Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет70/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
69
Дафъатан Оппоқбиканинг муддаосини англаёлмай: 
— Бор, — деди Йигит.  
— Кўпчиликдами? 
— Кўпчиликда. 
Оппоқбика ғалати кулиб: 
— Ана! — деди.  
— Нима ана?! — деди Йигит.  
—  Демак,  сизлардаги  қандайдир  ноқонуний  даромад  манбаи  тўғрисидаги  гаплар  уйдирма 
эмас. Ахир, биргина маошнинг ўзига машина олиш мушкул-ку?! 
...  бу  чаёнга  нима  деб  жавоб  бериш  керак  энди — бизнинг  аёлларимиз  болаларини 
чирқиллатиб  курортларда  бесар  изғимайдилар,  эркакларимиз  болалари  ризқидан  қийиб 
шаҳарма-шаҳар  кезмайдилар;  аёлларимиз  оддийгина  кийинадилар,  эркакларимиз  икки  юз 
сўмлик  костюм  тўғрисида  ҳатто  ўйламайдилар;  фарзандларимиз  бир-бирларининг  кийимини 
кийиб улғаядилар: топган-тутганимизни йиғиб-териб тўйлар қиламиз, уйлар қурамиз: шулардан 
орттиб қолсак, ана ундан кейин машина оламиз, десамми? Аммо, барибир тушунолмаса керак 
бу чаён.  
—  Атрофиигизга  бир  кўз  югуртирингчи,  мана  шу  мингдан  ортиқ  дам  олувчи  одамлар 
орасида ўзбеклар жами беш киши чиқармикан? 
Меровсираётгандек тағин Оппоқбика кўзларини пир-пиратди. Миқ этолмади.  
Йигит  индамай  ўрнидан  турди.  Нимадир  бўғзидан  бўғаётгандек  йўғриқиб  кўчага  чиқди. 
Сайрона  кезаётганларни,  ошиқона  жуфтларни  оралаб,  четга  ўтди.  Олмазор  ёнидаги  ариқча 
ёқалаб,  хомуш  кета  бошлади.  Бир  маҳал,  оҳиста  елкасига  кимдир  кафтини  босди.  Ўгирилиб 
қаради,  кўмкўк  кўзлари  бир  дунё  ҳаяжон  билан  рўпарасида  гулгун  яшнаб  турган  сарисоч 
Гулойимни кўрди.  
—  Сезаяпсизми,  бугун  кечагидан  ҳам  иссиқ  бўлади, — деди  Гулойим  қиқирлаб  кулиб. — 
Каранг, қуёш қандай қиздираяпти.  
Чиндан ҳам авжи саратон кунларидаги каби қилт этган шабада сезилмас, осмон тиниқ, уфқ 
томонда эса алвон булутлар сузмоқда эди.  
— Тоққа чиқмаймизми? 
— Тоғда нима қиламиз? 
—  Менда  хитойларнинг  гиёҳларидан  тайёрланган  ажойиб  малҳами  бор. — деб,  Гулойим 
унинг билагидан олди. — Кўрасиз, баданни роса яйратади. Чиқамизми? 
— Билмадим... Ҳамшаҳарлар билан бугун бир паловхўрлик қилмоқчи эдик.  
Гулойим аянчли мунграйди. Йигит ҳазин энтикди.  
...  ҳа,  шоир  ҳақ  мени  хору  расво  қиладурғон  бу  кўнгилдир,  бу  кўнгил. (Алишер  Навоий 
сатри).  
Пўпаноқ тоғжийдаларининг олачалпоқ соясида давра тузишган. Ўртада шарқона дастурхон, 
пўлтони  нон  бўлаклари  косалаб  каржланган  қовун,  ёнғоқ,  парракланган  қази...  Ошхонадан 
олинган иккита чинни товоқда эса оз-оздан палов қолган. Бир нечта шиша қувраган ўт-ўланлар 
орасида думалаб ётибди.  
Базм авжида.  
Аммо, негадир Анвар Охун пинҳона бетоқат, тезроқ давра тарқаса, Бўтакўз ёнига бормоқчи. 
Лекин,  чамаси,  ҳалибери  давра  давом  этадиган.  У  эса  нима  қиларига  ҳайрон,  ўтираверсинми 
ёки?..  
Даврада косагуллик қилаётган доғистонлик Мусулмонқул: 
—  Қардошлар,  ичамиз!—  деди.  Тут  шиннисидан  тайёрланган  ароқ  бу.  Зўр!..  Тўқсонга 
кирган отам ўз қўли билан тайёрлаган — табаррук. Олинглар, қардошлар! 
— Шошма, Мусулмонқул! — деди қашқадарёлик савлатли йигит, доғистонликнинг кифтига 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет