www.ziyouz.com кутубхонаси
75
Шундан сўнг Холмурод ўйламасдан гапириб, хатога йўл қўйганини, йигитнинг ҳамиятига
текканини сезди. Ҳа, жаҳлга эрк берибди, оғзидан сўзлар бехосдан отилиб чиқибди. Айтилган
сўз— сувга отилган қармоқ эмаски, жойига тушмаса, қайтадан мўлжалга отсанг. Тўғри, узр
сўрагаши, бошқача муомала қилишинг ҳам мумкин. Лекин бунга орият, манманлик йўл
бермайди. Манманлик аллақачон елкага чиқиб, жиловни қўлга олди. Рост, келиб-келиб, Яндаш
дароздай мишиқи, кечапша Холмуроднинг ўзи қулотини бураб юрган боладан кечирим
сўрасинми?! Ўша пайтларда эркалатиб, «осмонга отган», кези келганда юзига шапалоқ ҳам
тортган. Энди-чи?..
— Ушайдиган бўлса, майли, ўтмасин, — деди ниҳоят Холмурод гааштидаи бир оз тушиб. —
Бориб, землемерни бошлаб кел, ажрим қилсин.
— Землемер менга хўжайин эмас, қерак бўлса, ўзингиз олиб келаверинг:
— Жуда ҳаддингдан ошипсан, Яндаш. Ишни тўхтатмасанг, сигач-пинчингни улоқтириб
ташлайман...
— Кўрамиз, қани, қўлингни тегиз-чи, уриб синдираман! — дея қўрқандан хезланди Яндаш.
Холмурод эсанкираб қолди. Унга бир йўла уч зарба теккан эди. Аввало, ҳали кичкина
фаҳмлаб, назари илмай юрган бола кутилмаганда кўзларини чақчайтириб, таҳдид солди,
обрўсини «тепкилаб», уни сенсиради. Кейин... энг ёмони... ҳақоратли шарт қўйди. Бунга қандай
чидай-ди? Нима қилсам? Дарознн ғиппа бўғиб, юзига устма-уст шапалоқ тортсинми гаш
йиқитиб олиб, алами босилгунча роса тепкиласинми? Кучи етади. Жаҳлга минганида уни ҳеч
ким уддалолмаган пайтлар бўлган. Лекин кейин роса хижолат чеккан. Мана, ҳозир ҳам жаҳл
бутун вужудини зириллатию, томирларидан куч бўлиб оқялти. Фақат жиловини қўйиб юборса
бас...
— Қўйинг, дадаси, шунга тенглашасизми? Эшикдан секин чиқиб келаётган, ранги хиёл
оқарибқираган Нуринисанинг шу сўзлари жаҳлни ҳуркитди — мутат тугилаётган бармоқлар яна
ёйилди. Амалий ҳаракат ўрнини сўзлар эгаллади:
— Чегарадан бир қарич сурилчи, бутингни йиртиб, деворга ёпаман!
— Ҳоо... яна нималар қиласан? — Яндаш ноипсатлик билан тиржайди. Кейин ниманидир
излагандай атрофга аланглади. Ҳовлининг нариги бошида Ойҳол боласини эмизиб, аммо шу
тарафдан кўз узмай, дилтанг ўтирибди. Устанинг эса кўзларн кичрайиб, хотиржам
кулимсираган. Можарога қизиқсиниб, олисроқдан мўралаган қўшнилар...
— Яна нима қилиншмни ўшанда кўрасан. Лекин унда кеч бўлади.
— Бор, қўлингдан келса, устимдан сомонни ташлаб юбор!
— Ҳай, оғзингга қараб гапир, Яндаш даров! — деди Нуриниса шанғиллаганча, қўлини пахса
қилиб. — Сендан ўн-ўнбешта ортиқ куйлак йиртган одамга шунқа муомала қиласанми?
Ойҳол ҳам боласини суриб, шарт ўрнидан турди-да, улар томон чопқиллади. Орқасидан
кичкинтойи чинқириб йиғлаганча, онасига талпиниб қолди.
— Ўзиз оғзизга қараб гапиринг, Нури янга, — дея бидиллади Ойҳол. — Мени эримни
шанига дароз деб, мазақ қиласиз?
— Иби, дарозди дароз, калтани калта, дейдилар-да, сен нега ловуллайсан?
— Сизга тили тегмаган одамни мазақ қилсангиз, индамай ўтирайми? Нима, дароз бўлиб,
кечаси деворриздан ошиб тушдими?
— Бир ошиб тушсин-чи, бўйнини ошпичоқ билан чопаман!..
Кимдир пиқ этиб кулди. Холмурод ҳам, Яндаш ҳам ўша ёққа аланглашди — кулганни
илғашолмади. Болакайлар, аёллар — талай томошаталаблар воқеанинг боришини қизиқиш
ҳамда сабрсизлик билан кузатардилар. Холмурод кузарганқиради — машмашани тезроқ
бартараф этиб, бу ердан қорасини ўчиргиси келди. Бунинг иложи ҳозирча фақат битта — ён
бериш, таслим бўлиш. У тақдирда иккита хонада кундузи ҳам чироқ ёқиб ўтирилади, тоза ҳаво
насияга ҳам топилмайди. Кейин... ахир, ғурур топталади. Ғурур-а?!
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |