Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


А1 даража учун мажбурий минимал таълим мазмуни



бет26/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

А1 даража учун мажбурий минимал таълим мазмуни



Ўқув фао-лият


СОНЛАР ВА ҲИСОБЛАШЛАР


Мажбурий минимал

ўқув материаллари

Сонларни ўқиш ва ёзиш, уларни хона қўшилувчиларининг йиғиндиси кўринишида ифодалаш. Саноқ техникаси. Сонларни ўзаро таққослаш, « > », « < » ва « қ » белгилари қўллаш. Сонларни ёзма қўшиш ва айириш. Уч хонали ва тўрт хонали сонларни айириш. Бир хонали ва икки хонали сонга кўпайтириш ва бўлиш. Қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлишнинг жадвалли ҳоллари. Мураккаб бўлмаган ҳолларда 100 ичида оғзаки ҳисоблаш. «Йиғинди», «айирма», «кўпайтма» ва «бўлинма» атамалари. Сонли ифодаларни ўқишда уларни қўллаш. 2–3 амалли сонли (шу жумладан, қавсли) ифоданинг қиймати. «...та ортиқ», «...та кам», «... марта ортиқ», «... марта кам», «ҳаммаси», «қолди», «тенг» муносабатлар. Уларга ва бошқа ўтилган мавузларга доир амалий масалаларни ечиш, «ярми», «учдан бири», «тўртдан бири» атамалари. Доира ва бошқа геометрик шакллар қисми учун 1/2, 1/3, 1/4 ларни қўллаш.


Компетенсиялар


Тушунчаларни

тасаввур қилиш ва англаш

“Чапда”, “ўнгда”, “юқорида”, “пастда”, “устида”, “остида”, “олдин”, “кейин”, “олдида”, “орқасида”, “ёнида”, “орасида”, “узун”, “қисқа”, “кенг”, “тор”, “ортиқ”, “кам”, “... та ортиқ”, “... та кам”, “... марта ортиқ”, “... марта кам”, “ҳар бири”, “ҳаммаси”, “тенг” (“ қ ”), “катта” (“ > ”), “кичик” (“ < ”), “қўшиш” (“ қ ”), “айириш” (“ – ”), “кўпайтириш” (“ ”), “бўлиш” (“ : ”), “қўшилувчи” (“биринчи қўшилувчи”, “иккинчи қўшилувчи”), “йиғинди”, “камаювчи”, “айрилувчи”, “айирма”, “кўпаювчи”, “кўпайтувчи”, “кўпайтма”, “бўлинувчи”, “бўлувчи”, “бўлинма”, “бутун”, “ярми” (“иккидан бири”), “учдан бири”, “чораги” (“тўртдан бири”) ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва уларни англаш.



Санаш, ўқиш,

ёзиш ва ҳисоблаш

Саноқ техникасини эгаллаш (тўғри ва тескари тартибда санаш, жуфтликлар ва ўнликлар билан санаш, сондан олдин ва кейин келувчи сонни айтиш каби), сонларни ўқиш ва ёзиш, сонни унинг хона қўшилувчилари йиғиндиси кўринишида ифодалаш, сонли (қавссиз ва қавсли) ифодаларни ўқиш ва ёзиш, сонлар устида қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш амалларини бажариш ва натижаларни текшириш, қолдиқли бўлишни бажариш ва натижани текшириш, сонларни ва сонли ифодаларни таққослаш, уч хонали сонни юзликлар, ўнликлар ва бирликлар кўринишида ёзиш, кўп хонали сонларни синфларга ажратиб ўқиш, номаълум қўшилувчи, номаълум камаювчи, номаълум айрилувчи, номаълум кўпайтувчи, номаълум бўлинувчи, номаълум бўлувчини топишга доир содда тенгламаларни ечиш




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет