Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет88/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
87
«Юлдош-ку!» деб юборди Зулфия ичида.  
— Юринг, опа, — деган оваози келди Собиржоннинг. Зулфия шундагина тор, шифти паст, 
зим-зиё йўлакда милт-милт қилиб жон сақлаётган шуълани кўрди-да, оёғини бирдан ердан узди. 
Шуъла кўринган томонга икки қадам қўйганда Насвали буви: 
— И-и, Зулфиой, уёққа эмас, буёққа, буёқка, — деди шошиб унинг билагидан тутиб.  
Инсон  зоти  абадул-абад  йилт  этган  бўлса-да  ёруғлик  сари  интилишши  бу  чоқ  Зулфия 
хаёлига  келтиртмади  албатта,  бироқ  у  одамлар  одамларни  фақат  ёруғлик  томон  даъват 
қиладилар, бошлайдилар деб ишонар, шундай ўйлар эди. Аммо-лекин Тўқмоқдан не шодиёнаю, 
не  ёруғ  ниятлар  билан  йўлга  чиқган  бўлса  не  шоду  ҳуррамликлар  билан  Тошкентга  етиб 
келганлари ва у
 
лаҳза сайин ўзларини қарши олаётган ёвуз ва даҳшатли қоронғилик ичига кириб 
кетишаётганини  ич-ичидан  туйиб  юрагини  бировга  солаётган  оғриқдан  ўзини  қўярга  жой 
тополмаётган эди.  
У  шу  хаёлларда  Насвали  бувининг  етовида  пайпасланиб-амаллаб  нарвонга  оёқ  қўйди.  Бир 
поғона  кўтарилди.  Яна  нарвон  қаттиқ  ғичирладп.  Зулфиянинг  юраги  орқага  тортиб  кетди — 
нарвонга  чиқишдан  олдин  кўзига  кўринган  шуълани  излади.  Тпнолмади.  Паранжисининг 
этагини йиғиб оёғининг остига қарамоқчи бўлди.  
— Онангни қўлидан торт, — деди тепада Мактабхон она.  
— Она, қўлиззи беринг, — деди Собиржон.  
Зулфия  «ҳозир»  деди-да,  нарвоидан  яна  икки-уч  поғона  кўтарилди.  У  онда-сонда  тушида 
шундай аҳволга тушар — ниҳоятда тор ва қоронғи оралиқдан қисилиб ўрилиб-сирғалиб нафаси 
қайтиб  ўтиб  олгунича  жони  ҳалқумига  келар — тушидаги  азобдан  кун  бўйи  ўзига  келолмай 
юрарди.  
Ҳозир  ўнгида  худди  ўшандай  аҳволда  қолди.  У  ўғлининг  мададида  нарвоннинг  юқори 
поғонасидан  икки-уч  бўйра  катталигидаги  тор  саҳнга  оёқ  қўйди.  Кетидан  изма-из  чиққан 
Насвали бувига ҳам, Мактабхон онанинг, яна бир нотаниш аёлнинг қимтиниб ичкарига таклиф 
қилаётганига  ҳам  эътибор  қилмай  чачвон  ва  паранжини  қўлига  олганича  осмонга  қаради. 
Турган жойида ўгирилиб аланглади. Юлдуз кўринмайди.  
— Намунча юлдуз қидириб қолдийз, Зулфихон? Зулфия Мактабхон онанинг иродасига, ҳар 
қандай вазиятда эркакшодалик билан ўзини йўқотмай, ҳатто ҳазил-мутойибага ўрин топиишга 
ҳайрон  қолар,  унинг  бу  фазилатидан  ўрнак  олишага  ннтилар  эди.  Бинобарин,  шу  топда  ўзига 
ёқмаса-да,  лоақал  онасидек  маслаҳатгўйи  бўлиб  қолган  тўнғич  кундошнииг  ҳурмати  учун 
мутойибага яраша жавоб беригага уринди: 
— Юлдуз кўриб қолайлик, деяпман, опа. Топсам сизга ҳам кўрсатмоқчи эдим...  
Шундай  дедию,  ҳазили  ҳазилдан  кўра  кўнглидаги  қўрқув-хатарнинг  даракчиси  бўлиб 
қолганини кейин сезди.  
—  Умидсизланманг,  Зулфияхон,  умидсизланманг.  Бой  отангиз  омон  бўлсалар  кўчимиз 
кўчада қолмайди, иншоаллоҳ.  
— Худо хоҳласа шундай бўлади, — унга илова қилди Насвали буви.  
Икки кундош, икки ўғилл, Насвали буви, мезбон аёл ичкарига кириб файзсиз хонада кигиз 
устига  тўшалган  қуруқ  дастурхон  теграгига  омонатгина  ўтириб  юзга  фотиҳа  тортишдию, 
мезбон аёл оёқ учида юриб ташқарига чиқди. Насвали буви гапга тушди: 
—  Боя  мени  шетга  ташлаб  кетишди.  Супурдим.  Ҳаммаёқ  озода.  Ҳай,  Собиржон  болам, 
укангга эҳтиёт бўл, ҳовличанинг чеккасига бормасии, хўпми?.. Ери ўпирилган экан...  
Зулфия чўчиб ёнида жимгина ўтирган Солиҳжонни бағрига босди. Оиланинг ҳақиқий аъзоси 
бўлиб  кетган,  ёшу  кекса  бирдан  ҳурмат  қиладиган  Насивали  бувининг  сўзини  бўлмай,  ўзини, 
Мактабхон  онани  ташвишлантира  ётган  ҳабар  ҳақида  бирон  янги  гап  эшитиш  умидида 
кампирнинг оғзини пойлади. Насвали буви давом этди: 
—  Ўзлари  жой  топишга  кетди.  Сўнг,  оташаравада  келаётган  юкларни  кутиб  олишга  борар 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет