Bosh muharrir o’rinbosari: Заместитель главного редактора


MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER



Pdf көрінісі
бет41/96
Дата14.09.2024
өлшемі3,08 Mb.
#204332
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   96
Байланысты:
94-27-PB

MUALLIM | УЧИТЕЛЬ | TEACHER
№4 | 2021
 
41 
Keywords
: preschool education, management, reform, automation, monitoring service.
Университет ва педагогика институтларида мактабгача таълим мутахассислигига 
тайёрлашда “Мактабгача таълимда бошқарув ва менежмент” ўқув фанини ўқитиш кўзда 
тутилган.[1] Бундан мақсад Ўзбекистон республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия 
тўғрисида”ги[2] 
Қонун 
вазифаларидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
мактабгача 
таълим 
мутахассисларини бошқарув тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, 
уларда раҳбарлик кўникма ва малакаларини ўстиришдан иборат. Дарҳақиқат, бошқарув 
тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш, таълим сифатини оширишда 
ахборот технологияларидан фойдаланиш бугунги кунннинг талабига айланган. Бошқарув 
тизимида маълумотлар тегишли қарорлар қабул қилиш учун асос ҳисобланади.[3] Ахборот 
технологиясидан фойдаланиш бошқарув тизими сифатини оширишда фаолиятни назорат 
қилишни енгиллаштирибгина қолмай, таълим муассасаси, туман, (шаҳар), вилоят, 
республика миқёсида тезкор маълумот олиш, ахборотларни узатиш, алмашиш, фойдаланиш, 
муҳим қарорлар қабул қилишда ҳам асосий омилдир. Ахборот технологияларини таълим 
жараёнига тадбиқ этиш бошқарув ишларини автоматлаштиришга кенг йўл очиб беради. 
Нафақат бошқарув органларини автоматлаштириш, балки шу тизим билан боғлиқ таълим 
муассасаларини 
ахборот 
технологиялари 
билан 
таъминлашга 
эришиш 
фаолият 
самарадорлигиниоширишга хизмат қилади. Айниқса, мактабгача таълим тизимида 
мониторинг хизмати таълим самарадорлигини оширишда мухим аҳамият касб этади. 
Мактабгача таълимда мониторинг хизматини компьютер технологиялари асосида олиб 
бориш: 
-мактабгача таълим муассасаси, туман (шаҳар), вилоят, республика босқичида амалга 
оширилади ва қоғозсиз тезкор маълумот олиш имконини яратади; 
-таълим муассасалари самарадорлигини ошириш юзасидан ўз вақтида зарур чора-тадбирлар 
белгилайди; 
-мактабгача таълим муассасалари педагог ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради ва таълим 
жараёнининг самарадорлигини оширади;
-мутахассисга таълим жараёни фаолияти қай даражада йўлга қўйилганлигини аниқлашга 
имкон беради; 
-таълим-тарбия мазмунини назорат қилади ва ҳисобга олади;
-педагогик тизим ҳақидаги ахборотларни йиғади, умумлаштиради ва маълумотлар банкини 
яратади;
- муаммоларни аниқлаш, камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади ва бошқарув 
тизими фаолиятини самарали бошқариш учун қарорлар қабул қилиш имкониятини 
беради; 
-мониторинг натижаларини ахборот технолияси асосида жадвал ва диаграммалар 
кўринишида мужассамлаштириш муассасалар фаолиятининг қай даражада амалга 
оширилаётганлиги ва рейтингини белгилайди ҳамда муассасалар ўртасида ўзаро 
рақобатни шакллантиради;
-мониторинг натижаларига қараб муассасалар фаолиятига холисона баҳо бериш имконини 
яратади; 
-таълим муассасаси фаолиятининг барча йўналишлари бўйича (ташкилий ишлар, 
МТМларда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, педагогик кадрлар салоҳияти ва 
таълим-тарбия жараёни) муаммоларни аниқлайди, таҳлил қилади, баҳолайди ва башорат 
қилади, ҳамда тизим фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Ҳулоса қилиб айтганда, таълим муассасасини бошқариш, унинг кундалик фаолиятини 
сифатли ва самарали ташкил этишда раҳбарнинг илмий-методик ва ахборот технологиясидан 
фойдаланиш бўйича салоҳияти катта аҳамиятга эга. Шундай экан, барча мактабгача таълим 
муассасалари раҳбар ходимларини махсус педагогик маълумотли кадрлар билан таъминлаш, 
уларни ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаларини ўстириш, мактабгача таълим 
муассасаларига замонавий компьютер технологияларини киритиш бугунги куннинг долзарб 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   96




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет