Фикрни оғзаки баён қилиш
|
Товушлар талаффузига риоя қилиш:
-товуш ва ҳарфни фарқлай олиш;
-сўзларни бўғинларга тўғри ажрата олиш;
-рухсат, узр сўраш, илтимос каби нутқ маданиятига доир мурожаат қоидаларига амал қилиш.
|
Фикрни ёзма баён қилиш
|
-80 та сўзгача (1-синф 15-20, 2-синф 30-40, 3-синф 50-60, 4-синф 75-80) бўлган диктантни хатосиз ва матнни ҳуснихат қоидаларига амал қилиб ёзиш;
-6-7 гапдан ( 1-синфда 2-3 та гап , 2-синфда 4-5 та гап, 3-синфда 5-6 та гап,4-синфда 6-7 та гап) иборат содда матн (фикр баён қилиш эҳтиёжи билан боғлиқ мавзу асосида) хабар, тасвир, муҳокама элементли матн ярата олиш, нутқда ўқувчига таниш бўлган ва кўз олдига келтира оладиган буюм, манзара, воқеа-ҳодисалар тасвирини ифодалаш, табрикнома, хат ёзиш, тасвирий баён ёзиш, ёзма нутқда хат бошига риоя қилиш, шахсларга, жойларга, ҳайвонларга атаб қўйилган номларни бош ҳарфда ёзиш, имло қоидаларига амал қилиш.
|