91
ҚОРЫТЫНДЫ АТТЕСТАТТАУ ТАПСЫРМАЛАРЫ
ЎЗБЕК ТИЛИ
(Инклюзив синфлар учун)
2-вариант
Иккита матнни ўқинг ва топшириқни бажаринг.
А матни:
Китоб – инсоннинг дўсти
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим
манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани
учун ҳам
халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.
Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-
қонига сингиб кетган.
Буюк алломаларимиз, атоқли ёзувчиларимиз ҳам
китоб орқали буюк
кишилар бўлиб етишганлар.Биз ҳам айнан китоб орқалиалломаларимизнинг буюк
ишлари билан танишмоқдамиз.
Китоб бир неча йиллар аввал пайдо бўлган. Бу даврларда у турли
кўринишда эга эди. Китоб аввал лойдан тайёрланган. Кейинчалик ҳайвон
терисига ёзиб китоб қилишган. Тахтачага ёзиб китоб тайёрлаганлар. Сўнг ипак
матолардан, ундан сўнг қоғоздан китоб қилишган.Китобларнинг ҳажми,
шакли
ҳар турлича бўлган. Авваллари китобларни босмахонада ҳарф териш
машиналарида теришган. Эндиликда улар компьютер ёрдамида осонгина ёзилади.
Сўнг босмахоналарга юборилади. Машиналар варақларини тахлайди ва тикади.
Китобни
яхши асрасангиз, у фақат узоқ чидашдан ташқари ўрмонларимиз
ҳам кўпга етади. Бунинг учун эса қанчадан- қанча дарахтлар кесиб олинади.
Шунинг учун қоғознинг бир варағини ҳам исроф қилмаслик керак. Китобларни
яхши сақлаш, унинг умрини узайтириш ўзимизнинг қўлимизда. Йиртилса
елимлаб, кир бўлса тозалаб, эҳтиётлаб сақлашимиз керак!
Достарыңызбен бөлісу: