|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
86
Тўхтабойнинг кўнглини тўлдириб юборди— у сўзсиз ва несиз Миркомилга термилди.
Миркомил мазмундор ва салобатли бош ирғаб кўзларини юмиб қўйди ва қуюқ ўрмон қўйнидаги
кимсасиз ёлғизоёқ йўл устида турган кўйи баралла гапирди:
— Тадбирли одамлар қараб турмайдилар, Тўхтабой, ука. Биз ҳам анойи эмасмиз!..
Кўқон аравада кетаётган Мактабхон она йўловчиларнинг ғўнгир-ғўнғирини эшитади-ю
соябон ичидан ташқарига мўралади-да, «Мирободнинг гузари» деди. Араванинг силкиниши
мақомига гарқ бўлиб хомуш хаёл суриб кетаётган Зулфия бошини кўтармади.
Кўчада ит ҳуриди. Мактабхон опанинг тиззасига бошини қўйиб ётган тўрт ёшли Солиҳжон
«Кучу, кучу!» деганча «дик» этиб сакраб турди, Мактабхон она ҳеч бир сўз айтишга мажоли
қолмагандай Солиҳжоннинг қўлидан тутди. Зулфия бояги-бояги— бир нуқтага тикилганча
кўзини узмади. «Йиғлаяпти» деб ўйлади Мактабхон она. Бояги итнинг ҳуришига дайди
итларнинг вовуллаши қўшилди. Солиҳжон яна соябон ичидан таги-қарига чиқишга интилди.
Онасининг, катта онасанинг авзойдан оғир кўнгилсизлик юз берганини ўзича тахмин қилиб
турли хаёлга бораётган Собиржон «Ўтир!.. » деди товушини баландлатмай, укасининг қўлидан
тортиб.
Йўловчилар қўнғир-қўнғири ортда колди. Араванинг тунука қопланган ёғоч ғилдираги
йўлнинг ўнқир-чўнқиридан тарақлаб-гичирлаб, туртилиб-урилиб, карвоннинг, «Ҳа, чувв-э!»
деган асабий ҳайқириши тез-тез эшитила бошланди.
— Қаёққа келяпмиз, котта ойи?..
Мактабхон она ташқарига ягга бир кўз ташлади-да, елка қисди:
— Танимадим. Бу кўчадарни кўрмаганман...
Арава силтанди, гупчаги қаттиқ гачирлади, бир оёғи зум кўтарилиб қайтиб тарақлаб тушди.
Соябоннинг гардиши сингудай қисирлади. Зулфия йиғлаб юборди. Собиржон онасини
овитмоқчи бўлгандек уиниг елкасини силади. Солиҳжон онаси не сабабдан йиғлаб юборганига
ақли етмасдан жим бўлиб қолди.
— Солиҳжон, укангни маҳкам ушла, болам. Йўл чатоққа ўхшайди, ағанаб тушмасин тағин!
Тўрт ёшли Солиҳжон йўлнинг нотекислигидан эмас, балки ундан даҳшатлироқ бир хавф-
хатарни кўргандек ўзини онасининг пинжига ташлади. Ниҳоят, Зулфия тилга кирди. У бошини
кўтармай, сўради:
— Қаёқка боришимизни айтдиларми?..
— Қаёқка бораётганимиз ёлғиз Яратганга аён... Шом намозига азон ешитилиб оқшом
пардаси яқинлашаётганиданми ёхуд Мактабхон опанинг ўйчан бир кайфиятда берган
жавобининг мавҳум лигиданми — кичкина соябон ичи туйқус қоронғилагади.
Зулфия аравадан тушганда ҳам атроф ним коронғилигидан ҳайрон бўлди. Кўча тор, икала
томондаги гувалак девар қўқон аравасига ғилдиракларидан пастроқ эди. Уларга ҳеч ким пешвоз
чиқмаган эди. Фақат кимнингдир «Буёққа» деган қарийб шипшигани товуши эшитилди-да
аравадан бўгчасини кўлтиқлаб бирннчи тушган Мактабхон опа ортиқ илтифот кутмай тор ва
ичакдай узун йўлка бўйлаб юрди. Зулфия аравадан турганда камдир Солиҳжонни кўтариб олди
— тор йўлакнинг коронғилигидан ташқари унинг юракни сиқиб юборадиган биқиқлигидан
Зулфия нафаси қайтиб, чачвоннинг бир чеккасинн кўтарди. Адоғида қўш қаватли, пастак эшик
кўриб турган йўлак назарида жуда узундай туюлди, Зулфия бошини кўтариб тепага қаради —
кўк дарахт шохлари орасидан қорамтир осмон парчаси қўринди. «Ҳартугул, осмон кўринар
экан», деди Зулфия енгил нафас олиб. Бироқ бу енгил тортиши узоққа чўзилмади — у эшик
остонасидан ичкарига бир қадам қўйдию, бетига урилган зимистоннинг қуюқлигидан ҳушини
йўқотаёзди. Кўз олди қороюғилашди. Тўхтади. Темирдай қаттиқ қўл кўксидан итаргандай
бўлди, у ортик оёғини силжитолмай қолди.
— Буёққа, Зулфиой, буёққа!..
Зулфия Насвали бувиннг овозиии таниди эшитди, лекин бувининг ўзи кўзга кўринмади.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|