Научно-методический журнал Серия: Естественно-технические науки. Социальные и экономические науки. Филологические науки



Pdf көрінісі
бет196/231
Дата30.07.2023
өлшемі4,81 Mb.
#179664
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   231
Байланысты:
2-сан 2023 (1-серия)

Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
108
―Суд‖ қиссаси қаҳрамони туйғуларида ҳам 
Раскольников ҳолатидаги катта умидлар, бой-бадавлат 
бўлиб кетиш хаѐллари билан ѐндошликда эса 
иккиланиш, ҳайиқиш руҳи ҳам ҳукмрон эди. ―Ўғри‖ 
толиб хаѐлига қўшимча равишда ―Суд, даҳшатли қора 
курси. Ҳукм!‖ манзаралари қайта-қайта жонланаверади: 
―Милиционер ўнг қўлини чаккасига қўйиб честь 
берди. 
– Гражданин, сиз.... 
Ғулдираб қолдим. 
– Мен, мен билмасдан... – бошқа гап айтолмадим. 
– Сиз, – шошилмай салмоқлаб гапирарди у.- Сиз 
нега кўча қоидасини бузасиз! Оз бўлмаса машина уриб 
кетай деди-ку! 
У бошқа нималар деди, билмайман. Энтикаман, 
холос‖ [4:144]. 
―Ўғри‖ толиб, худди― бўйнида иллати борнинг оѐғи 
қалтирайди‖ нақлига ўхшаш ҳолатда хавотир, қўрқиш 
гирдобига тушганлигини ҳатто сезмай қолади. 
Ўнгидаям, тушидаям, ҳатто, оддий йўлда, ўтиш 
йўлагида гарангсираб машиналар уриб кетишига сал 
қолган дақиқаларда уни огоҳлантирган йўл-патруль 
милиционеридан ҳам чўчийдиган даражага тушиб 
қолган эди. 
Шундай ҳолда у таксига ўтириб, ѐтоққа қайтиш 
асноси такси машинасининг тасодифан дами чиққан 
балонини дамлашга кўмаклашади. Тасодифан ҳайдовчи 
ҳалиги кассир чолнинг жияни бўлиб чиқади. Ёзувчи 
шофѐрнинг сўзларида ҳам ―ўғри‖нинг қарама-қарши 
хаѐлларини, изтироблар силсиласини ифодалаган: 
―Яхши бола экансан. Кани энди ҳамма ҳам сенга 
ўхшаган инсофли бўлса. Битта ярамас тоғамнинг 
портфелини ўғирлаб кетибди...‖ 
―Юраги ѐмон эди, ўлиб қолишига сал қолди...‖ 
―Шофѐр бу гапи билан ғилдиракка эмас, менинг 
ичимга ел бергандек бўлди. Ёрилиб кетай дедим...‖ 
Асарда ―ўғри‖ атрофидаги бундай фавқулодда 
қарама-қарши 
туйғулар, 
ғойибона 
айбловлар, 
кутилмаган лаънат эшитишлар жараѐни психологик 
жиҳатдан силсилавий равишдаги адабий ракурсда ўз 
ифодасини топган. 
Инсоний пушаймонлик, гуноҳларига иқрорлик, 
натижада Оллоҳ даргоҳига тавба-тазаррусини қилиш 
жараѐнлари – ―Суд‖ қиссаси ғоявий-поэтик кўламининг 
асосий фалсафий-ҳуқуқий пафосини белгилайди.
Пировардида, ―ўғри‖ толиб ҳатто курсдошлари, 
ѐтоқдошлари билан ҳам хайрлашмай олис қишлоғига 
жўнаб кетади. Бунгача у мактаб ўқитувчиларининг 
пулини почта орқали мактабга юборади, техникум 
директорига ўқишдан четлатиш ҳақидаги аризасини 
ҳам ѐзиб қолдиради. 
Тўғри, бир қараганда, ―Суд‖ қиссаси сентименталь
асар таассуротини пайдо қилгандек бўлади. ―Ўғри‖ 
толибнинг ўзини-ўзи суд қилиш одатича кечинган 
руҳий изтироблари, пушаймонликлари бир қадар 
сунъийдек туюлади. Аммо, С.Аҳмаднинг ѐзувчилик 
карьересига хос лирик-поэтик услуб самимияти мазкур 
қисса умумархитектоникасида бир қадар табиийликни, 
ишонтириш маромини ҳосил қила олган. ―Ўғри‖нинг 
чин пушаймонлик хулосаларига келиши учун яратилган 
ҳаѐтий асослар мантиқи ҳам асар ғоявий-бадиий
ишончлилигига поэтик пойдевор яратган.
Ғ.Ғуломнинг ―Менинг ўғригина болам‖ ҳикоясида 
ҳам шундай ўғрилик мавзуидаги воқелик талқинига
дуч келгандай бўламиз. Ота-онасидан етим қолган 
гўдакларга бувиси қарайди. Бир кеча улар айвон остида 
ѐтганларида уйга ўғри тушади. Том устидаги ўғри 
