|
Байланысты: Quyosh fasli. Hikoyalar (antalogiya)www.ziyouz.com кутубхонаси
92
— Сан буёққа кетвоссан шекили? — Тўхтабой шундай деб ўнг томонда юқорилашиб кетган
тор тупроқ кўчани кўрсатди. Бехосдан қалқиб кетган одамдай томоғини кириб йўталди. —
Йўлингдан қолма, жиян.
— Ман... — Абдумалик тоғасининг ўйчан, ҳатто маъюс кўринаётганини сезди, тўхтаб-
тўхтаб гапираётганига эътибор қилди, шундан у кишини ёлғиз қолдариб кетгиси келмай
ғудранди.
— Тушунаман, жиян, тушунаман. Хижолатвозликни хаёлингга келтирма, акоси.
Б. . б. . боравер...
Абдумалик тоғасининг худди томоғи оғриётган одамдай қийналиб ютунаётганини, қайта-
қайта тамшанса-да, овози қуруқ чиқаётганини, шу боис гапиришга қийналаётганини энди
пайқади. «Мазангиз йўқми?» деб сўрамоқчи эди, Тўхтабойнинг қатъият билан «Боравер» деган
амрини инкор қилолмади. Ноилож, тоғасининг бетига қарамай хайрлашди ва тор кўча томон
қадамини жадаллатди. Тўхтабой ҳам ўз йўлидан қолмади. У бу йўлларда ёлғиз юрган одам эмас,
албатта ёнверидан ҳамроҳлар аримас эди. Энди... у пича юргач, негадир орқага ўгирилди,
чамаси Абдумаликдан бир нимани суриштиргиси келди, ҳатто товуш бериб чақирмай ниятида
лаб жуфтладию, овози чиқмади. Абдумаликни тўхтатса, Чиғатойдага тушаверишдаги Сомон
бозор чойхонасида бир нафас гурунглашса... Абдулҳайни сўраса... Айтмоқчи, Абдувалининг
тақдири нима кечди?.. Олмонияга икки-уч йиллик ўқишга жўнаяпман деб кетганича, мана, ўн
йилдан ошди-ёв!..
Қизиқ, Қаюмхон почча баджаҳл, серзарда, фикри-хаёли савдогарчиликдаги одам. Лекин
ўғилларига илмга ташналикни қаердан юқтирган?.. Кенжаси Абдували ўқишдан бошқа нарсани
билмайди. У-ў, ўқиганга нима етсин! Дунё — ўқиганники!.. Утлибил илма минал маҳди, алал
лаҳди. Дарвоқе, ўша — хуфтон уйига охирги яширинча кириб чиқаётиб ўғли Солиҳжон
шошилинчда маслаҳат сўради:
— Ада, ўқисам дегандим...
Уёғини айтолмади. Уёғини Тўхтабой ҳам айтолмади. Нима десин?.. Кимсан
Тўхтабойваччанинг ўғлини шўро ўқитармиди!. Бойнинг фарзандларига шўро илмни раво
кўрмайди. Уз кучига ишонмаган ҳукумат фуқароси илмли бўлишидан чўчийди. Тўхтабойни
жуда яхши билади. Шундай бўлсада, кўча эшик тагида Зулфияни чақирди.
— Онаси — деди бурунги қатъиятли овозда тайинлаб. — Болаларни ўқитиш пайида
бўлинглар. Собиржон ўқиса укаларини ҳам изидан етаклайди. Қаюм поччага олиб бор.
Абдулҳайга, Абдумаликка маслаҳат сол — ёрдамини аямайди улар. Тузукми?..
Аммо-лекин... шўрога илмли одам керак эмас. Абдували мусофир юртларда кимсан Вали
Қаюмхон бўлиб юрибди, эрта бириси кун Тўхтабойнинг ўғиллари ўз юртида мусофир — бегона
бўлиб қолмасмикан? Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий!..
Тўхтабой Қаюмни бозори муюлишидаги чойхона ёнидан ўтаётганда сўрида ўтирган беш-
олти чойхўрга қарамади, кўз қирини ташлаганида Саҳий тайибнинг ёнида Абдумалик орқасини
ўгириб тургандай туюлди — Тўхтабой паришонхаёллигидан унга эътибор қилмади.
Ҳар сафар Пичақчилик муюлишидан ўтгач Тўхтабой йўлни ўнгдан солар, шу кўчада
яшовчи, яратганнинг ўзидан башқа ҳеч бир жонзоту жондордан ҳайиқмайдиган Туобил ҳожини
ўчратса пича гурунглашар, Алишер Маҳсумнинг ҳасратларига қулоқ тутар эди, бу сафар ҳам
шундай қилди - бир оз юрса извошлар бекатига етар, у ердан Пиёнбозюрга борар, ваъдалашган
танишларини кўргач, у ердан Тўқмоқ қайтади дея йўлга равона бўларди. Фақат у бир қанча
одимни оғир ўй остида ўтди ва... изига қайтди. Изига қайтиб, ўнг ёққа бурилганда, ҳозир ўзи
келган сўл томонда кўринган уч йўловчидан бири ўзини дуч келган эшикка урди. Тўхтабой
ундай шарпага эътибор қиладиган аҳволда эмас эди.
Шу топдаги вазиятдан келиб чиқса, у ўзи қурдирган жомеъ масжидига қадам босмаслиги
керак — қандай бўлмасин Тўхтабой бойлигини унутган фақир ва бечора одам қйёфасида
Қуёш фасли. Ҳикоялар
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|