Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет69/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Бошланғич синфларда адабий таълим адабий ўқишлар тарзида ўргатилади. Бола ўқиш техникасини эгаллаши учун, аввало, унинг саводхонлик даражаси шакллантирилади, оғзаки ва ёзма нутқи ривожлантирилади, товуш ва сўзларни тўғри талаффуз этиш ўргатилади.

Дастлаб таниш, кейин нотаниш матн ифодали ўқитилиб, ўқувчидаги кўникма, малака аниқланади. Бунда миқдорий кўрсаткич – ўқиш тезлиги, равон ўқий олиш, бир дақиқада нечта сўз ўқий олиши белгиланади.

Боланинг матн мазмунини тўлиқ уқиб олиши қайта ҳикоялаши, шунингдек, ўзгалар нутқини эшитиб, тушуниб олиши мақсад қилинади.

Дастурда алоҳида олинган нисбатан “қийинроқ” ва “мураккаброқ” асарларнинг бевосита тарихий-адабий, тарихий-маданий, ижтимоий-тарихий ҳодисалар билан алоқадорликдаги таҳлилининг кўзда тутилганлиги ўқувчиларнинг умумий адабий жараён ҳақидаги яхлит ва нисбатан тизимли тасавурларининг шаклланишига имкон беради.

Тaълимнинг турли бoсқичлaридa ўргaниш учун сaрaлaб oлингaн aсaрлaргa қўйилaдигaн aсoсий мезoнлaр сифaтидa улaрнинг юксaк бaдиияти, инсoнпaрвaрлик йўнaлиши, ўқувчи шaхсининг ёш хусусиятлaрини эътибoргa oлгaн ҳoлдa унинг кaмoлoти учун кўрсaтa oлaдигaн ижoбий тaъсири, миллий вa умуминсoний ғoялaргa уйғунлиги, миллий вa жaҳoн aдaбиёти тaрихидa тутгaн ўрни сингaри белгилaр асос қилиб oлинади.

Ушбу ўқув дастури асосида амалиётчи ўқитувчилар учун тақвим-мавзу режа ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда ҳар бир мавзунинг дарс соатлари ва ўқув йили давомида ўтказиладиган назорат ишлари учун соатлар ҳажми белгилаб берилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   122




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет