Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


Ўқув йили давомида ўтилганларни такрорлаш (2 соат)



бет111/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Ўқув йили давомида ўтилганларни такрорлаш (2 соат)

Давлат таълим стандарти талабларини бажарилишини

баҳолаш тизими
Давлат таълим стандарти талабларини бажарилишини баҳолаш тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 25 июнда 2117-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2010 йил 8 июндаги 23 ва 11 /ҚҚ-сон қарорининг ИЛОВАсида келтирилган 5-9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида НИЗОМ асосида амалга оширилади.

Низомга кўра,ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади: жорий назорат - сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар, тестлар тарзида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва компетентлигини мунтазам назорат қилинади; оралиқ назорат - чорак тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва компетентлигини баҳолаш учун амалга оширилади. У имтиҳонлар, тестлар,синовлар ва малакага доир ишлар шаклида ўтказилади. Ушбу назоратда фойдаланиладиган материаллар ўқув фани ўқитувчиси томонидан тайёрланади. Оралиқ назоратда назорат ишларининг миқдори ва мавзулари ўқув дастурига асосланган мавзуий режада белгиланади ҳамда муддати ва шакли кўрсатилади; босқичли назорат -ўқув йили тамом бўлгандан кейин имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилади. Унинг асосида рейтинг аниқланади ва ўқувчини навбатдаги синфга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.Босқичли назорат материаллари намуналари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази томонидан тайёрланади. Якуний назорат – ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестасияси шаклида ўтказилади. Рейтинг тизимида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.



Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш (5) баллик ("5", "4", "3", "2", "1") усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади. Ўқувчиларнинг ҳар бир назорат тури бўйича билимини, кўникма ва компетентлигини баҳолаш ҳамда рейтинг кўрсаткичини аниқлаш уларнинг ўқув фани мавзуси бўйича тасаввурга эга бўлиши, мавзунинг моҳиятини тушуниб етиши, айтиб бера олиши, олган билимларини амалда қўллай олиши, мустақил мушоҳада юрита олиши, ижодий фикрлай олиши, хулоса қабул қила олиши, машқлар ҳамда мустақил ишларни бажариши каби мезонларга қараб амалга оширилади. Қуйида ўқувчиларнинг компетентлик даражаларини баҳолаш бўйича тавсиялар келтирилган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет