16. Ўқув йили якунида V-VIII-синф ўқувчиларининг меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган, ота-оналар ва маҳалла қўмиталари раислари билан келишилган, мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалий меҳнат машғулотлари:
- V-VI синфларда 6 кун 4 соатдан;
- VII синфда 10 кун 4 соатдан;
- VIII синфда 16 кун 4 соатдан бевосита мактабда, идора ва корхоналарда, Халқ таълими вазирлигининг 2003 йил 3 ноябрдаги 159-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим мактабларининг V-VIII ва X-синфларида амалий меҳнат машғулотларини ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқнома»га қатъиян риоя қилган ҳолда ўтказилади.