билан Рокия буви ўртасидаги суҳбатдан катта ўғил 
уйғониб кетади. Суҳбат жараѐни тўкилиб турган 
хонадоннинг ҳам, бир этак боласини боқиш илинжида 
ўғрилик қилишга мажбур ўғрининг ҳам аянчли 
аҳволини бўрттириб талқин этишга хизмат қилган. Бу 
ерда ҳам дарддошлик – кўнгиллар муштараклигини, 
камбағаллик ҳасрати ўғри билан муштипар кампир 
ўртасида аллақандай инсоний-руҳий яқинлик ҳолатини 
пайдо қилади. Кампир уйда ҳеч вақо йўқлигидан ўғрига 
ошхонада ҳозир ишлатилмай турган ярим пудлик 
қозонни ола кетишини, шуни сотиб, бирон кунига 
яратишини айтади. Ўғри қашшоқ хонадондан бирон 
нима олиб кетишдан ор қилади, ҳали фаровон замонлар 
келиб, бу қозон ўзларига керак бўлиб қолишини айтади. 
Бу ўринда ѐзувчининг О.Генри ѐки А.Чехов бадиий 
маҳоратига хос ўткир заҳархандали киноя услубига 
яқинлигини кузатиш мумкин. 
Камбағаллик бир-бирига яқинлаштирган ўғри билан 
кампир хушнуд хайрлашадилар, унгача тонг ҳам отиб 
қолади.
Ғ.Ғулом ҳикояси сарлавҳасидаги ―Менинг ўғригина 
болам‖ талқини ҳам аслида ўзига ўхшаш камбағал, 
нотавон, бир бурда нонга зор банда эканлигини 
таъкидлаш воситасидир: шу учун ҳам кекса аѐл 
ўғригаям ўз боласидай самимият ва меҳр, ачиниш ва 
раҳмдиллик билан муносабатда бўлади. 
―- Тўғри айтасиз, бувижон, - деди ўғри, - менинг ҳам 
икки болам, хотиним, битта кампир онам бор, бир 
товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак деганларидек, 
шуларни боқишим керак. Тўртта човати нон топиш 
учун ўзимни ўтга, чўққа, Алининг тиғига ураман. 
Бўлмаса, ишлай десам билагимда қувват бор, ақлу 
ҳушим жойида. Менга ҳозир шу қилиб турган касбим 
ѐқади дейсизми. Туппа-тузук аѐлманд косибнинг 
боласи эдим. Замон чаппасига кетди. Керинска подшо 
бўлгандан кейин уруш тўхтайди, деган эдилар. Ҳали-
бери тўхтайдиган кўринмайди. Ҳали ҳам замон-замон 
ўша илиги тўқларники!‖
[5:24]. 
Роқия кампир бундай талотўплар ҳукмрон замонни 
―қиѐмат-қойим‖ деб билади, ―ноиложликдан-ку, шу 
ҳаром йўлга қадам босибсан, ўзинг тўқроқ, бадавлатроқ 
одамларникига борсанг бўлмайдими?‖ – дея жаврайди 
у. Ҳатто ―ўғригина бола‖сининг эл-юрт олдида тағин 
бадном бўлиб қолмаслигидан ҳам қайғуради. Ўғри 
бунга жавобан, қайси кеча кимнингдир отхонасидан 
―тўртта товуқ, битта хўроз‖ ўғирлаганлиги, натижада 
қўлга тушишига озгина қолганлиги ҳақида шунчаки 
қизиғига гапириб беради. Бу воқеа адиб учун бошқа 
бир иллатни қаламга олишга туртки берган: сирининг ― 
ҳалиям очилишига оз қолган‖ ўғри ―элликбошимиз 
Раҳмонхўжага хўрозни олиб бориб берган эдим, шуни 
босди-босди қилиб юборди‖, - дея бир қадар керилиб 
ҳикоя қилади.
Умуман олганда, дедектив ва криминал мотивдаги 
асарларнинг ўзига хослигига оид талаблардан бири – 
сюжетнинг 
қизиқарлилик 
мақомига 
қурилиши, 
воқеалар структурасининг кутилмаган ғаройиботликлар 
билан омухталигидир. Бу хусусият Достоевский, 
Толстой, А.Конан Дойл, Агата Кристи, Эдгар По каби 
ѐзувчиларнинг криминал асарларидаги фазилатлардан 
бири сюжет линиясининг қизиқарлилиги билан 
ўлчанади. Саид Аҳмаднинг ―Суд‖, Ғ.Ғулом ҳикояси 
сарлавҳасидаги ―Менинг ўғригина болам‖, Абдулла 
Қаҳҳорнинг ―Ўғри‖ асарларининг воқеалар тузилиши, 
сюжет таркибининг кутилмаган қизиқарли, дилтортар 
ҳодисотлар тизими ҳам жанрнинг шу азалий 
фазилатига умуммонандлиги билан характерли. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   231




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет