай.
– Нималар деб валдираяпсизлар, қўймиялар? – 
Майкл уларга дағдаға қилди.
Кечинмалари лоп этиб юзага чиқиб қолгани
-
дан қаттиқ хижолат бўлди. Лекин ҳозиргидай 
ҳолат унинг ҳаётида биринчи марта юз бериши 
эди. Қувғинга учрагандан кейин, гарчи ҳамма 
йўллар берк бўлса ҳам, энди улар ҳатто бир-бир
-
лари билан дўст ҳам бўла олмаслигини билса-да, 
доим Кей ҳақида ўйларди. Тўғрисини айтганда 
энди у қотил, мафиячи эди. Бироқ шу дақиқа
-
дан бошлаб Кей ҳақидаги ўй-фикрлари бир гала 
қушдай учди-кетди.
Фабриццио маънодор қилиб гарданини қашлаб 
қўйди.
– Қишлоққа бориб, кимнинг қизи эканлигини 
суриштирсакмикин?


433
Дўсти жиддий бош ирғади. Майкл лом-мим де
-
масдан уларга эргашди.
Қишлоқ ўртасидаги фавворали майдонча
-
да кичкинагина арзон баҳо ошхона бор эди. 
Ташқарида, тор айвончага тиғиз қилиб учта стол 
қўйил ганди. Чўпонлар ана шу столлардан бири
-
га бориб ўтиришди. Майкл ҳам улар ёнидан жой 
олди. Яқин ўртада ҳеч ким йўқ эди. Нарида ёлғиз 
хўтик дайдиб юрар, қандайдир кичкина болалар 
тупроқ ўйнашарди.
Эшикдан ошхонанинг тўладан келган, пакана 
эгаси чиқиб келди. Стол устига косада нўхот қўй
-
ди, кўзада ўзи тайёрлаган, коньяк сингари куч
-
ли, қип-қизил хонаки вино келтирди. Фабриццио 
уни гапга солди:
– Сиз бу ердагиларнинг ҳаммасини яхши та
-
нисангиз керак. Йўлда шу қишлоқлик бир ажо-
йиб гўзал қизни учратиб қолдик. У мана бу дўс-
тимизнинг юрагига бир ҳовуч чўғ ташлаб кетди.
Ошхона эгаси Майклга ачингандек қизиқиб 
қаради.
– Сочлари жингалак, буғдойранг, кўзла
-
ри қоп-қора, катта-катта. Танийсизми? – деди 
Майкл.
Ошхона эгаси қисқа қилиб:
– Танимайман, билмайман. Бунақа қиз йўқ, – 
деди ва ичкарига кириб кетди.
Учаласи шошмасдан майдалаб ўтириб кўза
-
даги винони тугатишди. Яна вино сўраб ошхо
-
на эгасини чақиришди. Ҳеч ким жавоб бермади. 
Мезбонни излаб у кириб кетган хона томон бор
-
ган Фабриццио бошини чайқаб қайтиб келди.
– Шу одамнинг қизи экан. Ўзим ҳам шундай 
бўлса керак, деб ўйлагандим. Ичкарида ғазаби 
қайнаб ўтирипти. Менимча, бирор кор-ҳол юз 
бермасдан, бу ердан иззатимизнинг борида Кор
-


434
леонега қараб жуфтакни ростлаб қолганимиз 
маъқул. Бу алжираган чол икки забардаст ўғли 
борлигини, худо улардан куч-қувватни аямаган
-
лигини, бир ҳуштак чалса, етиб келишларини 
шама қилди. Қани, биродарлар, кетдик.
Майкл унга аччиқланиб қараб қўйди. Ҳо
-
зиргача улар Майклни Сицилияда яшириниб 
юришга мажбур бўлган экан, демак, чинакам 
эркакларга хос ишлар қўлидан келса-да ювош, 
юмшоқ гапирадиган ҳамма америкаликлар
-
га хос ёш йигитлардан бири деб ўйлашарди. 
Чўпонлар соддалик қилиб, у ҳақда жўн фикр
-
га келишиб хато қилишганди. Майклнинг до
-
кадай оқариб кетган юзидан ёғилган нафрат 
чўпонларнинг вужудини ўқ бўлиб тешиб ўтди. 
Уларнинг юзидаги табассум бир зумда сўнди. 
Ўзаро ошна-оғайниларча муносабатдан из ҳам 
қолмади.
– У одамни бу ерга чақириб келинг, – деди 
Майкл.
Улар дарҳол итоат этишди. Лупарларини елка
-
сига осишиб, қоронғи ошхонага кириб кетишди 
ва ярим дақиқадан кейин ошхона эгасини бош-
лаб келишди. Пакана сицилияликнинг мутлақо 
қўрқмаганлиги яққол кўриниб турарди. Унинг 
душманлик кайфиятига энди эҳтиёткорлик қў
-
шилганди, холос.
Майкл стул суянчиғига суянганча бир неча 
дақиқа индамасдан унга бошдан-оёқ кўз югур
-
тириб чиқди. Кейин мулойимлик билан:
– Билишимча, қизингизни сўраб, сизни ҳақо
-
рат қилиб қўйибман, шекилли. Узр сўрайман. 
Мен бу мамлакатда бегона одамман, урф-одат
-
ларингизни яхши билмайман. Фақат бир нарса
-
ни айтиб қўяй – мен сизни ҳам, қизингизни ҳам 
хафа қилмоқчи эмасдим.


435
Ошхона эгаси янада кўпроқ сергакланди. У 
олдида турган одам олис қишлоқдан келган тасо
-
дифий йўловчи эмаслигини тушунганди.
– Кимсиз, қаердан келгансиз, қизимда нима 
ишингиз бор?
Майкл шошмасдан жавоб берди.
– Мен америкаликман. Бу жойларда полиция
-
миздан яшириниб юрибман. Бориб айтишингиз 
мумкин, яхшигина пул тўлашади. Аммо айтиб 
қўяй, қизингиз отасидан жудо бўлади. Акс ҳолда 
эса куёвга чиқиб олиши мумкин. Нима бўлган
-
даям, сизнинг розилигингиз билан оила аъзола
-
рингиз иштирокида қизингиз билан танишмоқ
-
чиман. Мен андишали, ҳалол одамман, заррача 
қизингизни бадном қиламан деган ниятим йўқ. У 
билан учрашиб гаплашиб кўраман – агар бир-би
-
римизга ёқсак, қизингиз рози бўлса, тўй қила
-
миз. Агар рози бўлмаса, бу жойларда мени қай
-
тиб кўрмайсиз.
Ошхона эгаси яна унга бошдан-оёқ кўз югур
-
тириб чиқди: юзида чуқур чандиқ изи, оёқлари 
узун. Бунақалар яқин атрофда учрамайди. Мил
-
тиқларини кўз-кўз қилаётгандай кўтариб олган 
икки чўпонга кўз қири билан қараб қўйди. Ички 
бир ҳис-туйғу бу бегона одам билан яхшиси жан
-
жаллашмаган маъқул, дерди. У ноилож:
– Якшанба куни кечга яқин келинг, – деб ғўл
-
диради. – Менинг исмим Вителли, ҳув анави 
қиш лоқ орқасидаги тепаликда яшайман. Сиз шу 
ерга келасиз, кейин биргаликда уйга чиқиб бо
-
рамиз.
Энди соҳил бўйлаб қилинадиган сайрлар 
Майклни қизиқтирмай қўйганди. Шу ердаги га
-
ражда уларни келган жойига етказиб қўядиган 
машина топилди. Кечқурун боғда ўтириб Майкл 
дон Томмазинога:


436
– Чўпонларингизга айтинг, якшанба куни мен
-
га қоровуллик қилмасдан, қўйларини боқишсин. 
Мен бир қизникига меҳмонга бораман. Чўпонла
-
рингизнинг у ерда ўралашиб юришининг кераги 
йўқ, – деди.
Дон Томмазино бош чайқади:
– Бекорларни айтибсан. Сен учун мен отанг 
олдида жавоб бераман. Яна бир гап. Сен ҳатто 
уйланмоқчи ҳам бўлаётганмишсан. Дон Корлео
-
нега одам бориб, маслаҳатлашмагунча бунга рух
-
сат беролмайман.
– Дон Томмазино, сиз отамни биласиз, – деди 
Майкл эҳтиёткорлик билан сўз танлаб, – ҳар ҳол
-
да унинг олдида обрў-эътиборли одам турар
-
ди-да, – унга «йўқ» деб айтишса кар бўлиб қолади 
ва «хўп» демагунларича ҳеч нарсани эшитмайди. 
«Йўқ» деган сўзни отам мендан жуда кўп эшит
-
ган. Қўриқчиларингизга-ку, хўп, майли дей. Агар 
сиз шу билан ўзингизни бехавотирроқ сезсангиз, 
майли. Лекин агар мен уйланмоқчи бўлган экан
-
ман – уйланаман. Шахсий ҳаётимга отамнинг 
аралашишига йўл қўймаганимдан кейин сизга 
йўл қўярмидим. Бу отамга нисбатан ҳурматсиз
-
лик бўлади.
Саро-mafioso хўрсинди.
– Иложим қанча, майли, сен айтганча бўлсин. 
Бироқ бу ерда юз бераётган воқеалар ҳақида 
отангга хабар бераман. Бу менинг бурчим.
Якшанбагача Майкл автобусда Палермога бо
-
риб совға олиб келди. У қизнинг исми Аполло
-
ния эканлигини билиб олди. Ҳар куни қизнинг 
мафтункор чеҳрасини кўз олдига келтириб, жо
-
зибадор исмини такрор-такрор тилга олиб ухлаб 
қоларди. Қаердандир анча уринган, лекин яхши 
юрадиган «Альфа-ромео» машинасини топишди. 
Якшанба куни у бутун Сицилияда жаранглайди
-


437
ган черков қўнғироқлари садолари остида қиш-
лоқ майдончасига кириб борди ва ошхона олди
-
да тўхтади. Орқа ўриндиқда милтиқлари билан 
ўтирган Кало ва Фабрицциога Вителли панжара
-
га суяниб турган айвонда уни кутишларини та-
йинлади. Бу сафар Вителли улар билан қўл бериб 
сўрашди.
Майкл машина ўриндиғидан совға солинган 
уч тугунни олди ва ошхона эгасининг орқасидан 
тепаликка, унинг уйи томон кўтарила бошлади. 
У оддий қишлоқ кулбасидан кенгроқ эди – қаш
-
шоқлик Вителлилар оиласига ҳали чанг солиб ул
-
гурмаганди. 
Эри сингари семиз, чаққон уй бекаси эгнида 
якшанба куни кийиладиган қора кўйлак билан 
уларни остонада кутиб олди. Ичкарида қора ки-
йим кийиб, башанг бўлиб олган савлатли икки 
йигит – уларнинг ўғиллари кутиб олишди. Қиз 
хонада йўқ эди.
Майкл синьор ва синьора Вителлиларга олиб 
келган совғаларини топширди. Қизнинг отаси
-
га олтин портсигар, онасига Палермода сотила
-
диган бир ўрам энг яхши газлама совға қилди. 
Учинчи тугун қизга аталган эди. Майклга сипо
-
лик билан миннатдорчилик билдирдилар. Отаси 
қўполроқ қилиб эркакчасига деди:
– Бизни тўғри келган одамни биринчи учра
-
шишдаёқ уйига таклиф қилишавераркан, деб 
ўйламанг. Сизга шахсан дон Томмазино ўзи ка
-
фолат берди. Саховатли бу одамга музофотимиз
-
да ҳамма ишонади. Лекин қизим ҳақидаги ният
-
ларингиз жиддий бўлса, ҳар ҳолда сиз ҳақингиз
-
да кўпроқ нарса билишимизга тўғри келади.
Майкл тавозе билан бош эгди.
– Хоҳлаган нарсангизнинг ҳаммасини хоҳла
-
ган вақтингизда сўраб билишингиз мумкин, – 


