Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет61/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
...  Ўша  тобда  Ошиқ  ниҳоят  ўзини  бахтиёр  ҳис  этган  бўлса  керак.  Албатта-да!  Ҳадемай 
руҳлари қовушиб-чирмашиб кетаридан умидвор бўлган ахир.  
Хаёлидан  ғалати  манзаралар  кечаркан,  Ошиқ-Маъшуқнинг  сўнгги  лаҳзадаги  аламли, 
армонли  розлари  қулоқларига  оҳиста  чалинаётгандек  туюлди:  модомики  бу  дунёсида  бизга 
қовушиш  насиб  қилмас  экан,  кел,  у  дунёга  бирга  равона  бўлайлик,  Маъшуқам!..  Тану  жоним 
билан сеникиман, Ошиғим!.. Кетдик, Маъшуқам!..  
... ана, Ошиқ тошдан тошга, чўққидан чўққига урилиб, пастга учиб бораяпти.  
Бехос даҳшатга тушиб, бирдан қичқириб юборади: Маъшуқааааа!..  
Ва беихтиёр орқага қайрилади.  
Кейин,  Маъшуқанинг  жонҳоври  қочиб  бораётгаиини  кўриб  турган  қўйлар,  кўзгилар,  ҳатто 
шайтон  эчкилар  ҳам  донг  қотиб,  аламдан  тошга  қўнишади.  Ошиқ...  чала  ўлик  Ошиқ  эса 
Маъшуқанинг ногаҳоний хиёнатига бардош беролмай инграб юборадию, кўзларидан ёш аралаш 
қон тома бошлайди.  
Ровий ривоятича ҳамон Ошиқнинг кўзларидан ёш аралаш қон томармиш. Ана, қаранг. Кояга 
кўтарилолган одам тошга айланиб қолган қўй-қўзилару эчкиларни ҳам албатта кўради.  
... Чинмикан шу?.. Чин... чин бўлса керак.  
Баланддаги  одамсиёқли  тошга  киприк  қоқмай  тикилиб,  унинг  кўздек  қорайиб  кўринаётган 
иккита  катта-катта  тешигидан  чиндан  ҳам  зардобга  ўхшаш  аллақандай  бир  суюқлик 
томаётганиии кўрди. Ҳар бир томчи чак... чак томаётиб, қуёш нурида ялт-юлт шуълаланмоқда 
эди.  
Ногоҳ, ингроқ товушга тасалли бергудай, айни кезда хўрсиниқни ҳам эслатадиган инжа бир 
сас юрагига оқиб кираётганини ҳис этди.  
... ёки чўққилар, қоялар оралаб эсаётган шабадамикан-а? 
Секин сўқмоқдан кўтарила бошлади.  
Бир маҳал, қияма текисликда, қовжираган ўт-ўланлар устига адёл тўшаб, қуёшда тобланиб 
ётган — ёпирай! — қип-яланғоч аёлларни кўрди. Кўрдию уялиб кетди... Тағин хиёл юргач, яна 
бир ялангликда холос овратпўш кийган уч эркагу уч аёлга нигоҳи тушдию, тўхтаб қолди. Улар 
бир-бирининг баданига нимадир суриб, бир-бирларини уқаламоқда эдилар.  
Шу пайтда, наридан каттакон бир эчкиэмар, тилини ўйнатган кўйи, кўзларини чақчайтириб, 
ўрмалаб  ўтаверди.  Унинг  тили  илонники  сингари  қорамтир,  лекнн  анча  узунроқ  экан.  Унга 
қараб туриб, сесканиб кетди. Ортига қайтди.  
Ҳамон  ингроқ  бир  сас  юрагига  оқиб  кираётгандек  эди.  Сўқмоқдан  дара  томон  қайта  ётиб, 
Ошиқ тоғ рупарасидаги Маъшуқ тоғига хомуш тикиларкан, Маъшуқа тўғрисида эшитганларини 
эслади,  буни  устига  ёш  хотин  олганидан  сўнг,  Маъшуқа  ҳув  булутлар  орасидан  туманланиб 
кўринаётган қоядан ўзини пастга отган экан. Ҳали-ҳануз дара бўйлаб Маъшуқанинг оҳу фиғони 
бетиним-беқарор кезармиш.  
...  тунлари  гоҳ  йигит  кулгига  менгзаб  туюлаётган  товушлар  чиндан  ҳам...  Одамнинг 
ишонгиси келмайди-ю, лекин... Қизиқ! 
Ётоқхонага  ҳорғин  қайтаркан,  тобора  зерикаётганини  сезди.  Назарида,  яйраб  ҳордиқ 
чиқармоғи  учун  нимадир  кам,  лекин  айни  пайтда  иималардир  керагидан  ҳам  ортиқча  эди. 
Айниқса, анов гули беорлардан шу қадар безорки, ҳар дақиқада қочворишга тайёр. Ажаб, агар 
ҳамкасабаси Анвар Охун шунақа жойларга келиб қолса, нима қилган бўларди-а? 
Кўнглидан  ғалати  бир  фикр  кечди.  Анвар  Охунни  зўравонлик  билан  бошлаб  келиб,  ўнг 
томондаги бўш хонага жойлаштирса-чи?...  
Анвар  Охун  жуда  ажойиб  йигит.  Бировнинг  ҳақига,  бировларнинг  хасмига  кўз 
олайтирадиганлардан  эмас.  Ҳафта  сайин  ишхонада  арзон  гўшт  сотилятганда,  бисмиллосиз 
сўйилган, деб олмайди ҳатто... Аммо, фақирнинг юраги хаста.  
Бир  қадар  ҳаяжон  ҳамда  хаёлчанлик  билан  мармар  зиналардан  кўтарилаётиб,  юқоридан 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет