Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет74/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
— Унда нима қилай? Болаларни ҳовлидан қувиб чиқарайми? 
— Ҳм... Айтамиз, муаллим, ёрдам қилишади.  
Кўп  ўтмай,  ўғилларидан  биттаси  янги  томорқада  иморатга  пойдевор  ташлайди.  Ўғиллар 
бунақа  ишларнинг  ҳадисини  олган.  Ҳаммалари  қулоқ  қоқмай  бир  ёқадан  бош  чиқаришади. 
Қўшнилар  ҳам  қараб  туришмайди.  Хаш-паш  дегунча  хашар  йўли  билан  иморатнинг  томи 
ёпилади. Биров ҳавас қилади, биров ҳасад. Холмурод эса асосан хайриҳоҳ . Фақат бу сафар бир 
оз оғринди.  
Лекин  дилидагини  тилига  чиқаролмади.  Энг  муҳими,  кўшниси  ёмон  йигит  эмас — кўз 
ўнгида вояга етган. Ораларидан қора мушук ўтмаса еди. Одамнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ, 
иложи  борича  ғалва  чиқадиган  сўқмоқлардан  юрилмаса,  ҳаммаси  жойида  кечади.  Бу  борада 
Холмурод узоқни кўрадиган, анча-мунча пухта одам. Ҳозир ҳам унга ўшанақа нозикрок сўқмоқ 
бордай туюлди-ю, хачча тортишга шайланаётган ер ўлчогвчига илтимос қилди: 
— Ўртоқ Ҳамроев, биз тарафга бир хачча ташлаб ўтсангиз.  
— Бир хачча? Нима учун? 
—  Қаранг!.. — Холмурод  ўзининг  эллик  қадамча  масофага  чўзилган  паст-баланд  иморати 
сари  бош  ирғади.  Тўпланганлар  ҳеч  нимага  тушунолмадилар,  уйнинг  иккита  хонаси,  айвон, 
ошхона, тандирхона, оғилхона шу тарафда тикланган.  
— Толор кўтарасизми? — Ҳамроев қув кулимсиради. — Мумкин эмасда, ерингиз етарли.  
—  Сезмадингиз  чоғи, — деди-ю,  Холмурод  тушунтиришга  киришди. — Биз  иморат 
қуришда  шу  ёғимизда  ҳамсоя  бўлишини  ўйламаган  эканмиз.  Иккита  хонамизнинг  ойнаси  шу 
ёққа қараган, шу ёқдан офтоб тушади.  
— Э, аввалроқ шундай демайсизми, малим! — дея Ҳамроев бир хачча эмас-у, икки қадамча 
ер  ташлаб,  Яндаш  дарозга  томонга  ўлчай  кетди.  Бу  иш  янги  қўшнида  эътироз  туғдирмади, 
аксинча, уни мамнун этгандей туюлди.  
Эртасигаёқ  бинога  пойдевор  кўтаришга  тушдилар.  Озроқ  вақт  Ўтар-ўтмас,  иморат  чала 
сувоқдан чиқди. Хашар куни Холмурод билан хотини Нуриниса тўлиб-толиб, кўмакка ўтдилар. 
Худди бир оила аъзоларидай апоқ-чапоқ. Айниқса, ҳовли тўйи чинакам байрамга айланди...  
Улар неча ой қўшнилар бир-бирлари билан қуюқ илтифотда бўлдилар. Ўртада ҳамсоя товоқ 
юрди. Нуриписа тансиқроқ бирор таом пиширса, айвон эшигидан бўй кўрсатиб: 
— Ойҳол, ҳу, Ойҳол, буни олинг, — дея товоқ ёки коса узатади.  
Яндашнинг хотини Ойҳол ҳам гоҳо қўшнидан андаза олади.  
Шу тариқа улар орасидаги аҳиллиг тобора кучайиб, гўё мустаҳкам қояга айланиб борди.  
Бироқ,  кунларнинг  бирида  битта  маслаҳатсиз  иш,  ўйланмай  босилган  қадам  туфайли 
аҳиллик коясига аввал дарз кетди, кейин парчаланди — иккала тараф ҳам кутмаган вазиятдан 
жиддий машмаша бўлди. Имкониятлари карийб тенг эди. Шунииг учун ҳам жумбоқни бирёқлик 
қилиш иложи тезда топилавермади. Муҳорабага янги кучлар қўшилиб, ҳийла кескин тус олди. 
Оқибатда, урушларда кузатилгани каби бунда ҳам айрим талафотлару қурбонлар берилди...  
Бир  куни  Холмурод  ишидан  ҳориб  қайтди.  Хотинига  аччиқ  чой  буюриб,  ўзи  айвондаги 
чорпояга  ёйилган  кўрпачага  ёнбошлади.  Девор  ортидан  эшитилаётган  ғўнғир-ғўнғир  овозлар 
қулоғига  чалинди.  Эринчоқлик  билан  бурилиб,  очиқ  эшикчадан  қўшни  ҳовлига  назар  солди. 
Сал  нарида  Яндош  даров  йўғон  боларга  миниб  олганча  рўпарасидаги  пойтеша  тутган  йигитга 
алланпмаларни  тушунтиряпти.  Орга  ўгирган  уста  индамай  бош  силкияпти.  Атрофда  майда-
чуйда  ёғочлар,  пайрахалар...  Холмурод  таажжубланмади.  Афтидан,  чарчоқ  ҳолат  вазиятни 
чамалатнга имкон бермади. Шу пайт чойнак кўтариб, хотини кирди.  
— Яндаш яна бирор нима қурмоқчими дейман, Нури? — Чойнакни ёнига тортиб. хотинидан 
сўради у.  
— Пешайвон қилишармиш. — Бепарво жавоб қайтарди Нуриниса.  
— Пешайвон?.. Қаердан? Нариги ботиданми? 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет