www.ziyouz.com кутубхонаси
67
Анвар шундай деб ёздию, бекор гап, деб ўйлади. Кейин, бу ёққа келаётиб, бирор йигирма
кунча ўз хаёллари билан ёлғиз қоларидан умидланиб суюнгани ёдига тушди. Энтикди.
Тағин ёзишда давом этди.
* * *
Одам ҳеч қачон ташқи кучлар азобидан қутулолмайди. Ташқи ва руҳий қийноқлардан
қутулмоғи учун ҳеч бўлса одам эсар бўлмоғи керак. Бинобарин, бу дунёда одам озод ҳам,
бахтиёр ҳам бўлолмайди.
* * *
Ёлғизлик — хомхаёлдир айниқса, ушбу замонда! Қулоқларингизга кўзларингиз орқали
ташқи дунё бор булганчликлари билан миянгизга суқилиб кираверади, кираверади, кираверади.
Ёки бекиниб олган маконингизга кимдир кириб келади, ёки бекиниб олган маконингиздан
ночор-ноилож чиқасизу, нопок кимсаларга дуч келасиз, жирканч ғалваларга гувоҳ бўласиз.
Оқибат, хаёлингизда яратган ёлғизлик оламингиздан яна мосуво бўлиб қолаверасиз.
1989 йил.
Анвар ўрнидан турди. Тунчироқни ўчирди. Ечинди. Сўнг тўшакка ҳорғин чўзиларкан, тағин
нима жин уриб видео-кино томошасига боргани ёдига тушдию, кўнглида бир ғашликни ҳис
этди.
... даҳшат, деб ўйлади энг муҳим санъатлардан бири анавинақа фоҳишабозликка чорлаб
турса-я!.. Ҳойнаҳой кинода кўрганларини самарқандлик хонимча энди боплаб амалда
қўллаётган бўлса керак. Албатта-да!.. Йўқ, ҳамиша одамларни итоатда сақлагувчи илоҳий бир
куч-қудратли бир куч зарур экан... Хўш, эрталаб янги соғилган сутдек илиқ, сутдек майин кўлда
Бўтакўз билан бирга чўмилгани борамизми энди, мулла Анвар?.. Бузилаяпсиз, мулла Анвар,
бузилаяпсиз!
Бир маҳал туш кўра бошлади: осмон фалакда, оппоқ булутлар оралаб кинодаги момиқбадан
қизлар билан сузиб юрганмиш.
Йигит кийиниб, пешайвонга чиқди. Сўлиб ётган гулларни четга суриб қўйди.
Эрталаб. Қоялар орасидан қуёш мўралаб, мўл-кўл нур сочаяпти.
Ғиштпарчин йўлкалардан ошхона томон тизилишиб бораётган одамларни кузатаркан,
ғанимат ғамида ғалла ғарами сари ошиқлаётган чумолиларга, айни кезда уларни ўтлагани тақир
яйлов тарафга йўл олган подага ҳам таққослаб, кулимсираб қўйди.
... ҳадемай ўзимиз ҳам улар сафига қўшиламиз... Бир тўда аёлларга бир гала эркакларни
қўшиб... Бунинг нимаси курортмиш-а! Кимдан чиққан ўзи бунақа одат.
Бўйнини чўзиб, Дуркунхоннинг хонасига кирди: Дуркунхон пешайвон рўпарасида соч
тарамоқда эди.
— Салом бердик.
Дуркунхон индамади. Тумшайди.
— В. И. Ленин ибораси.
Йигит атай бепарво оҳангда сўради:
— Нонушта қилгани бормайсанми?
— Ўзинг боравер.
Йигит аччиқ кулиб, ортига бурилди.
Хиёлдан сўнг, одамлар оқимига қўшилиб, ошхонага кириб борди.
Ошхона гавжум, лекин ҳамишагидай дастурхонлар ҳувиллайди. Тўйиш учун эмас, очдан