4.1.9.2. АТнинг фойдаланувчи ходимлари ва техник қурилмаларини жойлаштиришга рухсат этилган жой майдони, электр таъминоти тармоқларининг параметрлари ва б.қ. учун дастлабки талаблар Ходимлар ва техник қурилмаларини жойлаштириш учун рухсат
этилган жой майдонларга қўйиладиган талаблар ЎзAAAнинг 2004 йил 31
декабрдаги 443-сон буйруғи билан киритилган Қ 055: 2004 Қоидаларининг
талабларига жавоб бериши керак.
Биноларни ва уларнинг жиҳозларини жойлаштириш ваколатсиз
шахсларнинг уларга рухсатсиз кириши эҳтимолини истисно қилиши ва ушбу
биноларда жойлашган махфий ҳужжатлар ва техник жиҳозларнинг
сақланишини таъминлаши керак.
Ускуналарни,
техник
воситаларни
жойлаштириш
хавфсизлик
талаблари, санитария меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб
бериши керак.
Техник ускуналарни электр таъминоти учун ерга кўмилган контурга
туташган нейтрал 380/220 В (+ 10-15)% частотаси 50 Гц (+ 1-1) Гц ва электр
таъминоти ишончлилигининг биринчи тоифасига эга бўлган уч фазали тўрт
симли тармоқ таъминланиши керак. Ҳар бир техник мослама ерга кўмилган
контурга туташган нейтрал билан алоқаси бўлган тармоқ розеткалари орқали
50 Гц частотада бир фазали 220 В кучланиш билан ишлаши таъминланиши
керак.