www.ziyouz.com кутубхонаси
62
чаққон тушиб келаётган йигирма ёшлардаги чиройли бир бўтакўз қизнинг йўлини беихтиёр
тўсди. Ва ҳижолатангиз қизариб:
— Кечирасиз, — деди. — Сиз кеча келгансиз-а? Қиз сирма кўйлак-шим кийган, қадди-
қомати зебо, бўта кўзлари осмон ранглигиданми янаям чақнаётгандек эди:
— Йўқ, — деди Бўтакўз, кифт учириб. — Бугун бешинчи кун... Нима эди?
Негадир баттар ўнгайсизланаётган эса-да:
— Нечанчи хонада турасиз? — деб сўради йигит.
Бўтакўз кулимсисираб, тағин кифт учирди:
— 555-чида, — деди.
— Э... 553-чининг рўпарасидами?.. Мен 551-чидаман.
— Билмас эканман. — Бўтакўз четланиб ўтмоққа чоғланаркан, саволчан тикилиб, яна
ёқимли кулимсиради. — Мен сибирликман, — деди. — Туғма юрак қийноғи дардим бор.
Шунинг учун ҳеч қачон турмушга чиқмоқчи эмасман. Йигитлар билан танишиш истагим ҳам
йўқ... Марҳамат, яна саволингиз борми?
— Ташаккур! — деди Йигит кулиб. — Кутганимдан ҳам зиёдароқ жавоб бердингиз.
Йигит тавозе билан Бўтакўзга йўл бўшатди. ... яхши бўлди! Анвар Охунни Бўтакўз билан
таништириб қўяман.
«Время»дан сўнг, Йигит хонасига қайтди. Аччиқ чой дамлади. Шопирди. Кейин, юмшоқ
курсига чўкиб, қўлига газетани олди, эринчоқлик билан варақлай бошлади.
Эшик тиқиллади.
Нохуш ўрнидан турди. Тўнғиллаб бориб, эшикни очди. Очдию, енгсиз, ёқасиз халатда
кўзлари чақнаб турган Дўндиқчага нигоҳи тушиб, пешонаси тиришди, лекин мусулмончилик
юзасидан:
— Марҳамат, — деди.
— Ҳа, қочоқ! — деди Дўндиқча жилмайиб. — Мана таклиф қилмасанг ҳам, ўзим келдим.
Майлими кираверсам?
— Майли, кира қол.
Йигитнинг у қадар хушламаётганини сезгандек, Дўндиқча бир зум навозишли мунграйгач,
саллона юриб, ичкарига кирди. Халати чўнтагидан шиғилдоқ қоғозга ўроғлиқ нимадир чиқариб,
столга қўйди.
— Уф-ф! Ҳойнаҳой, ароқ бўлса керак.
Ўшандан буён, — бирга шаҳар кезгани таклиф қилинган кундал бери — Йигит унинг кўзига
кўринмай юрган эди.
Йигит курсига ишора қилиб:
— Ўтир, — деди.
— Ўзинг курсида ўтира қол, мен бу ерга... — деб, Дўндиқча адёл ёпилган тўшак устига
ўтирди.
... э, мол! Тўшакниям расво қилди.
— Бугун биз Полвон қояга чиққани борган эдик, — деди Дўндиқча. — Ажойиб! Салкам уч
минг газ-а! Булутлар худди сочингизни, юзларингизни силаб ўтаётгандек. Шунақаям
ёқимлики!.. Лекин қор учқунлаб тургани учунми, анча аёз экан.
Йигит чой қуйиб узатаркан:
— Чой ичсанг қизийсан, — деди.
— Йўқ, чой ичмайман, — деди Дўндиқча. — Коньякни оч, ўшани ичамиз. Полвон қоядаги
қаҳвахонадан сен учун олганман.
Йигит бош чайқаб:
— Менга тўғри келмайди бу, — деди. — Шунингсиз ҳам ўзи кечалари базўр ухлаяпман.
Дўндиқча истиғноли чимирилиб:
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |