www.ziyouz.com кутубхонаси
72
Муҳаммад САЛОМ
МУҲОРАБА
Катта хўжалик дафтари ҳамда А шаклидаги ўлчагич — ҳачча кўтарган Ҳамроев бир неча
кишини эргаштирганча, Холмуродларнинг уйи ёнига, ўнг ёнидаги сайхонликка келиб тўхтади.
Атрофга қараб олиб, Сайфи муаллимга нималардир деган эди, муаллим яйраб кулди. Дарча-
эшик биқинидаги чориояда газета ўқиб ўтирган Холмурод уларга кўзи тушиб, ажабланди, бу
деярли ташландиқ ерда улар нима қилиб юришибди? Наҳотки, янги қўшни орттиради? Ёки
бошқа бирор иш режалаштирилганми? Унда яқиндан бошлаб томорқа ҳаракатига киришган
Яндани дароз билан унинг отаси Сайфи муаллим нега ер ўлчовчи атрофида парвона. Ҳар қалай,
колхоз ер ўлчовчиси бекордан бекорга хўжалик дафтари қўлтиқлаб келмас.
Аслида Холмурод қўшнига эҳтиёж сезмас, тўғрироғи, буни истамас эди. Унинг учун бир ёқ
томони очиқ тургани — колхознинг ҳароб боғидан ўт-ўлан, хас-хашак йиғиб, мол боқиши ҳар
жиҳатдан қулай. Ўзининг тахминича ҳам колхоз ҳеч қачон, ҳеч кимга бу тарафдан томорқа
таклиф этмаслиги керак. Негаки, кейинги етти-саккиз йилдан буён фақат бош режага кирган
ерлардангина одамларга томорқа тегяпти. Бу жойлар эса истиқболсиз — атиги ярим чақирим
наридан ўтадиган на газ, на водопровод қувурлари ақалли қиё боқади...
Холмурод шунақа хаёлларга борарди-ю, аммо ўзининг ҳам режаси йўқ эмас эди. Ҳадемай,
болалари вояга етади, уларни уйлантиради — оила кенгаяди. Демак, янги ҳовлига эҳтиёж
туғилади. Бош режадан ер олиш шарт эмас. Қулайликлари бўлмаса бўлмасин. Болалари ўз
ёнида, шундоққина бағрида яйраб юрганига нима етсин. Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка
афзал эмасми?..
Худди шунақа фикрлар бошқа қўшниилар мислида ҳам айланишарди, албатта. Лекин
колхоздан ер ундириш осонмикан? Қанча-қанча янги, навқирон онлалар навбат кутишяпти.
Ундайлар йил сайин эмас, ой сайин кўпайиб боряпти. Ёки Сайфи муаллим янги раисни
аврадимикан?
Бу ўйдан кўнглига ғулғула тушган Холмурод шарт ўрнидан турди-да, эшикдан нарёққа ўтди,
дилида кечганларни сездирмай, оҳиста одимлаб, тўпланган кишилар ёнига борди.
— Салом бердик, — деди у овози сал титраб, Ҳамроевга ажабсиннб қараганча.
— Сизга ҳамсоя бўляпмиз, ака, — деди дарҳол қувончини яширолмай Яндаш.
— Ер-жойли бўлиш яхши, табриклаймиз, — деб қўйди-ю, Холмурод Сайфи муаллимга кўз
ташлади. Муаллим қаддини ғолибона кўтариб, мағрур турарди. Ҳамроев эса ҳеч нарсага даҳли
йўқдай бепарво, хўжалик дафтарини хаччага тираганча, шошилмай бир нималар белгилар эди.
Холмурод ўз ҳайриҳоҳлигини билдиргиси келиб, қўшиб қўйди: — Ҳовли олма, қўшни ол,
деганлар. Модомики кимдир ҳамсоя бўлиши шарт экан, сен бўлганинг менга маъқул.
Чиндан ҳам Яндаш дароз бегона эмас — қариндошлардан аҳил, қошу кўздай яқин қўшни —
битта ҳовли нарида яшайдиган Сайфи муаллимнинг тўртинчи ўғли. Колхозда электр пайвандчи.
Камгап, ювош йигит. Агар ўзига колса, томорқа тугул кўхликкина хотини Ойҳочга ҳам
эришолмасди. Ҳаммасига отаси балогардон. Аввалги уч ўғилни томорқали, уйли-жойли қилган
ҳам муаллимнинг ўзи. Ўғилларнинг аризаси идораларда анчагина чанг босиб ётади, ҳеч ким қиё
боқмайди. Гоҳида очиқдан-очиқ рад жавоби берилади. Шунда Сайфи муаллим нишонларини
кўксига қаторлаштириб қадаб чиқади-да, мартабали ташкилотларга танда қўяди.
— Ватан учун жон бериб, жон олганмиз, фашистларни қирганмиз.
— Биламиз, муаллим, хизматингиз бор. Буни ҳамиша қадрлаймиз.
— Йўқ, қадримга етмаяптилар. Ҳатто бир қарича ерниям дариғ тутяптилар.
— Ўзи ер масаласи район бўйича оғир савдо. Оилалар кўпайяпти, пахтаям кўпайяпти, ер
бўлса...
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |