Сифати менежменти йўналишидаги ѐндашувлар изоҳланган


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES



Pdf көрінісі
бет9/13
Дата31.03.2022
өлшемі294,11 Kb.
#137495
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Байланысты:
Тоштемирова Таълим сифати бошкаруви ва бу йуналишдаги халкаро моделлар хусусиятлари

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 2 | ISSUE 3 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
DOI: 10.24411/2181-1385-2021-00466 
Academic Research, Uzbekistan 774 www.ares.uz 
оиласига кирувчи халқаро сифат стандартларининг замонавий авлоди ғоялари 
таркибига киритилган.
В.Нуждиннинг таъкидлашича, TQM тамойилари ва методларини таълим 
хизматлари соҳасига мослаштириш натижасида сифатни режалаштириш, 
назорат қилиш ва яхшилаш фаолият турларини ажратиб олиш имконияти пайдо 
бўлган. Дастлаб иқтисодиѐтнинг саноат сектори учун ишлаб чиқилган TQM 
тамойиллари хорижий таълим муассасаларини бошқариш амалиѐтида кенг 
фойдаланилган, АҚШ таълим тизимида 1985 йилдан бошлаб TQM қўлланила 
бошланган ва 1996 йилга келиб сифатни такомиллаштириш тамойилларидан 
252 таълим муассасаларида фойдаланила бошланган. TQM стандартлари 
тавсиялари бўйича яратилган таълим сифатини бошқариш тизими қуйидаги 
тамойилларга асосланилади: 
-
истеъмолчиларга мўлжалланганлиги; 
-
таълим муассасаси раҳбариятининг етакчилиги; 
-
таълим муассасаси ходимларини жалб қилишнинг кенг қамровлилиги; 
-
олий таълим муассасаларида бошқарув қарорларининг аниқ далиллар 
асосида қабул қилиниши; 
-
тизимли ѐндашув асосидаги бошқарув; 
-
таълим сифатини доимий яхшилаш; 
-
субъектлар манфаатдорлиги; 
-
бошқарувга жараѐн сифатида ѐндашиш ва ҳоказо.
Буюк Британияда TQM методикасидан 1990 йиллардан бошлаб 
фойдаланилган бўлиб, сифатни ялпи бошқариш концепциясини қўллаш 
ташаббуси дастлаб АҚШ таълим муассасалари томонидан амалга оширилган. 
Сифат менежменти бўйича жорий этилган TQM методологияси бугунги кунда 
ривожланиб, Канада, Норвегия, Нидерландия, Бразилия, Португалия, Россия 
Федерацияси, Қозоғистон каби мамлакатлар бундан самарали фойдаланиб 
келмоқда.
Аксарият хорижий давлатларда таълим сифатини баҳолаш икки таркибий 
қисмдан, яъни ички (ўзини-ўзи баҳолаш) ва ташқи баҳолашдан иборат бўлиши 
лозимлиги, шунингдек, мазкур ташкил этувчиларнинг аниқ механизмлари ҳар 
хил бўлиши мумкинлиги тан олинади. Сифатни ташқи баҳолаш тизими кўпроқ 
стандартлар ва иқтисодий самарадорлик билан, ички баҳолаш тизими эса 
рақобатбардошлик ва ривожланишга йўналтирилган такомиллаштиришлар 
билан алоқадорликда тушунилади. Дунѐда мавжуд таълим сифатини баҳолаш 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет