Бөрик алыспақ ойнасаң,
Таздың жаны қалмайды [4,146].
Есиктеги «е» дейсең,
Еситпеймен не дейсең,
Шақмақы қураш кийсең де,
Кешеги жүрген гедейсең [4,177].
Мисоллардаги «бўрик» ва «шақмақы қураш» эркакларнинг бош кийими
бўлиб, уларни ўтган даврларда бой, бадавлат кишилар кийишган Мисолдаги
ушбу кийим турига оид сўзлардан биз уша даврда яшаган одамлар орасидаги
табақаланишни пайқаймиз. Куйдаги мисолда хотин-қизлар бош кийими
«саўкеле» берилади:
Гөне болса да,
сәўкелемизди кийейик,
Ғарры да болса, шәўжейлиге тийейик [4,221].
Саўкеле – келинчакнинг узатилганида киядиган бош кийими. «Ҳалақасы
кестеленген, шекелиги, маңлайы, бойдасы гүмис ҳәм маржанлар менен
әшөкөйленген. Жүдә сийрек сақланған өнер үлгиси» [2,50]. Ушбу бош кийим
шлем намунасидаги энг эски бош кийимлардан бўлиб, бази маълумотларга кўра
бизнинг эрамизгача бўлган I асрлардаги аскарбошиларнинг бош кийими
бўлган. Бизга маълум бўлганидек қорақалпоқ халқидаги саўкеле қимматбаҳо
металлар билан безак берилган хотин-қизларнинг туйда киядиган бош кийими.
Кўпинча қизлар узатилаётганида бошига саўкеле кийган. Айтишдаги «саўкеле»
сўзи берилган мисол ҳам узатилиш арафасидаги қиз тарафидан айтилган.