|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
64
Дуркунхон нимадир сўраб кирган пайтда Йигит тўшакда газета ўқиб ётган эди. Ўзидан
билиб чиқиб кетар, деб турмади. Ётаверди.
Ниҳоят, Дуркунхон ишшайиб жойидан қўзғалди-да, чаққон эшикни қулфлаб қайтгач:
— Шунча ўзимни кўз-кўзлаганим етар! — деди...
— Худбин экансан. Бўл, нарироқ сурил!
Тун эди. Алламаҳал эди. Аммо, Йигит мутлақо бунақасини кутмаган эди:
— Чироқни ўчирмайсанми? — деди, негадир овозини ўзи аранг эшитди.
Дуркунхон эса хушҳоллик билан:
— Менга барибир, — деди.
— Эринг йўқми, Дуркунхон?
— Дуркунхонинг нимаси?
— Сенга ўзимча шунақа от қўйганман.
— Ҳм-м, яхши экан... Эрим бор. Полковник. Ҳарбий билим юрти бошлиғи. Биттагина қизим
бор. Бу йил бешинчига ўтди. Ҳозир қизим Артекда... Биласанми, сенга очиғини айтсам, бу ёққа
келганимдан кейин шундай бўлдим: кечалари ором олиб ухлаёлмайман — қулоқларимга ҳар
хил товушлар чалинаётгандек, никоҳ тўйим бўлаётгандек, ҳали замон тўй тугайдию, куёвим
билан ёлғиз қоладигандекман... Лекин қани ўша куёв?.. Энди ўзинг куёвим бўласан, жончиғим!
... на чора. Аммо, негадир кўнгилда ўлимтик ҳирсдан бўлак бирор бир ёқимли туйғудан асар
йўқ. Йўқ!
Дуркунхоннинг баданидаги нозик тиртиққа ишора қилиб:
— Нима учун ундай бўлган? — деб сўради Йигит.
— А-а!.. — деди Дуркунхон, сўнг ҳушлар-ҳушламас қўшиб қўйди. — Доялар қорнимни
ёриб, қизимни олишган.
Нечундир тобора Йигитнинг кўнгли ғашланмоқда эди.
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|