438
деди у ва тўсатдан хонага қизнинг ўзи кирганли
-
гини сезиб қолди – унинг димоғига янги очилган 
гулларнинг муаттар ҳиди келиб урилди.
У қайрилиб қаради. Қиз уйнинг иккинчи яр
-
мига олиб кирадиган қуббали эшик остонасида 
турарди, лекин қоп-қора сочларида ҳам, қора 
кўйлаги ёқасида ҳам гул йўқ эди. У Майклга бир
-
ров қараб олди, билинар-билинмас жилмайди ва 
онасининг ёнига бориб, ерга қараб ўтирди.
Иккинчи марта Майклнинг нафаси ичига тушиб 
кетди, юраги гурсиллаб ура бошлади. У ҳозир қиз
-
га қўлининг учини тегизишга журъат этган, уни 
бу ердан олиб кетмоқчи бўлган ҳар қандай одам
-
ни бўғиб ўлдиришга тайёр эди. Қиз акасига қараб 
жилмайди. Майкл ўзи ҳам сезмаган ҳолда йигитга 
нафрат тўла кўзлари билан қаради. У қизга, унинг 
чўзинчоқ мафтункор чеҳрасига қаради, лекин ис
-
мини тилга олишга журъат этолмади.
– Яқинда сизни апельсинзор яқинида кўрдим. 
Аммо сиз дарров қочиб кетдингиз. Наҳотки, мен 
сизни қўрқитиб юборган бўлсам?
Қиз бир дақиқа бошини кўтариб, унга қаради. 
Йўқ, деган маънода бошини қимирлатди. Онаси 
кулиб, қизини туртди:
– Аноллония, бирор нарса десанг-чи, ахир бу 
бечора сени кўраман, деб узоқ йўл босиб келган.
Майкл қизга тугунни узатди. Қиз уни тиззаси
-
га қўйди.
– Тугунни оч, қизим, – деди отаси, лекин қиз
-
нинг буғдойранг қўллари тек тураверди.
Онаси энгашиб, олтинранг қоғоз тугунни ечди, 
қип-қизил барқут қутичани қандай очишни бил
-
масдан қўлида айлантира бошлади. Тўсатдан 
қўли пружинага тегиб кетди ва қутича очилди.
Қутичада оғир тилла занжир бор эди. Аполло
-
ния совғага қўлини ҳам текизмади. Онаси тилла 


439
занжирни олиб, икки учидан ушлаб, қизининг 
бўйнига ўлчаб кўрди. Қиз қоп-қора оҳу кўзлари
-
ни яна бирров Майклга тикди.
– Grazia.
Майкл биринчи марта қизнинг овозини эшитди.
Ниҳоят у ўрнидан турди; бошқалар ҳам ту
-
ришди. Такаллуф билан хайрлашишди, кейин 
Вителли уни пастга, машина олдигача кузатиб 
тушди. Келгуси якшанба куни овқатланишга 
таклиф қилди. Майкл бир ҳафта чидаб туриш
-
га бардоши етмаслигини олдиндан билган ҳолда 
миннатдорчилик билдирди.
Эртаси куни у соқчиларсиз бир ўзи қишлоққа 
келди ва синьор Вителли унга ачиниб, хотини ва 
қизини пастга чақириб келишга одам юборгун
-
га қадар ошхона айвонида у билан суҳбатлашиб 
ўтираверди. Иккинчи учрашув анча кўнгилли 
ўтди. Аполлония ўзини эркинроқ тутар, унчалик 
тортинмас эди.
Учинчи куни яна шу ҳол такрорланди. Фарқи 
шунда бўлдики, Аполлония у совға қилган тилла 
занжирини тақиб олганди. Бу розилик аломати 
эканлигини тушунган Майкл жилмайиб қўйди. У 
қизни тепаликка, уйигача кузатиб қўйди. Улар
-
дан бир қадам ҳам қолмасдан орқада қизнинг 
онаси борарди. Аполлония тик қияликда қоқилиб 
кетди. Агар Майкл ушлаб қолмаганида йиқилиб 
тушарди. Майкл орқада қизнинг онаси қизининг 
қувлигидан яширинча кулаётганини кўргани 
йўқ – қизи тоғ эчкиси каби чаққон эди, тетапоя 
қилиб юра бошлагандан буён бу сўқмоқдан би
-
рон марта ҳам қоқилмаган эди. Она ёш йигит то 
тўйга қадар қизига қўл текизишнинг бошқа йў
-
лини топа олмаслигини билганидан куларди.
Икки ҳафта ана шундай ўтди. Майкл фақат 
қизга ёққанлиги туфайлигина эмас, шу билан 


440
бирга унинг бойлигидан қизни хабардор этиш
-
ганлиги учун ҳам шошиларди. Яна ярим ойдан 
кейин, якшанба куни тўй бўлди. Оддий қишлоқ
-
ча тўй бўлиб ўтди, қишлоқнинг ҳамма одамлари 
кўчага чиқиб, қариндош-уруғлари ва меҳмонлар 
ҳамроҳлигида черковдан қизнинг уйига қайтаёт
-
ган ёшларнинг устига гуллар ташлашар, улар эса 
бунга жавобан оломон устига шакар аралашти
-
риб қўвирилган бодом сочишарди. Зиёфат тун 
ярмигача давом этди, лекин келин билан куёв 
зиёфатнинг тугашини кутмасдан «Альфа-ромео»
-
га ўтиришиб, дўхтир Тазанинг Корлеоне яқини
-
даги вилласига жўнаб кетишди.
Майкл Корлеоне қадимий анъаналарга риоя 
қилинаётган жойларда оддий халқ қиз бола бо
-
киралигини нима сабабдан бунчалик қадрлаши
-
га ўша тунда ва кейинги ҳафталарда тушунди. 
Бу ҳис-туйғулардан тўла завқ-шавқ олиш, унга 
ишонч ҳам, муҳаббат ҳам ҳамроҳ бўладиган, 
масъумлик иффат қобиғини ёриб чиқадиган, 
айни етилиб пишган пайтида шохдан узиб олин
-
ган меванинг ширинлигидан лаззатланадиган 
пайт эди.
Аполлония келгач, вилладаги зерикарли эркак-
лар ҳаёти жонланиб кетди. Дон Томмазино энди 
ҳар куни тушликка келадиган, у ер-бу ерда қан
-
дайдир қип-қизил гуллар шодаси билан ўралган 
ҳайкалчалар оқариб кўриниб турган боғда вино 
тўла стаканни қўлига олган дўхтир Таза тўлқин
-
ланиб, эски воқеалардан айтиб берадиган бўлиб 
қолишди. Оқшомлар ана шундай ўтарди, тунла
-
ри эса Аполлониянинг эҳтироси Майклнинг эҳти
-
росидан қолишмас, кўпинча дераза орқасида 
тонг оқара бошлаган пайтга бориб тин олишар
-
ди. Майкл пардани тортиб қўйиб, дераза токча
-
сига ўтириб оларди-да, ухлаб ётган хотинининг 


441
яланғоч баданига узоқ тикиларди. Ухлаб ётган
-
да унинг чеҳраси янада чиройли эди, – илгари 
у бундай чеҳраларни фақат италян рассомлари
-
нинг асарларидаги мадонналардагина кўрганди.
Тўйдан кейинги биринчи ҳафтадан сўнг ке
-
лин-куёвлар ўзлари билан бирга егулик олишиб, 
сайрларга чиқишди ёки «Альфа-ромео» маши
-
насида яқин жойларга саёҳатлар қилишди. Ле
-
кин ажойиб кунларнинг бирида дон Томмазино 
Майклни бир четга чақириб, уйлангандан кейин 
унинг кимлиги ва қаердан келганлиги атрофда
-
гиларнинг ҳаммасига маълум бўлиб қолганлиги, 
Корлеонелар оиласи душманларига эҳтиёткор
-
лик чораларини кўриши зарурлиги, чунки улар
-
нинг узун қўли бу ерга, узоқ овлоққа ҳам етиши 
мумкинлиги тўғрисида гапирди. Вилла атрофи
-
га қуролли соқчилар қўйишди, чўпонлар Кало ва 
Фабрицциога уйда ва боғда туну кун соқчилик 
қилиш буюрилди. Шундан кейин Майкл хотини 
билан ҳеч ёққа бормади. У вақтни Аполлонияга 
инглизча ўқиш ва ёзишни, боғ ичида машина 
ҳайдашни ўргатиш билан ўтказадиган бўлди.
Бир куни эрталаб Майкл дон Томмазинони 
Палермога шошилинч чақириб кетишганини 
эшитди. Кечқурунга яқин у қайтиб келиб, яна 
Майклни бир четга чақирди. Америкадан хабар 
олинди, деди у. Бу хабарни Майклга айтиш ўта 
қийин, Сантино Корлеоне ўлдирилган эди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет