www.ziyouz.com кутубхонаси
71
Бўтакўз! Бўтакўз уввос солиб, зир югураяпти. Кўл тевараги одамлар билан тирбанд бўлиб
кетди.
Йигит ирғиб ўрнидан турди. Пешайвон панжарасидан маҳкам ушлаб, яна хиёл фурсат кўл
томон тикилиб қолдп. Ғалати кулимсиради, кўл теварагида ҳеч ким йўқ. Одамлар... беғам-
бепарво одамлар қатор тизилишиб ошхона сари ўтиб боришмоқда эди.
Юқоридан одамларга назар соларкан, негадир тағин кулимсиради.
Шу пайтда бекатга автобус келиб тўхтади.
... бас, кетиш керак. Эрмак ҳам тугади — мулла Анвар чўкиб кетди... Бунақада ақлдан озиш
ҳеч гап эмас. Ана, автобус тайёр. Бирор соатларда, майли икки соатда бўлсин, аэропортга элтиб
қўяди. Чипта масаласи бир гап бўлар. Жўнаш керак!
Йигит шартта хонага кирди. Шошқалоқлик билан кийимларию лаш-лушларини
йиғиштириб, жомадонига жойлади. Сўнг саросар эшикни қулфлаб, пастга тушди. Пайпоқ тўқиб
ўтирган дарбон кампирчага калитни топшириб, жўнаб кетаётганлигини айтди. Хўшлашиб
кўчага чиқди. Танишлардан бирортасига дуч келмаганига суюнди. Ва югуриб бориб, автобусга
кирди. Салдан сўнг кўл ёнидан ўтишаркан, янаям сирли-сеҳрлидек туюлаётган сокин кўлга
хомуш тикилиб, паришон бош ирғади.
Мулла Анвар — жўражон, эрмак учун сени хаёлан бу ёқларга олиб келдиму, мана, энди
ўзим қочиб кетаяпман. Агар мабода палакат босиб бу томонларга кела қолсанг, сувга чўкиб
ўлмасанг ҳамки, бўғилиб ўларинг тайин экан, жўражон!.. Ҳайрият... ҳайрият! Алвидо,
Ошиқдара!...
Бирдан автобус ичини нимтатир қоронғилик чулғаб, димоққа намхуш, хушбўй эпкин
урилди. Энди автобус асрий чинору арғувонлар билан қуршалган нишаб йўлдан кўтарилиб,
тобора Ошиқдарадан узоқлашиб бормоқда эди.
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |