Научно-методический журнал Серия: Естественно-технические науки. Социальные и экономические науки. Филологические науки


Key words:  detectiveism, criminology, "microcriminal plot", "microdetective reality", psychological effect, psychological  imagination



Pdf көрінісі
бет194/231
Дата30.07.2023
өлшемі4,81 Mb.
#179664
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   231
Байланысты:
2-сан 2023 (1-серия)

Key words: 
detectiveism, criminology, "microcriminal plot", "microdetective reality", psychological effect, psychological 
imagination. 
 
Жаҳон адабиѐти тажрибасида кўриш мумкин бўлган 
ҳодисага кўра, детектив-криминал услубидаги асарлар 
таркибида турфа мавзулар, фалсафий-ижтимоий ғоялар 
тизимида жиноят ва жазо мотиви билан боғлиқ 
масалалар талқини етакчилик қилади. Мантиқан 
олганда, детектив-криминал мавзуи билан боғлиқ 
асарлардаги энг муҳим ғоявий мақсад жиноий 
ҳаракатлар, жиноятчилар фаолиятини ва бу жиноятлар 
жазосининг муқаррарлигини талқин қилишдан ҳам 
иборат. 
Европа ѐки Америка қитъаси адабиѐтида ҳам XVII-
XVIII асрларда детектив-криминал характердаги 
асарлар яратиш анъанаси кенг ривожлана бошлаган. 
Ўзбекистонда эса бу борадаги асарлар намунаси асосан 
ХХ асрнинг 30-йилларидан эътиборан юзага кела 
бошлаган. Адабиѐтшуносларнинг қайд қилишича, 
Шариф Ризонинг ―Қор ѐғди, излар босилди‖ номли 
кичик қиссаси дедектив-саргузашт, жиноятларга қарши 
кураш, изқуварлик мавзуларига оид дастлабки асар 
саналади. 
Бу 
йўналишда 
И.Қаландаровнинг 
―Шохидамас, баргида‖, Ў.Умарбековнинг ―Ёз ѐмғири‖, 
―Фотима-Зуҳра‖, С.Аҳмаднинг ―Суд‖, С.Равшаннинг 
―Чордоқдан отилган ўқ‖ номли асарларини қайд қилиб 
ўтиш мумкин. Бу ҳам Ғарб мамлакатларидаги 
ѐзувчилар томонидан ҳар йили яратиладиган минглаб 
детектив романлар ва қиссалар олдида дарѐдан томчи 
кабидир. 
Детективизм хусусияти айрим асарларда бевосита 
тўлиқ (А.Кристи ―Ўнта негр боласи‖ романи каби) 
ҳолда амал қилса, кўплаб асарларда эса, билвосита 
шаклда намоѐн бўлади. Масалан, Теодор Драйзернинг 
―Америка фожиаси‖, Жек Лондоннинг ―Уч қалб‖ 
романи, айрим ҳикоялари, Оскар Уайльднинг ―Дорион 
Грейнинг портрети‖, Лев Толстойнинг ―Тирилиш‖, 
Михаил Булгаковнинг ―Уста ва Маргарита‖, Габриэль 
Маркеснинг ―Юз йил танҳоликда‖, ―Ошкора қотиллик 
қиссаси‖ асарларида шу хусусият етакчилик қилади. 
Фѐдор Достоевский ижоди бу хилдаги асарларнинг 
энг мукаммали ҳисобланади. Аслида дунѐ адабиѐтида 
психологик, ижтимоий, фалсафий, маиший руҳдаги 
асарлар 
таркибида 
қўлланилган 
дедективизм, 
криминализм хусусиятлари мавжуд асарлар салмоқли 
ва ғоявий-бадиий таъсирчан яратмалар сифатида 
қадрланади. 
Рус 
адабиѐтшунослари, 
жумладан, 
достоевскийшунос олимлар ўз ишларида адиб 
асарларидаги дедективизм, криминал хусусиятларни 
таҳлил қилганда ―микро криминал сюжет‖, ―микро 
дедектив воқелик‖ каби ибораларни ҳам кўп 
ишлатадилар. 
Аслида 
детективизмли 
криминал 
воқеликларнинг ижтимоий-психологик, социал-маиший 
руҳдаги 
асарлар 
таркибида 
қўлланилиши 
бу 
асарларнинг 
ҳаѐтийлигини 
ва 
табиийлигини 
таъминлайди. Чунончи, бир макон ѐки бир замондаги 
воқелик тамоман криминал ҳодисадан ѐки дедектив-
саргузашт 
мотивидан 
иборат 
бўлавермайди. 
Детективизм, криминализм кундалик табиий ҳаѐт 
таркибидаги хусусият сифатидагина ѐндашувда намоѐн 
бўлади.
Достоевский ўз қаҳрамонларининг, айниқса, билиб, 
атайин ѐки билиб-билмай жиноий ишларга қўл урган 
образларининг 
руҳий 
тўлғонишларини 
юксак 
психологик коллизиялар гирдобида тасвирлайди. 
Албатта, ҳар қандай одам ҳам, ҳатто у аблаҳ ва ѐвуз 
қиѐфа эгаси бўлса-да, ѐмонлигидан, қотиллигидан, 
бузғунчилигидан, ўғрилигидан ички пушаймонлик 
кечиниши табиий ҳол. Ёзувчи шу инсоний ҳолатни 
анча нозик ва чуқур илғайди.
Раскольников (―Жиноят ва жазо‖ романи) оддий 
ижара пулини тўлашга имкони бўлмаган ҳолда ижара 
соҳибаси – ашаддий судхўр кампирни ўлдирганидан 
сўнг қилмишидан пушаймон бўлиш каби узлуксиз 
изтироблар уммонига чўкиб қолади. Ёзувчининг 
муддаоларидан бири ҳам қаҳрамонлари изтироби ва 
руҳий тўлғонишларини тасвирлашдан иборат. Чунончи, 
пушаймонлик инсоний хусусиятлардан биридир. 
Борган сари ўзи қилиб қўйган қотиллик ишидан 
Родионнинг кўнгли айниб борарди. Энди дунѐдаги ҳеч 
бир манфаатли нарса уни яна ичкарига қайтиб киришга, 
кампирнинг сандиғини титкилишга ундай олмас эди. 
Аммо у фикри сочилиб, қаттиқ фаромуш бўлиб қолади, 
ҳатто 
нимагадир 
хаѐли 
кетиб 
қолаѐтгандай 
бўлаверарди. Шундай вақтларда Родион бутунлай ҳеч 
нарсани англай олмас ѐки асосий нарсани унутиб
майда ташвишларга ѐпишиб қоларди. Раскольников 
ошхонага кириб у ерда челакда яримлаб қолган сув 
турганлигини кўради-да, қўллари билан болтани ювиб 
қўйиш лозимлигини эслайди. Қўллари қон юқи бўлиб 
қолганди. Болтанинг юзини челакка ташлаб қўяди.
Эътибор берилса, Родион бу ишларни кўнгилда 
изтироб, иккиланиш, қўрқиш асносида бажаради. 
Бундай титроқ уни то тергов ва судгача, каторга ва 
Сибир сургуни жараѐнларидаям тарк этмайди. Ёзувчи 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   231




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет