Ўзр вазирлар Маҳкамасининг


ТАБИИЁТ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ



бет34/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

ТАБИИЁТ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Бошланғич таълимда “Табииёт” (“Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик”) ўқув курсларини ўрганиш қуйидаги мақсад ва вазифларга эришишга йўналтирилган:

таълимий: атрофимиздаги олам, табиат, табиий ва ижтимоий борлиқнинг бирлиги ва фарқи, одам ва унинг табиатда ва жамиятдаги ўрни ҳақидаги билимларни эгаллаш;

тарбиявий: атрофимиздаги оламга нисбатан ижобий туйғуларни шакллантириш, табиатни қадрлаш, муҳофаза қилиш, ўлка табиатига муҳаббат ҳиссини уйғотиш, дала ва боғ ишларидаги катталар меҳнатини эъзозлаш, назарий олган билимларини амалда қўллаш малакасини шакллантириш, табиат ва жамиятда фаол бўлиш эҳтиёжини тарбиялаш;

ривожлантирувчи: атрофимиздаги оламни, табиатни кузатиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, табиатга оид муаммолар ҳақида ижодий фикрлаш, уларни ҳал этиш учун бошқотириш.

“Табииёт” курси интегратив ўқув курси бўлиб, унинг мазмунида “География”, “Биология”, “Физика” ва “Кимё” фанларига оид бошланғич тушунча ва билимлар сингдирилган. Шунга кўра, “Табииёт” ўқув курси юқорида келтирилган мақсадлардан ташқари, шу фанлардан бошланғич билимлар ҳам берилади.

Давлат таълим стандартларида бошланғич таълим битирувчиларининг “Табииёт” (“Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик”) фанидан тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар келтирилган. Талабларда ўқувчиларнинг “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” ўқув курсларидан эгаллашлари шарт бўлган минимал компетенсиялар мажмуаси ифодаланган. Бошланғич таълим битирувчилари белгиланган компетенсияларнинг барчасини эгаллаган бўлишлари шарт.

Давлат таълим стандартининг таркибий қисми сифатида “Табииёт” (“Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик”) фани бўйича мажбурий минимал таълим мазмуни берилган. Мажбурий минимал таълим мазмуни бошланғич таълимда “Атрофимиздаги олам”, “Табиатшунослик” ўқув курсларида ўқувчиларга бериладиган минимал ўқув материаллари бўлиб, ўқув дастурини тузишда таянч вазифасини ўтайди. Ўқув дастурида ДТСда белгиланган мажбурий минимал ўқув материаллари батафсилроқ берилади. Дастурдан мажбурий минимал ўқув материалларидан ташқари қўшимча ўқув материаллари ҳам ўрин олиши мумкин.

Мажбурий минимал таълим мазмунида келтирилган компетенсиялар ДТСда белгиланган мажбурий минимал ўқув материалларини ўзлаштириш учун бериладиган имконият даражалари мажмуасини ифодалайди. Белгиланган компетенсиялар асосида дастурнинг тегишли ўқув материаллари охирида ўлчов асбоблари, намойиш тажриба ва амалий ишлар рўйхати келтирилади. Ҳар бир синф (босқич) учун ўқув дастури сўнгида келтириладиган ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда ҳам ДТСнинг мажбурий минимал таълим мазмунида белгиланган компетенсиялар асос қилиб олинади. Ўқув дастури асосидаги дарсликлар мазмунида, биринчи навбатда, шу компетенсияларга эришиш мақсад қилиб қўйилади. Ўқитувчи томонидан таълим жараёнини ташкил этишда ҳар бир ўқувчи компетенсияларда белгиланган талабларга эришишига имкон яратади, ҳар бир дарсни ўтишда шу талабларга алоҳида эътибор беради.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет