www.ziyouz.com кутубхонаси
76
— Қўйинглар, уришманглар, бир парча ер кимдан қолмайди, — деди уста журъатсиз. Унинг
сўзи Яндашга ён босгандай туюлди-ю, Холмуродга найзадай санчилди. Шу сабаб устани у бир
ҳамла билан «жанг»дан чиқариш истагида:
— Уста Ғаффор, сиз бу ишга тумшуқ тиқманг, — деди қатъий. — ўзи қилдай илғаниб
турибсиз, бир пуфласа, учиб кетасиз!
— Нимага унадай дейсиз, ака? — уста Ғаффор хадиксираб, кўзларини пирпиратида.
— Берухсат кармонга ишлаётганингизни ким билмайди?
— Қа-қанақа рухсат?.. Биз бир заказ бажарувчи... Сизга ёмонлик...
— Яна шу десанг, ғашинг чатоқлашади. Яхшиликча, ими-жимида туёғингни шиқиллат! —
деди Холмурод жаҳл аралаш. Уста қўрқа-пуса нарирок жилди. Бироқ аллақаёқдан пайдо бўлган
Сайфи муаллим «уруш» мувозанатига ўз таъсирини ўтказди.
— Устани ҳайдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мен рухсат берганман. Уни мен ишлатяпман.
Муаллимнинг важоҳатига, ёниб турган кўзларига қараб, Холмурод сўнгги илинжидан ҳам
айрилганини тушунгади. Шу билан бирга энди кураш авжга чиқишини ҳам ҳис этди-ю:
— Сиз? — дея кўзларини ярим қисиб, Сайфи муаллимни калака қилган каби илжайди. —
Сизда шунақа катта ҳуқуқ, зўр ваколат бор экан, билмай югрганимизни қаранг.
— Сен ҳам фронтга бориб, қон тўк, жон ол, азоб торт. Кейин сайрайсан-ваколатли бўласан.
Биз туфайли яйраб юрганингни унутма, бола.
— Ёлғиз сиз фронт кўргансиз, фақат сиздагина нишон бор. — Бир оз чекиниб, тўнғиллади
Холмурод. — Хўп, яхши, шундай ҳам дейлик — сизда шунақа ҳуқуқ ҳам бўлақолсин. Аммо
устангизни Яндашникида эмас, ўз ҳовлингизда ўзингиз ишлатинг. Бизга ҳалал берманг.
— Яндаш дегани - мен дегани, Яндашнинг ери дегани.
— Менинг ерим дегани. Устани ҳам ҳам ҳоҳласам ўз уйимда, ҳоҳласам ўғлимникида
ишлатаман.
— Унда мен ҳам отамни етаклаб келсам бўларкан, — деди Нуриниса соддадиллик билан. —
Нишонлари сизникидан кўпроқ. Зора шу иики қадамга нафлари тегса. Отамиз бизга ер олиб
бериш учун немис билан урушган бўлсалар, шуни айтиб берсинлар.
Бу соддагина, беозор айтилган гап уруш пайтида отилган замбарак мисол таъсир этди.
Сайфи муаллим бир сония довдираб қолди. Нуринисанннг отаси Мардон муаллимни яхши
билади. Ўзи босиқ, мулойим, суҳбати ширин одам. Лекин жиғига тегса, замбаракка айланади,
ёпишган ерини ўпиради... Уруш қолдирган жароҳатлар, айниқса, контузия бот-бот қўзғаб,
ҳамон унга азоб беради. Бироқ буни ҳам, кечмишларини ҳам достон қилиб юрмайди. Ҳатто
иккита «Шуҳрат» ордени борлигини кўпчилик билмайди. Шундай одам қизининг ўртасига
тушиб, машмашага аралашармикан? Аралашса-чи? Барибир Сайфи ҳақ...
— Ҳовлимизнинг ичидаги ерга Мардоннинг нима даҳли бор? — дейди ниҳоят бир мунча
сўниқ оҳангда Сайфи муаллим. — Йўлини ҳеч ким пойлагани йўқ, имтиёзлардан фойдалансин.
Ана, ўғиллари чўлларда сарсон бўлиб юрипти. Майли, сизларгаям қўшимча ер олиб берсин.
— Бизга бошқа ер керак эмас! — Холмурод унинг сўзини кескин қайириб ташлаб,
ташаббусни қўлга олди.
— Шу икки қадамни келишувдик, Ҳамроев қолдириб кетди. Энди нега айнийсизлар?
Одамда лафз бўлиши керак-да.
— Ҳамраев билан мен эмас, сен келишгансан.
— Ўша пайтда нега шу дардингизни айтмадингиз? Мум тишлаб ер олганингиздан қувониб
ўтиригансиз.
— Ўшанда кимнинг эсига келибди, — деди Сайфи муаллим истар-истамай. — Энди ўйлаб
қарасам, бировнинг ҳовлисида бошқанинг ери бўлиши аклга сиғмас экан.
— Ахир, у ердан мен заррача фойтдаланмайман-ку. Ёруғлик, тоза ҳаво деб...
— Э, ҳадеб ёруғлик, тоза ҳаво деявериб, бошни қотираверасанми? — деди Яндаш бирдан
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |