Научно-методический журнал Серия: Естественно-технические науки. Социальные и экономические науки. Филологические науки



Pdf көрінісі
бет33/231
Дата30.07.2023
өлшемі4,81 Mb.
#179664
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   231
Байланысты:
2-сан 2023 (1-серия)

Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
22
Ádebiyatlar 
1. Юшкевич А.П. История математики в средние века . -М-.: Физматгиз, 1961.
2. Abduraxmanov A., Narmanov A., Narmuratov N. Matematika tarixi oqıw qollanba. – Toshkent: «Fan va texnologiya», 2016. 
3. Останов К., Бекназаров Д., Адилова С. Использование сведений о жизни и математической наследии Беруни на уроках 
математики

Педагогическая наука,
2006. 
4. Булгаков П.Г. Жизнь труды Беруни. -Т.: «Фан». 1972. 
5. Кедров Б.Н., Розенфельд Б.А. Абу Райхан Беруни. -М.: «Наука», 1973.
REZYUME.
Maqola Markaziy Osiyaning atoqli olimi Abu Rayhon Beruniyning 1050 yilligi va uning matematikada olib borgan 
ilmiy faoliyatiga bag

ishlab yozilgan.
РЕЗЮМЕ. 
Статья посвящена 1050-летию со дня рождения известного среднеазиатского ученого Абу Райхана Беруни и 
его научной деятельности в области математики.
SUMMARY. 
The article is dedicated to the 1050th anniversary of the famous Central Asian scientist Abu Rayhan Beruni and his 
scientific activities in mathematics. 
 
ЙЎЛОВЧИЛАР ОҚИМИ МОНИТОРИНГИ 
Д.Ф.Йўлдошев
 – таянч докторант 
Б.З.Эргашев
 – таянч докторант 
Тошкент давлат транспорт университети 
Таянч сўзлар: 
йўловчилар оқими, мониторинг, жамоат транспорти, шаҳар агломерацияси, транспорт тармоғи.
 
Ключевые слова:
пассажиропоток, мониторинг, общественный транспорт, городская агломерация, транспортная сеть. 
Key words:
passenger flow, monitoring, public transport, urban agglomeration, transport network. 
 
 
Бугунги кунда Тошкент шаҳри йўналишли 
автобусларда йўловчиларга ишончли хизмат кўрсатиш 
йўловчилар оқими мониторингини доимий ўтказиш 
билан чамбарчас боғлиқ. 
 
Тошкент 
шаҳрида 
жамоат 
транспортларини 
ривожлантиришнинг 
стратегик 
йўналишларини 
шакллантириш ҳамда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш умумий йўналишлари, шаҳарга кириб 
келувчи йўловчилар оқимининг транспортга бўлган 
талабини 
қондира 
олувчи 
магистрал 
автобус 
йўналишлари оптимал тизимини ташкил этиш билан 
узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак. Сўнгги 
йилларда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти 
соҳасида инфратузилмани зарур модернизация қилиш, 
янги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш, жамоат 
транспортларига устуворлик бериш масалалари бўйича 
бир қанча лойиҳалар амалга оширилди, бу эса йўловчи 
ташишга бўлган ортиб бораѐтган талабни қондириш ва 
келгусида ривожланиш учун маълум даражада захира 
яратиш имконини берди.
Магистрал йўналишларда автобуслар ҳаракати ва 
йўловчилар оқими мониторинги бўйича дунѐ олимлари 
томонидан бир қанча тадқиқотлар ўтказилган.
Ҳусусан,
Россия Федерацияси олимаси Д.В.Петрова 
Москва шаҳри ақлли шаҳар концепциясига мувофиқ
шаҳар жамоат транспортларида йўловчилар ташишнинг 
мониторингини замонавий ташкил этиш масалаларида 
тадқиқот олиб борган. Тадқиқотда Москва шаҳрида 
йўловчиларни ташишнинг энг самарали усуллари ҳамда 
йўловчилар оқимини мониторингини реал вақт 
режимидаги моделлари таклиф этилган [1].
Белоруссия миллий техника, Брест давлат техника 
университети олимлари Д.В.Капский, О.А.Капцевич, 
В.В.Касьяник, А.В.Евтухлар навигация маълумотлари-
дан фойдаланиб магистрал йўллар, кўча-йўл тармоғида 
транспорт воситалар харакатини математик моделлар 
орқали таҳлил этиб, транспорт оқими асосий 
кўрсаткичлар бахоловчи методни ишлаб чиқишган [2]. 
Рус тадқиқотчилари М.Б.Польгун, А.В.Воробьѐва, 
А.В.Остроухлар йўловчи транспортининг нозимлик 
бошқарувида қўлланилиб келинаѐтган моделларнинг
кучли нозик томонлари ва ишлаш принципларини 
таҳлил этишган, амалиѐтга татбиқ этиш учун мос 
моделни таклиф этишган [3]. 
Иркутск илмий тадқиқот институти тадқиқотчиси 
Д.А.Никулина ГЛОНАСС/GPS технологияларидан 
фойдаланиб тадқиқотлар олиб борган. Тадқиқот 
натижаларига кўра йўналишда белгиланган вақт бўйича 
транспорт ҳаракатини таъминлашга, автобуслар тиғиз 
вақтларда 
ҳаракати 
интервалини 
95% 
гача 
оптималлаштиришга эришилган [4]. 
Бугунги кунда жамоат транспорти тизими салмоқли 
ривожланган Германия, Швеция, Корея, Хитой, 
Сингапур, 
АҚШ 
каби 
мамлакатларда 
шаҳар 
агломерацияларида йўловчилар оқимини кузатиш 
имконини берувчи тизимларнинг кенг доираси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 
2 февралдаги ПҚ-111-сон қарорига мувофиқ жамоат 
транспортларида кунлик йўловчи ташиш ҳажмини 
ошириш бўйича, Тошкент шаҳри аҳолиси ва шаҳар 
меҳмонларини жамоат транспортларидан фойдаланиш
кўрсаткичларини оширишда бир қанча чора-тадбирлар 
амалга оширилмоқда. Шаҳар йўналишли автоусларида 
йўловчилар оқими ўзгаришини реал вақт режимида 
мониторингини олиб бориш имконини берувчи ахборот 
тизими ва маълумотлар омборини жорий етиш 
йўналишларда автобуслар ҳаракатини йўловчилар 
оқимига мувофиқлаштириш масалаларини ҳал этишга 
ѐрдам беради. 
Шаҳар йўналишли автобусларида йўловчилар 
оқимини мониторинг қилиш усулларини қуйида 
тавсифланган бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. 

Жамланган давр узунлиги бўйича тизимли усул: 
Мониторингнинг тизимли усули деганда маълум 
бир маршрут бўйлаб транспорт воситаларининг 
ҳаракати давомида ҳар куни ўтказиладиган тадқиқотлар 
тушунилади. 
Бир марталик мониторинг усули - ишлаб чиқилган 
дастур доирасида амалга ошириладиган, белгиланган 
мақсадлар билан изоҳланадиган қисқа муддатли 
сўровлар деб аталади. 

Транспорт тармоғининг кенглиги бўйича: 
Узлуксиз текширувлар бутун транспорт тармоғида 
бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Доимий 
сўровлар 
натижаларига 
кўра 
транспорт 
инфратузилмаси билан боғлиқ муҳим муаммолар ҳал 
этилади. Маҳаллий, хусусий, торроқ ва аниқроқ 
вазифаларни ҳал қилиш учун маршрут тармоғининг 
алоҳида ҳудудларида, зиддиятли нуқталарда ѐки баъзи 
маршрутларда намунавий сўровлар ўтказилади.

Таҳлиллар йўли билан: 
Aҳолининг, йўловчиларнинг ѐки ҳисобчиларнинг 
амалга оширилган қатновлар тўғрисида махсус 
анкеталарни тўлдиришига асосланган сўровнома 
(анкета) усули. Бу усул респондент ва сўров ўтказувчи 
шахс ўртасидаги шахсий алоқа орқали танлаб олиб 
борилади. 
Сўровнинг 
ҳисобот-статистик 
усули 
чипталарни рўйхатга олиш варақалари ва сотилган 
чипталар сони маълумотларига асосланади. Ҳисобот 
маълумотларидан фойдаланиб, алоҳида йўналишлар 
бўйича транспорт ҳажмини аниқлаш, йўловчилар 
оқимининг кун соатлари, ҳафта кунлари ва бошқалар 
бўйича тақсимланишини ўрнатиш мумкин. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   231




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет