4.1.8. АТ олиб юришга мослашган қисми учун мобиллик талаблари АТ вазиятлар марказида фойдаланишга мўлжалланган бўлганлиги сабабли
кўчма компютерлар учун транспортга бўлган талаблар тақдим этилмаган.
4.1.9. АТ таркибий қисмларини ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва сақлашга қўйиладиган талаблар АТ фойдаланиш эксплуатация ҳужжатлари ва техник хизмат кўрсатиш
регламентига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Тизимнинг таркибий қисмларининг техник қурилмаларини ишлатиш,
сақлаш шартлари, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш турлари ва
частотаси ишлаб чиқарувчиларнинг ҳужжатларида белгиланган фойдаланиш,
техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва сақлаш талабларига жавоб бериши
керак.
Тизимга хизмат кўрсатишни хизмат кўрсатувчи ходимлар амалга
ошириши керак.
АТга техник хизмат кўрсатиш эксплуатация учун маъсул ходимлар
томонидан амалга оширилиши керак. Ишлайдиган ходимларнинг сони,
ишлаш тартиби ва функцияларига қўйиладиган талаблар ушбу ҳужжатнинг
4.1.3.1 ва 4.1.9.3 бўлимларида белгиланган.
Aмалга ошириладиган объектларда техник хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш учун ихтисослаштирилган хизматлардан ёки бўлинмалардан
фойдаланишга рухсат берилади.
Тизимга кунлик техник хизмат кўрсатилиши керак. Носозликлар юзага
келганда, тезкор техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш керак, уларнинг
муддати тикланиш вақтининг белгиланган кўрсатгичларидан ошмаслиги
керак.
АТ ускуналарини таъмирлаш унинг бир хил тип элементларини Тизим
тўхтатилмасдан алмаштириш имкониятини яратиши керак.