www.ziyouz.com кутубхонаси
60
— Бизларни эмас, сизни! — деди дўхтир. Бир зум Йигит дўхтирга тикилиб қолди.
... ҳм-м, демак, руҳга ишонмас экан. Сўнг, йигит паришон бош ирғаб:
— Майли, мени таъқиб қилаётгандек, дейлик, — деди. — Тағин бир мулоҳазам бор бу
ердаги аёллар енгилтаклиги Маъшуқанинг ҳалигиндай руҳи таъсиридан эмасмикан?
— Бундай ўйлашингизга жиддийроқ асосингиз борми?
— Ошиқ-Маъшуқ ривояти шу ерда тўқилган. Ривоят бежиз эмасдир ахир. Тўғрими?
— Лекин сиз шуни унутмангки, бу ернинг ҳавоси саломатлик учун зарур бўлган газларга
ниҳоятда бой. Бундан ташқари, нарзан дегани — полвон сув дегани эканлигиии ҳам назардан
соқит қилманг-да!.. Нарзан ваннада ётганингизда ўзингизни қандай ҳис этаяпсиз?
— Худди лиммо-лим шампан тўла ҳовузчада чўмилаётгандек маза қиламан. Вижиллайди.
Илиқ-иссиқ пуффакчалар мавжланиб қитиқлайди. Кайф!..
— Жуда тўғри! — деди. — Албатта, шифобахш ҳаво, тоғ босими, нарзан ванна — эркагу аёл
шаҳватини қўзғаб юборади-да!..
... қизиқ, ўзи руҳий усул билан даволовчи дўхтир-у, лекин руҳга ишонмас экан. Аммо,
гапида жон бор. Бир зум жимликдан сўнг:
— Мен кўпроқ Кашпировскийга ишонаман, — деди Йигит. — Чунки у ижтимоий келиб
чиқишингиз билан ҳалқ, чет элда бўлган-бўлмаганлигингиз билан ҳам қизиқиб ўтирмай,
муолажани бошлайвераркан. Ҳатто телевизор орқали ҳам даволай олади. Сиз бўлсангиз юздан
ортиқ саволга ёзма жавоб олганингизга ҳам қаноатланмай, яна сўраб-суриштираяпсиз.
— Агар менга ишонмасангиз, машғулотларимда қатнашишингиздан фойда йўқ, — деб,
дўхтир соатига нигоҳ ташлади. Секин ўрнидан турди. — Мабодо фикрингиз ўзгарса, эртага шу
пайтда келарсиз.
— Ўзгармаса-чи?
— Барибир келишингиз керак.
Зинҳор келмаслигига ишонган кўйи, индамай, хомуш чимирилиб, Йигит хонадан чиқди.
Тушликдан сўнг, Дўндиқчага чап бериб, гулзорлар оралаганча, секин дара адоғи томон
юрди. Дўндиқча боя, бирга шаҳар айланиб қайтайлик, деганида, — юз амри ширин, —
хушламайроқ рози бўлган эди. Ўша заҳоти таклифни рад этолмаганига энди афсусланаяпти.
Начора, бирор баҳона тўқиб, узр сўрар. Ёки, шундан кейин унинг ўзи маъшуқона саъй-
ҳаракатлари беҳудалигини англару, қайта суйкалмай қўяр.
Тоғ пойида паришон туриб қолди. Кейин... атрофга хаёлчан кўз югуртирди. Бир-бирига
мингашиб кетган чўққиларга тикилиб, айни чоғда ўзиии табиатнинг бир бўлаги экани-ю, лекин
табиатга уйғунлашиб кетолмаслигини ўйлади, йўқ, бундай шарафга ожиз бандаси муносиб
эмас. Зеро, она табиат билан уйғунлашиб кетолганлар — ҳурдирлар, яъни бахтиёрдирлар.
Одамзод бахтиёр бўлмоғи учун жуда кўп тўсиқларни енгиб ўтмоғи керак. Лоақал ўзлигидан
ўзиб, хокисору лоқайд, беғаму бепарво... Йўқ, йўқ... табиатдан, жамиятдан нималарнидир кутиб
яшаётган одам асло хокисор бўлолмайди.
Ушбу фикр кўнглидан кечаркан, Азизиддин Насафийдан ўқиган бир ҳикмати ёдига тушди.
Дарвеш, сен— кичик одамсан, бутун олам — бепоён олам, сен — ҳар икки оламнинг бир
заррасисан. Дарвеш! Ўзлигингни англа, ташқи ва ички оламингни тушун. Зеро, англаш —
бепоён оламнинг ибтидоси ва интиҳосидир... Бундан ўзга йўл йўқдир.
Насафийнинг ҳикмати чинлигига яна бир карра иймон келтириб, бошини кўтарди.
Ногоҳ, таажжубдан кўзлари каттариб кетди.
... и, ана, Ошиқнинг папоғи!
Бурксимон каттакон бир тош улкан харсанг чеккасида тўнтарилиб ётарди.
... ана, Ошиқнинг ўзиям чўзилиб ётибди. Бечора!.. Биқини билан тушган экан.
Чиндан ҳам, бурксимон тошдан анча юқорида одам-сиёқли бир харсанг яққол кўзга кўриниб
турарди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |