Ilim h
á
m jámiyet. №2.2023
107
бу асли жуда қашшоқ, ейишга нони бўлмаган, аммо,
ўқишни жон-дилдан истаган бечора йигитнинг
фожиали аҳволини ғоят ачиниш ва афсус билан
тасвирлайди.
Жиноий ҳаракат, фалокат ўлим онларидаги
Родионнинг ҳолатлари образ руҳиятини англаш
воситаларидан биридир.
Хулоса қилиш қийин эмаски, Раскольников каби
қашшоқ, имконсиз, истеъдод-заковатини юксалтира
олмайдиган бечора ѐшлар, бутун Россия, бутун коинот
одамлари, ѐшлари учун ҳам дахлдор кўргулик
саналади.
Чингиз
Айтматов
ўз
мақолаларида
―оламварий фикрлаш‖ иборасини қўллаб, аввало, ҳар
бир ижодкор асарларида олам-жаҳонга хос кенг
фикрлаши ва китобхонларни ҳам шу руҳда тарбиялаши
лозимлигини
уқтиради.
Айтматовнинг
зийрак
тасаввурига кўра, Достоевский айнан инсониятни
ларзага соладиган ғоялар, инсонпарварлик туйғулари
билан, эзилганлар ва хўрланганлар учун мислсиз
қайғуриш руҳи билан адабиѐтга кириб келган [2:93-97].
Раскольников образининг яратилиши муносабати билан
рус адабиѐтида ўта мураккаб ва айни вақтда ҳаѐтий
қаҳрамон тимсоли пайдо бўлади; камбағал, илм-
заковатга интилувчи, орзулари кўп, аммо уларни амалга
оширишга имкони, маблағи йўқ; аламзадаликдан,
камхаржликдан қотиллик қилишга мажбур йигит...
Адабиѐтшунослар,
ижодкорлар
Родион
Раскольников тимсолини яратишда Достоевский
нақадар азоб тортганлиги қайд қилишади. Шу билан
бирга, бу жараѐнда кўнглимиз улуғ бир ойдинлик ҳам
кечиради.
Адабиѐтшунос
олим
Илҳом
Ғаниев
Достоевскийнинг Раскольников образини яратишда
унинг туганмас изтиробларини ифодалашдаги маҳорати
ҳақида ѐзадики, ―Ёзувчи бизни фавқулодда мураккаб
рамз, ишоралар дунѐсига олиб кирмайди. У
Раскольников ички оламида бошланаѐтган, дастлаб
тентираш, алаҳсирашга ўхшаш ҳолларнинг қандайдир
асосларини
бизга
тушунтираѐтгандек
бўлади.
Ҳақиқаттан, буюк мақсадлар одамни бир қадар
чўчитиб, гўѐ тентиратиб қўйиши руҳшуносликдан
маълум‖ [3:30].
Раскольников авлодларга огоҳлантириш, ѐшликка
хос қудрат ва журъатга тўлган мислсиз орзу, ҳам
ниятларни самовий кенгликлардан бир қадар ерга
тушириб, атроф қанчалик мураккаб, тубан, чиркин
бўлмасин, ундан бебаҳо бир гўзаллик қидиришга ва
ниҳоят, уни топишга ўргатиш учун яратилгандек
бўлаверади.
Ўғрилик жинояти – жиноятлар орасида майда ва
арзимайдигани бўлса-да, одамзод шаънини булғайдиган
ярамас қилғилиқлардан, балки жиноятлардан саналади.
Шарқ мумтоз адабиѐтининг панднома руҳидаги
намуналарида ўғрилик одатининг фош қилиниши
мисолларини
биламиз.
О.Генрининг
―Муштарак
кўнгиллар‖, Ғафур Ғуломнинг ―Менинг ўғригина
болам‖, Абдулла Қаҳҳорнинг ―Ўғри‖ каби ҳикояларида,
яна Ғ.Ғуломнинг ―Шум бола‖ қиссасида ўғрилик
иллати билан боғлиқ талқинлар мавжуд. Саид
Аҳмаднинг ―Суд‖ қиссаси шулардан бири. Техникум
ўқувчисининг – қишлоқи йигитнинг ўғриликдан
пушаймонлигини кўрсатиш – асар ғояси, сюжет
йўналишини белгилайди.
―Бир соат ўтдими, икки соат ўтдими билмайман.
Шунча вақт қимирламай тик турганимни икки
тиззамда дармон қолмаганидан билдим‖ [4:139].
У қилиб қўйган машъум ишининг даҳшатини ўтган
вақт ичида билиб қолади. Ҳатто пешонасига
шапиллатиб туширади:
―Нима қилиб қўйдим? Ўғри бўлиб қолдимми?‖
Қисса қаҳрамонининг пушаймонлиги талқинида
сентименталлик руҳи сезилгандек бўлади. Аммо, адиб
бу жараѐнни унинг ўз номидан ифодалаб, бирмунча
табиийликка эришадиям. Техникум ўқувчисининг ўз
ўғрилигидан пушаймонлиги Раскольниковнинг судхўр
кампирни ўлдиргандан сўнгги изтиробларига ўхшаб
кетади.
Мана, ўқувчи ѐтоғида портфелни очади. Бир даста
пул. Ведомость. Пулни санайди. Бир минг икки юз ўн
олти сўм. Яна аллақанча танга-чақа. Ведомостга кўз
ташлайди. Ўн еттинчи мактаб ўқитувчиларининг
таътил пуллари. Шундан сўнг ―ўғри‖ кимни кўрса,
қаерга борса, унинг қилғилигини билиб турганларидек,
ана ҳозир-мана ҳозир унинг ўғрилигини фош
қиладиганларидек ҳолатга тушиб, изтироб, иккиланиш
оғушида қолади. Масалан, бунда адиб ўқувчилар
ѐтоқхонасининг боғбони ва унинг ―ўғри‖ йигитга
муносабатлари сюжетидан унумли фойдаланади. Шу
тариқа ѐзувчи атрофдаги турли кишилар, хатти-
ҳаракатлар воситасида ―ўғри‖нинг руҳий олами
товланишларини бир қадар чуқурроқ ифодалашга
муваффақ бўлади.
Боғбон амаки гуллар тагини кетмонлаб юрган
бўлиб, ўқувчига бир қарайдию, индамай ишини
қилаверади, ―ўғри‖нинг аъзойи бадани муз бўлиб,
юраги ―шув‖ этиб кетади. Илгарилари боғбон ҳар
кўрганда гулқайчисини белига қистириб, аҳволини
сўрарди. Унинг мусофирлигини, қарашадиган ҳеч кими
йўқлигини билиб, невараси тушлик олиб келганда уни
албатта чақиртириб тушарди. Бирга тушлик
қилардилар. Нечун бу гал мунча совуққон қарайди? ―Ё
қилмишимни кўзимдан билиб олдимикан?‖, - дея
шубҳаланади ўқувчи. Асарда ѐзувчи ―ўғри‖ боланинг
ҳолатини, қўрқув ва ҳаяжонларини талқин этишда
―Бўйнида иллати борнинг оѐғи қалтирар‖ мақоли
мазмунига суяниб иш тутган.
Боғбон амак мактаб кассирининг ўша кунги
фаолияти ҳақида ўқувчи йигитга ҳикоя қилиб беради:
― – Банкадан пул олиб келаѐтган экан. Иссиқда
юраги бесаранжом бўлиб қопти. Трамвайдан тушибди-
ю, Мардонни олдида бирпас ўтириб дам олай, деб
менинг олдимга аранг етиб кепти. Аксига олиб мен
ўлгур қовун олгани кетган эдим. Қовун емай, заҳарни
есам бўлмасмиди. Бояқиш мени кутиб ўтириб кўнгли
беҳуд бўлиб қопти. Пул тўла папкасини бир ноинсоф
кўтариб кетибди. Олган одамга буюрмасин. Кафанига,
ўлимига ярасин шу пул‖
[4:111].
Боғбон амакнинг айни ―ўғри‖га номаълум ―ўғри‖ни
қарғаб
айтаѐтган
―Олган
одамга
буюрмасин‖,
―Кафанига, ўлимига ярасин шу пул‖ гаплари криминал
қаҳрамон юрагини бадтар эзиш, бадтар лаънатлаш
ҳавосини авж олдиради.
Психологик таъсир ва айни вақтда ―ўғри‖
руҳиятининг психологик тасаввури ва талқини адиб
учун образ диалектикасининг қат-қатларигача
―Суд‖ қиссаси жаҳон адабиѐти тажрибасида
синалган ―ўз-ўзини суд‖ мақомини, ички коллизияли
кураш
изтироблари
тизимида
образ
ҳолатини
тасвирлаш усулларига анча яқин. Ўқувчи ―Баъзан
қилиб қўйган хатоимни тузатиш қийин эканлигини
англаб, ўзимча режалар тузаман‖, - дея ўз руҳиятини
баѐн қилади. Масалан, бу пулга янги костюм олса
бўлмайдими? Энди ѐтоқда туриб нима қилади?
Квартира олиб кўчиб кетиш керак. Соат олса, ҳатто
тилла соат олсам ҳам бўлаверади.
Бундай ширин орзуларини қилиш ҳолатини бўлиб
кассир чолнинг ярим очиқ нурсиз кўзлари кўриниб
кетарди.
Шу психологик жараѐнда ―Суд‖ қиссаси қаҳрамони
– техникум ўқувчиси тимсоли билан Раскольников
фаолияти орасидаги руҳий изтироблар тизимида баъзи
муштаракликни
кузатиш
мумкин.
Масалан,
Раскольниковнинг ўмарган бойликларини тошнинг
остига яширмоқчи, ташламоқчи бўлади.
|