Қуёш фасли. Ҳикоялар



Pdf көрінісі
бет71/127
Дата29.05.2020
өлшемі1,22 Mb.
#71626
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   127
Байланысты:
Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
шапатилаб. — Биз алкагол эмасмиз, оғайним. Қани, ким тост айтади, нима учун ичамиз? 
— Мен айтам энди, мен! — деди самарқандлик хонимча, сархушликдан қувнаб, чайқалиб. 
— Я — интернациопалистка. Папам — чўқинган — рус, анийим — татарка, ўзим ўзбек натури, 
эрим — хахул. Интернационализм учун пить ичарга кирак, друзья! 
—  Олинг-э,  қинизини  гўмийн! — деди  хоразмлик  қовунчи  мастона  кекириб. — 
Интернасиёнализминиям садағаси гетай!..  
Кадаҳлар жаранглади.  
Кейин, газак қилмай, Савлат билан хонимча ўпишди.  
—  Эй,  Хонимча,  мен-чи?!—  деди  Қовунчи. — Жўжжингдан  айнанайин,  манга  муччи 
бермайсанми ахир?! 
—  Ал...  ал! — деди  Хонимча,  ғамза  билан  ёноғини  тутиб. — Синда  силоват  ит  инди, 
қияшим!..  
Беихтиёр ёмон бир нарсани кўрган каби Анвар Охун юзини четга ўгирди.  
—  Эй,  Охун,  сан  нечун  бурнингни  жийирасан,  жўра? — деб  сўради  Қовунчи. — Оёғим 
сасимайди.  Кунда  икки  маҳал  жўрои  алмаштираман.  Ҳовва,  ман  бу  юртлара  ўйнаб-кулгани 
келганман, сўпилик қилгани эмас
 
жўра. Ахир, ўзларингиз ҳар куни эрта азондан радиода қўшиқ 
айтасизлар-ку — Е, ич, ўйна, кул!...  
Тўғрими? 
Анвар Охун индамай бош ирғади.  
...  бузилаяпсан,  мулла  Анвар,  бузилаяпсан,  биродар.  Мана,  ўтирибсан-ку!..  Устига  устак 
хаёлан  Бўтакўз  ҳузурига  ошиқаёттанингчи?...  Беъмани  давралардан  маъни  изламоқчисан... 
Ёлғон, ёлғон, ёлгон! 
Бирдан даврада кулги, қийқириқ янгради.  
Анвар  Охун  сергак  тортди.  Ва  даврада  тамомила  ўзининг  бегоналигини  ҳис  этди.  Сўнг, 
секин дарахтлар ортига ўтиб, давра томон элтувчи сўқмоқ сари юриб кетди.  
Пешайвондаги ором курсида ясланиб, ботиб бораётган қуёш нуридан аллатовур шафақланиб 
кўринаётган  кўлдан  нигоҳини  узмай,  негадир  йигит  бу  ёқларга  келганигами  ёки  ҳануз 
кетолмаётганигами  ўкинмоқда  эди.  Кўлда  кимлардир  яйраб  чўмилишаяпти.  Чўмилгиси  келди. 
Аммо...  
Аммо,  алланечук  асаблари  таранг.  Кўнгил  ғаш.  Боз  устига  нимадир  мовмушук  каби  дам 
кўксини тирнаб
 
дам иштиёқ билан гажиётгандек.  
— ... аямай ғажи-е, лаънати!... Кизиқ, сезги бирламчими ёки идрок? Қаеринг оғриса жонинг 
ўша ерингда. Бу гап сезги азобига алоқадор. Ундан дори-дармон билан қутулиш мумкин, вақт 
ҳам малҳам хизматини ўтайди, жароҳат битиб кетади. Аммо, идрок азоби, идрок қийноғи-чи? 
Бу  ёққа  келаётиб,  рўзғор  ташвишларию  турфа  ғалвалардан  маълум  муддат  озод  бўларига 
ишонган эди.  
Бироқ,  мана,  билаяптики,  озод  бўлолмас  экан — юраги  қаъриданми,  миясининг  теран 
қатламларидами  ўртагувчи  ннмадир  бетиним  ғимирлаётгандек.  Тўғри,  келганига  неча  кун 
бўлди — бир ҳафтами, ўн кунми — келганидан бери, йўқ... аллазамонлардан буён ушбу дарада 
тутқун каби кун кечираётгандек.  
... демак, идрок бирламчи. Зарур нимадир етишмаётгандек жисму жонимда беадад бир оғриқ 
кезаяпти. Хўш, нима бўлиши мумкин ўша — зарур нимадир? 
Оташин хўрсинди.  
Дарвоқе,  муҳит  бирламчими,  ахлоқ?  Албатта,  ахлоқшунос,  ахлоқ  бирламчи,  деб 
ишонтиришга ҳаракат қилади. Лекин...  
Ҳамон  нигоҳини  шафақранг  кўлдан  узмаган  эди.  Кўнглидан  бошқа  бир  фикр  кечаркан, 
беихтиёр қаддини тиклаб, тобора кўзлари каттарган кўйи, кўлга тикилиб қолди.  
... ана, кимдир чўкиб кетди. Ий-э, мулла Анвар шекилли! Ҳа, айнан ўзи! Ўшанинг ўзи!.. Ана, 


Қуёш фасли. Ҳикоялар 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   127




©engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет