Термометр ёрдамида ҳаво ҳароратини ўлчаш; қуёшнинг кўринма ҳаракатига қараб, компас ёрдамида уфқнинг асосий томонларини аниқлаш; ҳаво бўшлиқ эмаслигига оид, шамол ҳавонинг ҳаракати эканлигига оид, ёмғир томчилари ҳосил бўлишига оид, кун ва туннинг, йил фаслларининг алмашинишига оид тажрибаларни ўтказиш.
Глобус ва картадан кўрсатиш
Глобусдан Ернинг айланиш ўқи, қутблари ва экваторини, сув ва қуруқликларни, яримшарлар табиий картасидан материк ва океанларни, йирик денгиз, дарё, текислик ва тоғликларни, Ўзбекистон Республикасининг табиий картасидан ўлкамиздаги йирик дарё, кўл, текислик ва тоғликларни, қўриқхоналарни, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий картасидан мамлакатимиз чегаралари, қайси давлатлар билан чегарадош эканлиги, мамлакатимиз пойтахти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини кўрсатиш.